O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Гулнора танловга тайёрланаяпти

Гулнора танловга тайёрланаяпти
31 views
16 May 2013 - 14:11

40_karimova_1381180757Ўзбекистон Республикасининг доимий президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Қарши шаҳрига ташриф буюради. Эртага 16 май кунида у шаҳарнинг 10 сон ўрта умум таълим мактабига ташрифи буюриши кутилаяпти. Бир неча кундирки, мазкур мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари Гулнора Каримовани муносиб кутиб олиш тадбирига тайёргарлик кўришмоқда.

Қарши шаҳридаги 10 сон мактаби 1969 йилда фойдаланишга топширилганди. Мактаб атрофидаги аҳолининг аралаш миллат вакиллари бўлганлиги сабаб, аввалига мактабда ўзбек ва рус тилларида дарс бериларди. Мустақилликдан сўнг унда фақат ўзбек тилида таълим бериладиган бўлди ва мактабнинг Володия Ульянов номи олиб ташланди.

ЎХҲ нинг Қарши шаҳридаги мухлисларидан келаётган хабарларга кўра, шу кунларда Фонд форум томонидан мактаб учун кўплаб компьютерлар ажратилган, ҳамда келгусида ногирон болалар таълим олишлари учун ҳам шароитлар яратилган.

Гулнора Каримовани Ўзбекистоннинг бўлғуси президенти сифатида кўраётганлар кам эмас албатта. Бу элнинг унга нисбатан муҳаббати юксак эканлиги билан боғлиқ эмас албатта, балки аксинча, элнинг унга нисбатан нафрати зиёд. Шундай бўлсада, президентимизнинг хонаки бўлиб қолган қизи халқнинг муҳаббатига сазовор бўлишга интилмоқда. 2015 йилги сайловда эса у расман 90 фоиздан ортиқ овоз олишига ҳам шубҳа йўқ. Зотан, Ўзбекистонда сайлов эмас, балки танлов бўлади.

Демак, “маликамиз” бўлғуси танловга тайёргарлик кўрмоқда

ЎХҲ нинг Қарши шаҳридаги хайрхоҳи