O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ГУЛНОР (Роман)

ГУЛНОР (Роман)
236 views
31 July 2022 - 7:29

    Аҳмад Бейжон ЭРЖИЛОСУН  

            Г У Л Н О Р

(Роман)

Роман Истанбулда “Ötüken” нашриётида 1997 йилда Туркия туркчасида босилди.
Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига Марзия Эрдон ўгирди.

Сўзбоши

Роман муаллифи — таниқли турк тилшуноси Профессор Аҳмад Бейжон Эржилосун турк дунёсида номи чиққан олимдир. У Совет Иттифоқида бошланган қайта қуришнинг илк йилларида Ўрта Осиё турклари билан маданий алоқалар ўрнатиш учун жонбозлик кўрсатган илк турк мунавварларидан бири. Мазкур роман ўша 80-йиллар ўрталарида Осиёга келган мунавварнинг кўзи билан кўрилган манзаралар, унинг қулоғи билан эшитилган сўзлар ва унинг юраги билан ҳис қилинган туйғуларга йўғрилгандир.

Бу асар, сўнгги юз йилда Туркия турклари томонидан Ўрта Осиё ҳақида ёзилган ягона асар десак, муболаға бўлмайди. Туркия турклари ва Ўрта Осиё турклари бир-биридан шу қадар узоқлашгандилар.

 Романнинг марказий қаҳрамони ёш олим Ўғуз турк қавмларининг бирлиги идеалининг тимсолидир. Тўғрироғи, ўз тарихини янгидан таниб, том маънода уйғона бошлаган турк йигитининг КГБ ходимаси бўлган  Ўрта Осиёлик қизга уйланиб Туркистонни ва Ғарбий турклар (Туркияни)ни бирлаштириш учун биринчи амалий ишни бошлайди гўё. Унинг Олтойга қилган сафари ҳикояси нафақат Туркия турклари учун, балки Ўрта Осиё турклари — ўзбеклар, қозоклар, қиргизлар, туркманлар учун ҳам ибратли ҳикоядир. Чунки, ўз тарихини англашда кечикиш Туркия турклари каби Ўрта Осиё қавмларига ҳам тааллуқли камчиликдир.

 Романдаги воқеалар 1986-йилдан 2000 йилгача бўлган вақт орасида юз беради. Романда тасвирланган персонажларнинг аксарияти бугун ҳаётда бўлган кишилардир. Улардан баъзилари муаллифнинг яқин дўстлари, танишларидир. Туркия ва Туркистон турклари ўртасидаги муносабатларни кузатиб бораётган ҳар бир киши романда тасвирланган воқеаларнинг реал ҳаётдан олиниб ёзилганига шоҳид бўлади.

 Масалан, романдаги профессор Эрйигит — роман муаллифининг ўзи. Бошқа тўқима исм билан аталган олимлардан бири Тургут Дениз — ҳаётда профессор Дурсун Йилдиримдир. Tошкент саёҳатида тасвирланган персонажлардан “Асан Али” — қримтатар ёзувчиси раҳматли Айдар Усмон бўлса, “Камол Эркин” — Рауф Парфидир. “Mаҳмат Маъруф” эса, Мамадали Маҳмуддир. Шунингдек, романда шоир Муҳаммад Солиҳ ҳам бор. У “Aнвар Мурот” исми остида тасвирланади.

 “Гулнор” романидаги бу ҳужжатли замин уни кўпрок ўкимишли килади. Китоб роман деб аталган бўлса-да, романлик иддаосидан йироқ камтар бир услуб билан ёзилган. Муаллифни ёзувчилик шуҳратидан кўпрок турк қавмларининг долзарб муаммолари кизиктираётгани асарнинг ҳар саҳифасида сезилиб туради. Аммо бу хусусият унинг қадрини туширмайди, аксинча, турк қавмларини бир-бирига якинлаштиришда қизғин нутқлардан кўра кичик бўлса ҳам, бир амалий фаолиятнинг нақадар муҳимлигини бизга эслатиб, умум идеалимизга баҳоли қудрат хизмат қилади.

Гулнор

(Роман)

Бечора инсон. Ер ва кўк орасида сўнгсизликни ахтарган ожиз тафаккур. У тор тўрвадан қутулиб, ўзини сўнгсизликда ҳис этди. Aслида унинг эшитган ва билганлари ниҳоятда чекланганди. Бутун фазода фотиҳ каби айланиб, юлдуз урушларини муҳокама қилаётган инсон, аслида, ҳозиргина пилладан чиққан ипак қуртига ўхшарди ва яқинда қўпадиган қиёматда йўқ бўлиб кетиши керак эди.

Учоқ зулматга шўнғир экан, Ўғуз Думан авваллари фақат исмларини эшитган домлалари билан танишганидан хурсанд эди. Икки кундир улар билан бирга эди. “Отатурк ҳаво майдони”да учрашиб, регистрациядан ўтгандан сўнг, бир учоқда Москвага парвоз этишганди. Учоқда Ўғуз профессор Mаҳмат Эрйигит ёнига тушди. Кўп гапиришни севмаган Эрйигит Ўғузнинг қайси факултетни тугутгани-ю, олий ўқув юрти дипломини қайси мавзуда ёзганини сўраб, қисқа жавоблар олди ва яна мовий кўкка қараб, жимгина кетаверди.

“Космос” меҳмонхонаси рўпарасидаги Коинот символи… Москванинг бу қисми Советлар Иттифоқининг келажагини тамсил этарди… Ўғуз белига боғланган камарлари-ла коинотга илк қадамини ташлади… сўнгсиз қоронғилик ва ҳаяжонли ғала-ғовур ичида ўзини йўқотганди у. Икки сония аввал ўзининг эмас, онасининг чинқириғини эшитгандай эди… У қоронғу ва тор бир бўшлиқдан, вужудини чирмаб олган тўрвадан қандай қутулганини бирданига англай олмасди. Миттигина мияси фақат мажҳул шакллар ва сасларни қайд этганди…

Белидаги кордонни тортиб, фазо кемасига боғлиқлигини текшириб кўрди. Бўшлиққа томон икки одим отди… ва орқасига қайтди…

Самимий ҳаракат билан унинг тиззасига уриб, “қани Ўғуз, айтчи, Tошкентга бораяпсан, хурсандмисан?”, -деган бир овозни эшитди, бу профессор Арслон хўжа эди.

Ҳа, улар Tошкент учоғида эдилар ва Ўғуз бу сафар профессор Арслоннинг ёнида эди. Арслон хўжа профессор Эрйигитга ҳеч ўхшамасди. Самимий ҳаракатлари илк дақиқаданоқ Ўғузга маъқул келганди. Хўжага хурсандлигини айтиш учун бир неча сўзни фазо бўшлигига ташлади, аммо сўзларнинг бу бўшлиқда ҳаракат этмасликларини у унутганди. Қизиқ, овозим чиқмаяпти, дея бўғзини ушлаб кўрди Ўғуз. Кейин аксириб кўрди.

Ўрхон Нодий хўжанинг йўғон овози эса фазода ҳаракат этарди:

–Хўжам!, — деди, Ўрхон Нодий профессор Арслонга юзланиб, — Эшикнинг устидаги ёзувда нима ёзилганини биласизми?

–Йўў-қ, нима ёзилганмиш?

–“Не курит” ёзилган, хўжам. Сигарет чекилмасин, дегани эмиш.

–Ўрхон, тушунилди, беш соат сигарет ичмаймиз…

Ўғуз эса, (хаёлида) Москва кўчаларида эди. Биноларнинг юксак деворларидаги йирик ғиштлар, ким билади, неча юз йилларнинг сасларини ўзида яширган. Дарвоза ва деразаларнинг очиқ тургани йўқди. Улар ҳам баҳайбат ва юксак эди. Ким билади, қанча умрнинг можароларига шоҳид бўлар. Ўғуз дарвозалардан бирини очиб, ичкари кирмоқ истади, аммо кучи етмади. Кирганда ҳам, рус ҳаёти ҳақида нима биларди-ки…

Озарий бир йигит уларни бир хусусий ресторанга олиб борганди. Озарий йигит Туркиядан келган домлаларнинг “водка” ичишни истамаганини кўриб, ҳайрон бўлган бўлса ҳам, у тажрибали эканини кўрсатди. Расмий курси 68 копеек бўлган долларни 2 рублдан алмаштириб берганди. Бу “ресторан” дейилган макон авваллари хусусий уй бўлганлиги кўриниб турарди. Ёғли гўштлар бўлган товоқларни столларга қўйган Людмила балки бу уйда турмуш кўрганди. Унинг тирсиллаган болдирларида худди бу уйда кечирилган турмуш хотиралари титраб турарди. Гагарин фазога чиқаётганда нимани ўйлаган экан-а? Янкага қарши қозонган ғалабасини ўйлаганмикан? Ёки фазода Тангрини кўришни ўйлаган эдими?… Аммо тарих Шумердан бошланганди. Тангри илк одамни Мессопотамияда яратганди. Илк одам бир нуфта, бир томчи қондан яратилганди. У ғалати зим-зиё бир тўрвани ёриб чиққанди, аммо яна қандайдир Кордонга боғлиқ эди.

Ўғуз қўлларини беихтиёр камарларига теккизганди. Учок ҳаво бўшлиғига дуч келгандай, бир оз силкиниб қўйди.

“Космос” меҳмонхонасининг залида Mаҳмат Эрйигит хўжа ҳикоя қилаётганди:

–Сиэтллда Арслон Алптекиннинг уйида еганим ўзбек мантиси ҳеч эсимдан чиқмайди. Буғда пишган мантилар ҳар бири кафтимдай келарди. қанча еганимни билмайман, аммо бунақа мантини сўнгсиз ейиш мумкиндай туюлганди…

Сўнгсиз ҳам сон бўладими?, деб ўйлади Ўғуз.

Кейин саволни тескари қўйди: сон сўнгсиз эмас, сўнгли (тугайдиган) бўлолмасди. Ҳеч нарса сўнгли бўлиши мумкин эмасди. Борлиқнинг сўнггига етиш имкони йўқди. У ҳолда нега одам тўрвани ёриб, ташқари чиқди?…

Дижла ва Фрот дарёлари бирлашган жойда бир денгиз бор эди, денгизнинг ўртасида эса Адн жаннати бор эди. Шумер афсоналари муқаддас китобларнинг илк матнларидан ташкил топганди. Тангри одамларни ер юзига юборганда улар қандай кўпайди?…

Ҳар уйда бир илоҳ бор эди ва бу бир бўлган Тангрига ёқмасди. Одамларни тўфон билан жазолади. Гагарин мактабда диний дарслар ўқиганмиди? Бир ортадокс роҳибнинг ваъзларини тинглаганмиди?… Пиёзсимон қубба нақадар муҳташам эди! Кремл майдонидаги бу кафедрал (черков)нинг ичига кира олмагандилар, лекин Ўғуз сут ранг жубба кийган роҳибларнинг (илоҳийларини) диний қўшиқларини худди эшитаётгандай эди. Юз йилларча бу кафедралдан “илоҳийлар” айтилганди ва Тангри уларни бир ерга қайд этган бўлиши керак эди. Қизиқ, инсон овозининг фазода абадий қолиши тўғрими? Агар шундай бўлса, профессор Эрйигит каби Ошкинни ҳам омадли деб бўлмасди. Истамбулнинг Яшилкўй ҳаво майдонида учрашгандан бери профессор Сомий Ошкиннинг гаплашганини ҳеч кўрмади. Кўзойнак таққан бу юмалоқ бошли хўжанинг исмини авваллари ҳеч эшитмаганди. Узоқ йиллар хорижда ишлаганини айтишди. Хорижда узоқ йиллар ишлаган яна бир хўжа бор эди, Ўғузни энг кўп қизиқтирган ҳам ўша домла эди. Профессор Тарик Тўра саёҳат бошлангандан бери гуруҳдан айрилгандай мақомда турарди. Кўпчилик у билан суҳбатлашишни истаётганини айтиб бўлмасди. Фақат Ўрхон Нодий хўжа Тарик Тўрадан ора-сира баъзи нарсаларни сўраб қўярди холос. У энг омадли киши эди. Фазода унинг овози қанча миқдорда қайд этилган экан-а? Бу овозлар бир куни инсон тарафидан кашф қилинажакми? У xолда Ўғуз Кремл деворлари орқасида гаплашилган гапларни тинглашни истаган бўларди. Чор ва унинг маликаларидан ҳам, Совет раҳбарларининг гапирган гапларини тинглашни xоҳларди. Янги тарих бўлишига қарамасдан, уларнинг даври ўтган асрлардан ҳам махфийроқ эди. Политбюро суҳбатларини қайд этадиган воқеанавис малаклар, шубҳасиз, бор эди. Ўғуз бирдан Оллоҳнинг Басир ва Олим эканини хотирлади. У ҳар нарсани кўрар ва ҳар нарсани биларди. Зотан, бутун қилиниши лозим бўлган ишлар ва барча сўйланиши керак бўлган гаплар азалдан “Лавҳи маҳфуз”да қайд этилганди-ку!

Бечора инсон. Ер ва кўк орасида сўнгсизликни ахтарган ожиз тафаккур. У тор тўрвадан қутилиб, ўзини сўнгсизликда ҳис этди. Aслида унинг эшитган ва билганлари ниҳоятда чекланганди. Бутун фазода фотиҳ каби айланиб, юлдуз урушларини муҳокама қилаётган инсон, аслида, ҳозиргина пилладан чиққан ипак қуртига ўхшарди ва яқинда қўпадиган қиёматда йўқ бўлиб кетиши керак эди.

Ойдамир хўжа, ҳар ҳолда, на қиёматни, на тангрини ўйларди. Ўғузнинг энг осон муносабат кўргани хўжа шу профессор Сўнар Ойдамир эди. Оқ сочли, оқ мўйловли, татар юзли профессор Ойдамир енгил мавзулардан сўз очиб, узоқ суҳбатлаша оларди. Унинг бу қобилияти Ўғузнинг ишини анча енгиллаштирганди.

Ўғуз икки кундан бери Ойшахоним хўжа билан гаплаша олмаганди. У ҳайъатнинг энг ёши улуғларидан бўлган домла Ойша Қиличдан бир оз тортинарди.

Профессор Эрйигит:

–Бу саёҳатда ҳаммадан ҳам кўпроқ Боймирза Ҳайитнинг бўлишини xоҳлардим, — деган эди бир емакда. Кейин у Боймирза Ҳайитни Анқарадаги уйида меҳмон қилганини, биргаликда Комилжон Отаниёзовнинг пластинкасидан қўшиқлар тинглаганликлари ва Ҳайитнинг Ўзбекистон ҳасратини тушунтирганди.

Ўғуз Боймирза Ҳайитнинг мақолаларидан бирини ўқиганди. Фитрат ва Чўлпоннинг ҳам ўша пайтда ўрганганди. Чўлпоннинг “кулган бошқалардир, йиғлаган менман” мисрасини яна бир неча ерда учратганди.

1938 йилнинг қиши Сибирда яна ҳам совуқроқ келди. Уйларнинг деворларидаги оғоч тўнкалар бу қаҳратон ва сургунлар нафасини яхшилаб эмганди. Аслида бу деворлар ҳам тарихни ўз вужудларига ёзган бир матнлар эди. Ўғуз фақат инсон овозини эмас, кўз илғамас бир қимирлаш ҳам йўқ бўлмаяжагини, унинг ҳам ёзилиб абадий қолажагини ўйларди.

Темурнинг Cамарқандини кўриш мумкинмикин?

Темурнинг ҳаракатлари фазога ёзилган бўлса ва уларни биз томоша қилабилсайдик, муҳташам филм кўрган бўлардик…

 

Улуғбек фазоларни тадқиқ этаркан, у юксакларда одамзотнинг тақдирини ахтарганмиди? Юлдузлар силжишида бу тақдирнинг гизланганини ўйлаганмиди-ки, уларни ипидан-игнасигача текширганди?

 

Лавҳи маҳфуз балки сўнгсиз фазо бўшлиғи эди ва Шумерлардан буён шу кунгача одамзот кўзларини кўкка тикканди.

Ўғуз дарчадан қаради: зулмат ёришиб, ғира-шира осмон сўнгсиз кўринарди. Шуури ғира-ширалик учида осилиб қолди, кўз қабоқлари тафаккурини оҳиста ўради…

 

Учоқ пастлай бошлаганда қуёш нурлари Ўғузнинг юзига тегди, кўз қабоқларини оралади. Озгина ухлаган эди. Учоқ Шарққа учаркан, қуёшнинг изидан етиб олганди гўё. Ўғуз умрининг энг қисқа кечасини яшаган эди.

 

Ўнг тарафда, олдинроқда ўтирган Ойшахонимхўжанинг кўзлари ҳамон юмуқ эди. Сомий Ошкин хўжа дарчадан осмонни томоша қиларди. Эрйигит хўжа ҳам. Ўрхон Нодий Оқтош профессор Тўрага бир нарсани тушунтираётган эди, лекин Тарик Тўра унга унча эътибор бермаётганди. Комил хўжа Ўғузнинг ёнида теран уйқуда эди, сал ёнга қийшайганди. Профессор Ойдамир учоқнинг олд қисмида оёқда туриб, стюрадесса қизлар-ла гаплашиб турганди. Кейин орқага юриб келди ва Арслон хўжанинг елкасига қўлини теккизди:

 

–Уйғон, Комил, ярим соатдан сўнгра Tошкентдамиз!, — деди.

 

Комил Арслон билан бирга профессор Ойша Қилич ҳам уйғонди. Сўнар Ойдамир хитоб этди:

 

–Ўҳҳў, буларга қаранг, умрлари уйқуда кечаяпти. Йилларча биз бу фурсатни кутмаганмидик? Қани, туринг, бир оз сўнгра Tошкентни томоша қиламиз.

 

Ўрхон Нодий Оқтош орага кирди:

 

–Сен қайси фурсатни кутдинг, ўғлим. Асли кутган Mаҳмат. Унга қара, Кўзларини дарчадан ажрата олмаяпти. Ниҳол Отсизнинг романларини илк бор ўқигандан бери Ўрта Осиёни хаёл қилади шўрлик. Мен аминман-ки, ҳозир у ўзини Бугу Алп ўрнида ҳис қилаяпти.

 

Профессор Эрйигит Ўрхон Нодийга секин қайрилиб қаради ва енгил табассум билан жавоб берган бўлди.

 

–Сен менинг “Бўзбўрининг ўлими” романини қачон ўқиганимни биласанми? Сизлар кўчада чиллак ўйнаган пайтингизда биз роман ўқир эдик, ўғлим, — деди Сўнар Ойдамир ҳазиллашиб Ўрхон Нодийга.

 

Ўғуз Думан хўжаларини жиддий одамлар деб тасаввур қилганди. Чиллак ўйини ҳақидаги сўзлар домлалар билан янада самимийроқ алоқа ўрнатиши учун ишорат эди унга. Мана, Ойдамир хўжа унга хитоб этаяпти:

 

–Қаранг, бу ерда Ўғуз бор. Ичимизда энг омадли у. Ҳеч орзу-хаёл қилмасданоқ “гуп” этиб Ўрта Осиёга бориб тушаяпти. Шундай эмасми?

 

–Албатта, омадлиман, хўжам. Яна икки карра омадлиман. Сизлар билан бирга бўлиш яна бир омад.

 

–Менга қара, Сўнар, нима қилсанг ҳам бу боланинг аxлоқини бузолмайсан. Сенинг дағал сўровларингга бераётган адабли жавобларига қара!, — деди профессор Эрйигит Сўнар Ойдамирга юзланиб.

 

Ўғуз енгил табассум қилди. Ичида Сўнар хўжани ҳақли деб санарди. Агар Сўнар хўжа шундай очиқ-сочиқ гаплашмаганида ўзини хўжаларга яқин ҳис этолмасди. Аслида, профессор Эрйигитни “гапиртирган” ҳам Сўнар хўжа эди.

 

Йўловчилар камарларини тақдилар. Учоқ Tошкент устида пастлай бошлади. Дарча ёнида ўтирганлар кўзларини пастга тиккандилар.

 

Ўғуз белидаги камарни ушлаб қўйди. Аслида у Tошкентга парашютда сакрашни xоxларди.

 

Учоқ тўхтаганда йўловчиларнинг бир қисми ўрнидан турди. Ўрхон Нодий билгич овоз билан уларга сасланди:

 

– Ўтиринг, оғайнилар фақат ярим соатдан кейин ўчоқдан туша оласизлар.

 

Ҳақиқатан ҳам, йўловчилар ярим соат учоқда ўтиришга мажбур бўлдилар. Учоқ ҳавода экан, зерикмаган одамлар учун шу ўттиз дақиқа бир қийноққа айланганди.

 

Сўнар Ойдамир Сомий Ошкинга деди:

 

–Етар ўғлим, ташқарига қараганинг етар, буёққаям боқ, юзингни кўрайлик!

 

Ўрхон Нодий:

 

–Сомийни гапиртиролмайсан. У ҳозир Tошкентда қанча пул харжлаяжагини ўйлаяпти.

 

Аммо Сомий Ошкин чидай олмай гапириб юборди:

 

–Бу Ўрхон доим шунақа, деди ва Ўрхонга ўгирилиб, — сен ўз ишингга қарасанг-чи, ўғлим!

 

Лекин Ўрхон Нодий “ўз ишига қарамасди”. Унинг юзидаги чизиқлар ўзидан мамнун эканини кўрсатиб турар, ҳазилкашликни давом эттириш учун дўстлардан кўмак истарди гўё.

 

Ўрхон Нодий “ленин” сўзига махсус урғу бериб сўйлар, гўё “йиллардир ленинни сўкдингиз, энди унинг пойига бир бош эгиб туринг-чи, кўрайлик”, деяётгандай эди.

Ўғуз хўжаларининг ўзаро муносабатлари ҳақида ўйлади, уларнинг бир-бирига яқинлик даражаларини ўлчаб кўришга ҳаракат қилди. Комил хўжа, Ўрхон Нодий ва Cомий Ошкин Истанбулдан бўлиб, бир бўлимда ишлардилар. Ойша Қилич, Тариқ Тўра ва Mаҳмат Эрйигит анқаралик эдилар. Cўнар хўжа эса Элазик ёки Қайсаридан эди. Аммо хўжаларнинг бир-бирига яқинлиги улар яшаган ерга боғлиқ эмасди. Ўрхон Нодий билан Сўнар Ойдамир бир-бирига анча яқин эдилар. Кўп гаплашмаса-да, Эрйигит хўжа ҳам уларга яқинлиги сезилиб турарди. Уларнинг ёшлари ҳам яқин эди, зотан. Ойша хоним уларнинг ҳаммасига бир хил узоқ ва бир хилда яқин эди. Ҳамма хонимхўжани қаттик ҳурмат қилар, аммо бу уларнинг бу олима хотин билан самимиятига халақит бермасди.

 

Тариқ Тўра ҳеч ким билан гаплашмасди. Худди бу гуруҳда эканига пушаймон эди ёки бу гуруҳдагиларни менсимаслик бор эди унда.

 

Ўғуз бу ҳақда ўйларкан, одамлар учоқнинг чиқиш эшигига қараб йўналди. Зинапояга илк қадам ташлаган Сўнар хўжа эди. У чуқур нафас олиб “оҳ!”, деб юборди. Эрйигит хўжа Ойша хонимга зинапоядан тушаркан ёрдамлашган бўлди. Сал нарида ҳайъатни кутаётган бир гуруҳ киши турарди. Баъзиларининг қўлида гул бор эди. Миллий кийим кийган иккита қиз юмалоқ нонни кўтариб туришарди. Бир ёш йигит кўтариб турган картон қоғозда “Халқаро Туркология Конференцияси”, деб ёзилганди. Ўрхон Нодий олдинга чиқиб:

 

–Бу ёқдамиз, дўстлар!, — деди кўтаётганларга хитобан ва кутаётганлардан ўрта ёшдаги биттасининг қўлини сиқиб, ўзини таништирди. Кейин бошқа биттасига ўгирилди:

 

–Ў-ў, Абдураҳмонов, бу ерда ҳам кўришмоқ бор экан тақдиримизда, — дея Абдураҳмоновни қучоқлади. Кейин ўз вазифасини эслаб, турк ҳайъатидаги олимларни ўзбек мезбонларга битта-битта таништирди. Ўша юмалоқ нондан бир парча синдириб, тузга ботирди ва оғзига отди:

 

–Шукри Элчин хўжанинг “туз-экмак ҳаққи” номли мақоласи эсингизда борми?, — деди у ва ҳар кимнинг қўлидан ушлаб, нондан синдиришга ундади. Айни пайтда ўзбекларга Элчин хўжанинг ўша мақоласини тушунтира бошлади.

 

Ўзбеклар гулларни профессор Oйша Қиличдан бошлаб, ҳаммага улашиб чиқди.

 

Ўғуз Думан профессор Эрйигит хўжани зимдан кузатиб турарди. Хўжанинг кўзлари намлангандай туюлди унга. Mаҳмат Эрйигит хўжа атрофига бир ҳасрат билан боқарди.

 

Сўнар хўжа ердан бир чечак топди ва сумкасига қўйди.

 

Ҳамма автобусга минди. 25 ёшлардаги 5-6 та йигит-қиз автобуснинг олдинги ўриндиқларига ўтириб, меҳмонларга “йўл кўрсатувчи” бўлажакларини айтишди, аспирант эканлар. Улардан бири инглиз тилида йулдаги бино ва бошқа нарсалар ҳақида билги бера бошлаганди, Сўнар Ойдамир:

 

–Ўзбекча гапир, биз англаймиз, — деб уни огоҳлантирди.

 

Йўл кўрсатувчи оғир-оғир ўзбекча гапириб, тушунтира бошлади.

 

Ўғуз Думаннинг кўзи Тариқ Тўрага тушди. Бу одам Ойдамирнинг даккисидан мамнун бўлмаганди.

 

Бирдан Комил хўжанинг овози эшитилди:

 

–Бизнинг Ўрхон қаерда, кўрган борми оғайнилар?

 

–Сен ташвишланма, у ишнинг кўзини билади. Аллақачон президентнинг аравасига мингган бўлса ажаб эмас, — деди профессор Ошқин.

 

“Ўзбекистон” меҳмонхонаси кенг майдонга қараган, худди бу майдонни қучоқлаётгандай, ярим доира шаклида бино этилганди. Меҳмонхонага олдинроқ келган Ўрхон Нодий турк ҳайъатини қаршилаб:

 

–Қабул учун бу картларни тўлдиринглар. Ҳаммангизнинг жойингиз маълум. Ўғуз, сен Комил хўжа билан бир хонада яшайдиган бўлдинг.

 

Сўнар Ойдамир:

 

–Ўғлим, яна ҳукм қилабошладинг. Бу ерда Ойшахоним хўжа борлар, ҳайъатимизнинг бошлиғи у эмасми?

 

–Зарари йўқ, Сўнар. Ўрхон менга ёрдам бераяпти, — деди Ойшахоним.

 

–Менга қара, ўғлим, — дея Сўнарга хитоб қилди Ўрхон Нодий, — бизни кутганларга ўзимни қандай таништирдим биласанми? Мен секретарман, дедим. Бу ерларда “секретар” десанг, бас, сени ҳайъат бошлиғи деб ўйлашади.

 

Ўғуз хўжаларнинг ҳазилми чинми гаплашаётганини бирдан англай олмай турарди. У меҳмонхона картини тўлдирар экан, бир ўзбек қизи унга яқинлашди:

 

–Мен сизга ёрдамчи бўламан, — деди у, — отим Гулнор Кунбоева.

 

–Mамнун бўлдим, менинг отим Ўғуз Думон.

Гулнор Ўғузнинг картини олиб, тўлдира бошлади. Ора-сира Ўғузга саволлар бериб, тез ишини битирди. Унинг қўл ёзуви тез эди, аммо гапириши сокин ва оҳиста эди.

 

Ўғуз ўзбек акцентини илк бор эшитаётганди. Узун ва юмалоқ “о”лар дарров диққатини тортди. Яхшиям-ки, ўзбекчада юмалоқ “О”лар бор экан, бўлмаса Гулнорнинг дудоқлари бу қадар оҳангли шакл ололмасди. “Гулнор” ва “Кунбой” деркан, унинг дудоқлари юмалоқ бир шаклга кирганди. Ўғуз айни пайтда қизнинг кўзлари яшил эканини фарқ қилди. Ва оқ юзни гулчамбар каби ўраган қора сочлар. Бўйи ҳам кичик эмасди. Эгнидаги атлас кўйлак Гулнорга дуркун бир кўриниш бағишлаганди. Тўғриси, Ўғуз учун бу илк ўзбек чеҳраси хийла гўзал эди. Уларга ажратилган хонага Комил Хўжа билан бирга киришди.

 

–Эx, Ўғуз бу фурсат ҳар туркка ҳам насиб бўлавермайди. Навоийнинг мамлакатидамиз, биз меҳмонхонадамиз. Балконга чиқайлик-да, шу яшилликни бир томоша қилайлик.

 

Ўғуз Комил Арслоннинг Навоий асарлари устида ишлаганини хотирлади.

 

–Тўғри, хўжам, гўзал ва яшил ўлка, деди Ўғуз.

 

Балконга чиқаркан, эшик устидаги лавҳа-ёзув диққатини жалб қилди.

 

–Бу ёзув учоқда кўрганимиз ёзув эмасми, хўжам? — деди Ўғуз.

 

Ҳа, лавҳада “не курить”деб ёзилганди. Комил хўжа бу таъқиқловчи сўзларни яхши ўрганиб олганди.

 

–Не курит, не курит, етар-ей! — дея бақирди.

 

Комил хўжа чўнтагидан сигарет чиқариб, чақмоғини чақди. Лекин хонада қолмай, балконга чиқди.

 

Ўғуз ҳам балконга чиқди, икковлон нигоҳларини яшил дарахтлар қўйнига отдилар.

 

Биноларнинг ораларида бўшлиқ кўп эди бу шаҳарда. Катта майдонлар ва кенг йўллар биноларни бир-биридан узоқлаштирганди. Меҳмонхонанинг олд қисми катта майдон эди. Орқасида эса кенг яшиллик майдони мавжуд эди. Ўнг ва сўлдан ўтган йўллар анча кенгиш эди. Яшиллик Ўғузга бир оз аввал кўрсатган қизнинг кўзларини эслатди. Яна Гулнорнинг атлас кўйлаги-ю қоп-қора сочларини ҳам хотирлади. “О”ларни нақадар юмалоқ ва оҳангли сўйларди у қиз!

 

–Қани, Ўғуз, пастга тушайлик-чи, — деди Комил хўжа, — дастурни билайлик-чи.

 

Бирга пастга тушдилар.

 

Меҳмонхонанинг фойесида Ўрхон Нодий билан Сўнар Хўжа кулишиб суҳбатлашаётгандилар. Профессор Эрйигит билан Сомий Ошқин хўжа уларни тинглаб, жим туришарди.

 

–Тариқ Тўрага эътибор бердингми? — деди Сўнар хўжа, — бу олатасирдан завқланганга ўхшайди.

 

–Қанақа олатасир? — деди Арслон хўжа.

 

–Боя Mаҳмат хонасини ўзгартирмоқчийди, маъмурлар ҳар хил баҳоналар билан қарши чиқдилар. Mаҳмат “порасини тўладик!”, бақирди. Ўзбек маъмурлар кулишди. Чунки пора (туркчада — пул) ўзбекчада рушват маъносини билдирарди.

 

Ўрхон Нодий бир ўзбек маъмури билан келди, қўлида эртанги кун тартиби бор эди.

 

–Конференция эртага соат 9 да бошланади. Соат тўққиз яримда Ленин ҳайкалига гулчамбар қўйилади. 10 да салонларда семинарлар бошланади. Бугун бироз сўнгра меҳмонхона ресторанида тушлик емаги еймиз. Емакдан кейин ҳаммамиз йўл кўрсатувчилар билан Ленин музейига борамиз. Кечқурун коктейл бор.

 

Ўрхон Нодий “ленин” сўзига махсус урғу бериб сўйлар, гўё “йиллардир ленинни сўкдингиз, энди унинг пойига бир бош эгиб туринг-чи, кўрайлик”, деяётгандай эди.

 

Сўнар Ойдамар ва Mаҳмат Эрйигит бу маънодор сўзларни тингларкан, мийиғида кулиб қўйишди.

 

Oйша хўжа хоним:

 

–Ажабо, емаккача ташқарида айланиб келсак бўлмасмикин?, — деди.

 

Ҳамма бирданига:

 

–Тўғри, бир айланиб келайлик!, — дейишди.

 

Автобусда бирга келган ёшлар уларнинг ёнига келиб:

 

–Биз сизларга ёрдамчи бўлайликми? — дейишди.

 

Ҳаммаси бирга ташқарига чиқдилар. Метро бекати меҳмонхонанинг ўнг тарафида, булварнинг бошланишида эди…

 

Гулнор Ўғузнинг ёнида, унга шаҳар ҳақида билги бериб, одим отарди.

 

У емак пайтида ҳам Ўғузнинг ёнида ўтирди.

 

Емакдан сўнг соат 3 да учрашишга келишиб, тарқалдилар.

 

Осмонда мингларча қалдирғоч учарди. Санчқидай қуйруқлар бир-бирининг ёнидан катта тезликда учса ҳам бир-бирига ҳеч тегмасди. бирдан бу қушлар қоп-қора булутлар каби Гулнорнинг кўзига ёға бошлади. Гулнор қўрқувдан санчиб турди. У туш кўраётган эди.

 

Соатига қаради, тонгги олти эди. Такрор ётоғига узанди. Рашид қорлиғашов кўз олдидан кетмасди. Қора, чакиртиканак кўзлари унга тикилиб тураверарди.

 

–Ўртоқ Кунбоева, яна бир хато қилдингиз, ташкилотимиз сизни кечирмайди, дерди у кўпинча.

 

Гулнор кеча кунлик рапортини соат олти яримда Қорлиғашовга топширганди. Қорлиғашов рапортни ўқиб чиқиб:

 

–Cиз бунга нега тўсқинлик қилмадингиз, ўртоқ Kунбоева? Бу Ўғуз Думон деган одамнинг йўлдан ўтган одамлар билан гаплашишига нега йўл қўйдингиз? Айниқса, бу одамлар месхет турклари бўлса!, — деди.

 

Гулнор Kунбоева Ўғузнинг кўчада учратган месхетларга “Сиз турклармисиз”, деган гапини ҳам ўз рапортига ёзганди. У ўз ўлкасига холис хизмат қилишини ва вазифасини икир-чикирларгача тўғри бажаришини истарди. У месхетларни Ўғуздан узоқлаштирган бўлса-да, уларнинг бир-бири билан гаплашгани ҳам Гулнорнинг айби ҳисобланаётганди.

 

Гарчи Гулнор барлос уруғидан эди. Унинг аждодларини ҳам “турк” деб аташганини биларди. Лекин улар энди ўзбеклар эди. Ўзбек ватани учун ўзбек бўлишлари керак эди. Гулнорнинг кўзлари яна қорайди, яна қалдирғочлар тўлди кўзларига. Агар янглишиб, рапортда “ўзбек ватани” деб ёзса-ми, қўяверинг, оқибати нима бўлади!

 

Ўзбек ватани эмас Совет ватани бор эди, у шундай дейиши керак эди…

 

Ҳақиқатан ҳам, Туркиядан келган ҳаъатнинг ҳаммаси пантуркистлар эди. Улар ўзбекларни ҳам “ўзбек турклари” деб аташарди. Ўзбекчани ҳам “ўзбек туркчаси” деб аташарди. Гулнор ўз рапортида буларни ёзганди, фақат профессор Тўранинг пантуркист эмаслигини ҳам ёзганди. Бу ҳақда Қарлиғашов шундай деганди:

 

–Ўртоқ Афандиевни огоҳлантириш керак. Профессор Тўра бизга ҳақиқатан яқинми. Ёки ўз қиёфасини яширган пантуркистми?

 

Гулнор туркияликларнинг коктейлда ранг-баранг чиройли кўйлаклар кийиб келишганини кўриб бироз ҳайрон бўлди. Туркия ҳукумати уларга мутлақо бир махфий хизмат топширган бўлиши керак эди. Бу чиройли кийимлари ҳам балки бу хизматнинг бир бўлаги эди. Америка империализми сиқиб сувини олган бу Туркияда одамлар бунақа ҳашаматли кийиниши мумкин эмасди. Бу намойишкорона ҳаракатнинг тагида албатта ташвиқот бор эди. Бир неча кун аввал Рашид Қорлиғашов аспирантларни тўплаб, уларга вазифаларини тушунтирар экан, шундай деганди:

 

–Империализм агентлари одатда қимматбаҳо кийимлар кийишади. Бу тамоман халқимизнинг кўзини бўяшга мўлжалланган. Улар 100-120 квадрат метрлик уйларда яшашларини айтишлари мумкин, бунга ишонманглар. Ўртоқ Қуролбоев Туркияга бир неча марта борган, у туркларнинг нақадар қолоқлик ва қашшоклик ичида яшаётганини ўз кўзи билан кўрган.

 

Қорлиғашов ўшанда профессор Қуролбоевнинг рапортидан бир парча ўқиганди.

 

Ҳақиқатан ҳам, Ўғуз Думон 100 квадрат метрлик уйда яшаётганини Гулнорга айтганди. Гулнор Ўғузни гапиртириб унинг жосус эканини исботлаши лозим эди. Чунки ўша “суҳбатда” Қорлиғашов Гулнорга қараб шундай деганди:

 

–Айниқса, ўртоқ Кунбоева, сиз эҳтиёт бўлишингиз керак, ҳайъат ичида 25 ёшли бир йигитни киритишлари тасодиф эмас. Унинг махсус топшириқ билан бу гуруҳга киритилганига аминман. Шунинг учун бунга алоҳида эътибор беринг.

 

Лекин Ўғуз Думон унча гапдон эмасди.

 

Гулнор соат саккиз яримда “Ўзбекистон” меҳмонхонасида бўлиши керак эди. Ўрнидан туриб кийинди, бир пиёла сув ичди ва йўлга тушди.

 

Турк ҳайъати меҳмонхона ресторанида нонушта қилаётганди. Ўғузнинг столида Ойша Қилич ва иккита озарий олим ўтирарди. Гулнор озарийларга кўз қири билан боқди-да стулга ўтирди:

 

–Сизларга ёрдамчи бўлолмадим, кечирасизлар, — деди Гулнор.

 

Профессор Қилич ва Ўғуз унга ташаккур этди ва озарийларнинг ёрдамчи бўлганларини айтди.

 

Гулнор озарийларга:

 

–Энди бу вазифани мен оламан, раҳмат сизларга, — деди.

 

Озарийлар бу маънодор сўзлардан кейин ўрнидан туришди. Улардан кейин профессор Ойша Қилич ҳам юқори қаватдаги хонасига чиқишини айтиб, ўрнидан турди. Гулнор “мана энди Ўғузни гапиртириш пайти келди”, деб ўйлади.

 

–Ўғузбей, Туркияда “Ўғуз” исми кўпми?, — дея сўз бошлади у, — эшитишимча, Туркиядагилар ўзларини Ўғуз уруғидан деб билишармиш, Ўғуз ҳоқон достонини ҳам ўз достонлари деб ҳисоблармиш. Совет иттифоқида Ўғуз ҳоқон тўғрисида академик Шчербaкнинг бир яхши китоби бор…

 

–Ҳа, Гулнорхоним, биз ўғуз туркларимиз, аммо ўғузлар фақат Tуркияда эмас, бошқа ерларда ҳам бор. Болқонларда, Ироқда, Озарбойжон ва Tуркманистонда ҳам бор. Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳам ўғузлар ва қорлуқлар қипчоқ билан аралашиб кетган, деб ўйлайман. Мана, мен ҳам ўзбекча гапиришга ҳаракат қилаяпман. Кеча меҳмонхонада бир ўзбек билан суҳбатлашганимда у менга “шевангиз Хоразм шевасига ўхларкан”, деганди. Балки Хоразм бўлғасида қорлуқларга қоришган ўғузлар нисбати бошқа минтақаларга қараганда кўпроқдир. Ўғуз ҳоқон достонига келсак…

 

–Эпосга ўтмасдан олдин бир нарсани айтишим керак сизга. Ўзбек номи ҳам аслида қипчоқлар билан боғлиқдир. Ўзбек диалектларидан баъзилари қипчоққа яқин. Аммо аслида ўзбеклар қорлуқ уруғидан. 14-асрдан бошлаб алоҳида этнос бўлиб шаклланган. Бизда Ўғузлар борлигини ҳеч эшитмаганман.

 

–Балки ҳақлисиз, Гулнорхоним. Фақат “ўзбек” номи қипчоқ туркларига оид ва сиз яшаётган бу тупроқларда Tемур хонадони заминида ва ундан олдин чиғатой улуси яшаган, унинг асоси қорлуқлардир. “ўзбек” номи сизларга қипчоқларнинг шахобчаси бўлган шайбонийлардан ўтган бўлишлари керак. Шайбонийларнинг бу тупроқларга келган йили номаълум, сизлар қорлуқ ва қипчоқ уруғларининг бирлашган бир кўринишисизлар, — деди Ўғуз.

 

–Бу тупроқда яшаган қадим саклар, хоразмлилар, сартларни ҳам унутманг, улар ҳам ўзбекларнинг таркиб топишида муҳим рол ўйнаган, — деди Гулнор.

 

–Эҳтимол. Энди достонга келсак. Агар Шчербакнинг китоби эсингизда бўлса, китобда Ўғуз ҳоқон “мен уйғурларнинг ҳоқониман”, дейди. Кейин қипчоқ, қорлуқ ва халачларнинг ҳам Ўғуз ҳоқон лашкарига мансуб бўлганлари ва уларнинг исмларини Ўғуз ҳоқон бергани достонда ёзилгандир. Демак, бу достонни фақат ўғузларнинг достони деб аташ нотўғридир.

 

Гулнор ўша Шчербакнинг китобини кўрганди, аммо ўқимаганди. “Уйга бориб, бир вароқлайман”, деб ўйлади.

 

–Сизнинг докладингиз ҳам шу достон ҳақида шекилли, суҳбатингиз жуда чиройли бўлди. Докладингизни мутлоқо эшитаман. Ҳозир эса, Ленин майдонига боришимиз керак…

 

Бошқа меҳмонлар ҳам ташқарига йўналдилар. Улар ичида Олмония, Можористон, Норвегиядан ҳам турколог олимлар бор эди. Озарий, қозоқ, қирғиз олимлар бир оз кечикиб келишганди.

3

 

Аслида, Ўғуз билан ёлғиз қолмагани учун Гулнорнинг юраги сиқилганди. Уни гапиртириши керак эди, вазифаси шу эди. Аммо Ўғуз бу оқшом ҳеч гапирмади…

Ленин ҳайкали қошидаги маросимда Ўғузни ғалати хаёллар босди. Эҳтимол, унинг хўжалари (домлалари) ҳам шундай туйғуларни ҳис этгандир. Ленин деган исм улар учун нафрат тимсоли эди. Худди “Москва” номи каби. Энди эса бу ҳайкалнинг қаршисида ҳурмат билан қотиб туришарди. Лекин бу расмий маросим эди. Совет кишилари ҳам Tуркияга келса, Отатурк ҳайкали олдида ҳурмат билан туришарди. Туркиядан келган олимлар ўзбек қардошларини кўриш учун бу расмиятчиликни бажаришга мажбур эдилар.

 

Ўғуз, ёш олим Гулнорнинг хаёлига ҳам келмаган нарсаларни гапирганди. Ўғузларнинг ўзбекларга қариндош эканини, ҳатто улар бир миллатнинг икки уруғи эканини тушунтирганди. Бу фикрларни тушунтирмоқ учун наин-ки, Ленин, Сталин ҳайкали қаршисида ҳам “ҳурмат билан” туришга арзирди.

 

Ўғузнинг юрагида шубҳага ўхшаган бир ҳис пайдо бўлди. Бу унинг Гулнорга тушунтирган фикрларими ёки Гулнорнинг яшил кўзларига оид эдими, англаёлмади. Кейин бу ҳис йўқ бўлди.

 

Академиядаги очилиш маросими тантанали бўлди. Ўзбекистон фанлар академияси ва Тил институти президентлари билан хорижий ўлкалардан биттадан вакил ҳайъат девонига таклиф қилинди. Туркияни профессор Ойша Қилич хўжахоним тамсил этди. Аммо унинг ёнида Ўрхон Нодий хўжа ҳам ўтирарди. Туркиядан бир эмас, икки олимнинг девонда ўтириши айниқса Ўғузни ғурурлантирди. Ўрхон Нодийнинг Туркия номига нутқи ҳақиқатан ҳам яхши бўлди. Турк-совет дўстлигини ҳам, ўзбеклар-ла қардошликни ҳам бузмайдиган шаклда гапирганди. Ўрхон Нодийнинг Москвадан келган иккита меҳмонни тез-тез “суҳбат”га тортиши орқасида ўша муносабатларни мустаҳкамлаш истаги ётарди.

 

Xurshida Ataullayeva, [28.07.2022 23:29]

[Xurshida Ataullayeva kişisinden iletildi]

Профессор Чанишев татар туркларидан эди. Узоқ йиллардан бери Москвада яшар ва ўзбек, озарий, қозоқ туркологлари ичида катта обрўси бор эди. Профессор Маликов эса асли озарий эди, у ҳам москвада яшар эди.

 

Турк ҳайъатида баъзилар Ўрхон Нодийнинг москваликларга яқинлашувини шахсий эътибор қозониш учун қилинган ҳаракат деб баҳоларди. Аммо Ўғуз бундай деб ўйламасди. Ўрхон хўжанинг “ҳаракатлари” турк ҳайъати фойдасига эди, бу етарли эди.

 

Эрйигит хўжа:

 

–Ҳар ким қўлидан нима иш келади-ю, нима келмаслигини билиши лозим. Масалан, мен Ўрхон хўжа қурган алоқаларни фойдали деб биламан. Бундай муносабатлар ўрнатишда менда қобилият йўқлигини ҳам биламан. Демак, мен қобилиятли дўстларимга ҳасад қилмай, уларни қуллаб-қувватлашим лозим, — деди.

 

Эрйигит хўжа, “қизим сенга айтаман, келиним сен эшит” қабилида гапирганди бу гaпни. Аммо “келин” Ўрхон Нодийга ҳасад қилганларми ёки Ўғузми? Ўғуз буни ўйлади. Балки Эрйигит хўжа Ўғузга “қара, бу одамлар бўлари бўлган, уларнинг характерини ўзгартириш қийин, сен эса ёшсан, уларга ўхшаб ўз касбдошларингга ҳасад қилма” демоқчи бўлгандир.

 

Оқшом емагини яна меҳмонхонада ейишди. Гулнор яна Ўғузнинг ёнига ўтирганди. Сўнар Ойдамир ва Ўрхон Нодий ҳам улар билан бирга ўтирди.

 

Гулнор Ўрхон Нодийга қараб:

 

–Ўрхон бей сиз гуруҳнинг секретарисиз, шундайми?, — деди.

 

Ўрхон Нодий:

 

–Гулнор хоним, бизнинг делегация (ҳайъат)нинг раҳбари профессор Ойша Қилич хоним. Фақат, биласиз, у ёши анча ерга бориб қолган. Мендан ёрдам истади. Мен ҳам сизларнинг раҳбарингизга “секретар” эканимни сўйлагандим. “Секретар” сизларда жуда муҳим экан, мени олд планга чиқара бошлашди…

 

Гулнор унинг сўзларидан қаноат ҳосил қилди шекилли, мавзуни ўзгартирди:

 

–Сўнар бейнинг маърузасини диққат билан тингладим. Ўғуз уруғларининг Онадулига (Анатолия) бу қадар кўплигини мен билмасдим. Йигирма тўртта ўғуз аймоғининг отлари ер исмларида мавжуд экан…

 

Сўнар Ойдамир ўз маърузасининг диққат чекканидан қувониб кетди. Маърузани узундан-узоқ тушунтира бошлади. Ўрхон Нодий бир неча марта суҳбат мавзусини ўзгартиришга уруниб кўрди, бўлмади, емагини еб, туриб кетди. Ўғуз Гулнор билан эрталабки суҳбатни давом эттиришни истаганди, аммо иложини қилолмади. Профессор Ойдамир Ўғуз уруғларининг тамғалари, сажжодалари, гиламлари ҳар ерда мавжуд эканини айтарди.

 

Гулнор буларни ўз рапортида қандай қилиб тасвирлашни ўйларди. Бир жумла топди: “Профессор Сўнар Ойдамир қуюк пантуркист, ҳар ерда турклик ва ўғузликнинг изларини топади”.

 

Аслида, Ўғуз билан ёлғиз қолмагани учун Гулнорнинг юраги сиқилганди. Уни гапиртириши керак эди, вазифаси шу эди. Аммо Ўғуз бу оқшом ҳеч гапирмади…

 

Гулнор эрталаб меҳмонхонага вақтидан эртароқ келиб, фойеда Ўғузни кутди. Уни мутлоқо гапиртириши лозим эди. Ниҳоят Ўғуз келди, “кун ойдин!”, деб саломлашди. Ёнида профессор Соми Ошқин бор эди. Ўғуз унинг ёнида тортинмай суҳбатлаша оларди. Учовлон бир стол атрофига ўтиришди.

 

Профессор Ошқин:

 

–Бугун кечқурун бир ерга борамиз, шекилли?, — деди.

 

–Ҳа, хўжам, дастурга кўра бугун коктейл бор, — деб жавоб берди Ўғуз.

 

–Мен ҳам коктейлни назарда тутдим зотан, — деди профессор Ошқин.

 

Лекин Гулнор профессорнинг коктейлдан бошқа нарсани “назарда тутганини“ англади. Қорлиғашевнинг инструкциясига кўра меҳмонлар дастурда кўрсатилмаган ерга кетмасликлари шарт эди. Лекин бу таъқиқлар меҳмонларга сездирмай ижро этилиши керак эди. Қизиқ, меҳмонлар яна қаерга боришга шайланмоқда? Ким булар билан кўришди ва қаерга таклиф қилди? Афтидан бу “таклиф”ни Ўғуз билмайди. Профессор Ошқинга “таклиф” билдирилган, аммо у ҳам кўп нарсани билмайди.

 

Гулнор Ўғузни гапга солди:

 

–Ўғузбей, кеча Сўранбейнинг гапирган гаплари мени жуда қизиқтирди. Сиз ҳам ўғузларнинг Онадули (Анатолия)да бу қадар кенг тарқаганига ишонасизми?

 

–Ҳа, Гулнор, профессор Сўмарнинг тадқиқотларига кўра 16-аср Усмонли таҳрир дафтарларида ўғуз уруғининг исмлари қишлоқ номларида қолган. Ҳар бир қишлоқдан солиқ олинган ва уларнинг исмлари ўша васиқаларда мавжуд, булар муҳим ҳужжатлардир. Профессор Баркен бу ҳужжатлар асосида Усмонли давлатининг экономикасини тадқиқ этганди. Профессор Сўмар эса бу таҳрир дафтарларини илк бор топономик манба сифатида қўланди ва Ўғуз уруғларига мансуб ерларни рўйхат ҳолида эълон қилди.

 

Гулнор профессор Ойдамирнинг ҳам шунга ўхшаган фикрларни айтганини эслади, лекин Ўғузнинг тушунтириш услуби унинг зеҳнини кенгроқ очди. Ўғуз гапирар экан, мушоҳадасига ташвиқот туси бермасликка ҳаракат қиларди, Гулнор буни ҳис қиларди.

 

–Менимча, ўғузларнинг Онадулидаги мавжудияти илмий жиҳатдан исботга муҳтож бўлмаган ҳақиқатдир, — дея сўзида давом этди Ўғуз, — мени қизиқтирган нарса, Онадўлида ўғуз туркларидан бошқа ҳам турк уруғлари борлигидир. Сиз Ойша Қилич хоним-ла танишдингиз, у ўз тадқиқотларида Қора денгиз соҳилларидаги Вартин туманида яшовчиларда қипчоқ турклари хусусиятларини кашф қилди. Менимча, Арзрум, Карс, Ортвин, Риза каби вилоятларимизда ҳам қипчоқ таъсирлари бор. Профессор Tўғон Oзарбойжон этнографиясига оид бир мақоласида Шимолий ва Жанубий Озарбойжондаги қипчоқ унсурларини кашф қилган.

 

Профессор Сомий Ошқин сўзга аралашди ва Ўғузнинг сўзларини тасдиқлайдиган сўзлар айтди.

 

“Тўғон” исми Гулнорнинг диққатини жалб килди. Бу исмни қаердадир эшитган ёки ўқиганди. Ҳа, “Ўзбекистон Коммунисти” газетасининг бир ой аввалги бир сонида бу исмни учратганди. Туркиянинг таниқли пантуркистларидан бири эди. Улуғ октябр инқилобининг илк йилларида қизил aрмияга қарши курашган контреволюционер эди. Tуркияга қочиб, хоинлигини кўрсатганди. Улуғ Ватан урушида эса олмон фашистларига маслаҳат берган душман агент эди. Гулнорнинг газетадан ўқиганларидан хотирасида қолгани шу эди.

 

–Профессор Тўғон ким, озарбайжонлими?, — дея Ўғузга юзланди Гулнор.

 

–Йўқ, Гулнорхоним, у бошқирд. Ўлкасини тарк этишга мажбур бўлган бир олим. Улуғ Октябр инқилоби даврида сиёсат билан ҳам шуғулланди, аммо у олим эди. Билганини гапиришдан қўрқмайдиган олим. Ленин билан фикри келишмагани каби, 1931 йилда Отатурк билан ҳам келишолмай қолганди…

 

Ўғуз сал чегарани ошганини ҳис қилди ва сўзини шундай тугатди:

 

–Мен уни турк тарихининг буюк олимларидан бири ҳисоблайман.

 

Гулнор “Отатурк билан келишолмади” иборасига хаёлда белги қўйиб қўйди. Бу ибора Гулнорга қўл келиши мумкин эди. Бу ибора билан Ўғузни Туркияда мушкул вазиятга солиш имкони бор эди. Рапортда буни ёзишга қарор қилди…

 

Семинарлар бошланишига яна ўн дақиқа бор эди. Эрйигит хўжа Можор профессор билан ниманидир гаплишганди. Ўғуз ҳам уларнинг ёнида эди.

 

Гулнор уларга яқинлашди:

 

–Ўғузбей, сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим, — деди Гулнор ва Ўғузни Эрйигит хўжа билан можор профессордан узоқлаштирди.

 

Гулнор Ўғузни узоқлаштирган бўлса-да, қулоғи иккита профессорнинг суҳбатида эди.

 

–Сизнинг суҳбатингиздан кейин мен ҳам Ўғуз достони ҳақида бир нарсаларни қораладим, — деди Гулнор, Ўғузга қўлидаги бир парча вароқни узатиб. Гулнор кеча Шчербакнинг китобини варақлаб, достон ҳақидаги баъзи фикрларини шу варақларга туширганди. Гулнор бу билан Ўғузда ўзига ишонч уйғотмоқ истарди ва уни очиқроқ суҳбатлашишга даъват этарди. Айни пайтда, Ўғуз бу қоғозларга боқар экан, Гулнор сал нарироқда турган иккита олимнинг суҳбатини бемалолроқ тинглаши мумкин эди.

 

–Азизим, Эрйигит, — деди можор профессор, — бу одамлардан эҳтиёт бўлишингиз керак йўқ. Улар Ўзбекистоннинг энг миллатчи шоир ва ёзувчилари. Сизни уйга таклиф қилгани яхши бўлибди. Aслида мен ҳам сизларни таништирмоқчи эдим. Агар вақт топсам бу оқшом мен ҳам Aнвар Mуроднинг уйига бораман.

 

Семинарлар бошланишига оз қолганди.

 

Гулнор ҳозиргина эшитган гапларининг муҳим эканини ўйлади. Демак, меҳмонлар бугун Aнвар Mуроднинг уйига боришмоқчи.

 

Ўғуз:

 

–Жуда яхши ёзибсиз, Гулнорхоним. Тушлик емакда бу мавзуни сиз билан тортишамиз деб умид қиламан. Мен ҳозир А-салондаги маърузаларни тинглайман, сиз-чи?

 

–Мен Б-салонга бораман, Ўғузбей! — деди Гулнор.

 

***

 

–Сиз ҳақлисиз, — деди Шариф Жамол, — 1941 йилда Ўзбекистон Навоийнинг 500 йиллигини нишонлади. У зулмат замонда бизникилар Туркияга мурожаат қилиб, Навоий асарларининг фотонусхасини сўраганлари маълум.

Гулнор доим Ўғузнинг “изида юриш”дан ўзини эҳтиёт қилгани кўриниб турарди. Aслида, Б-салонига кетмоқчи эмасди. Ҳозиргина эшитган янгиликларини Қорлиғашовга билдирса, фойдали иш қилган бўлар ва Ўғузнинг ҳам шубҳасини камроқ уйғотган бўларди.

 

Гулнор Академиядан чиқиб, метрога тушди. “Ўзбекистон” меҳмонхонасига келди. Рашид Қорлиғашов ўз одамлари билан меҳмонхонанинг иккинчи қаватига жойлашганди. Унинг кенг хонаси меҳмонхонанинг ўртасида, майдонга қараган эди. Бу ердан меҳмонхона олдида юрган ҳар бир киши нима қилаётгани кафтдагидай кўриниб турарди.

 

Гулнор эшикни чертиб, ичкарига кирди.

 

–Ўрток Қорлиғашов, сизга гапим бор эди, — деди Гулнор.

 

–Келинг, ўртоқ Кунбоева.

 

–Бугун эрталаб нонуштада турк делагациясидан профессор Сомий Ошқин Ўғуз Думонга “кечқурун бир жойга борасизларми?”, деб сўради. Ўғуз бунга жавоб бермади, афтидан билмайди. А-салоннинг олдида профессор Mаҳмат Эрйигит билан можор олимнинг суҳбатига қулоқ солдим…

 

–Профессор Иштвон Мандоқи, — деди Қорлиғашов.

 

–Xа, ўша. У Эрйигит хўжага Aнвар Mуроднинг уйига боришнинг бир ёмон жойи йўқлигини айтди. Aнвар Mурод ва унинг дўстлари турк делегациясини бугун оқшом уйига таклиф этишибди. Рухсат берсангиз, бир йўлини топиб, мен ҳам улар билан у ерга бораман.

 

–Tабриклайман ўрток Кунбоева, яхши иш қилибсиз. Лекин Aнвар Mуроднинг уйига боришга ҳожат йук. Биз меҳмонларнинг Aнвар Mуродникига боришига тўсиқ бўламиз. Борди-ю, бир-иккитаси борса ҳам, уларнинг ичида бизнинг одамимиз бўлади, — деди Қорлиғашов ва сўзини давом эттирди, — Бу профессор Мандоқи афанди ҳаддидан оша бошлади. Туркиядан олган китобларини биздаги хоинларга бергани етмагандай, энди улар билан турклар ўртасида алоқа ҳам ўрнатмоқчи. Уни юртдан қувиб чиқаришга тўғри келади, шекилли.

 

Гулнор метрога тушди.

 

Қаршисида китоб ўқиб ўтирган бир йигит Aнвар Mуродга жуда ўхшарди. Мамлакатнинг кўркам шоири, демак, бир хоин эди. Гулнор адабиёт кунларида унинг нутқларини эшитиб, таъсирланганини хотирлади. Шеърлари маънодор, аммо қоронғироқ эди. Лекин нутқи ниҳоятда очиқ ва таъсирчан эди. Гарчанд унда Москвадаги раҳбарларга қарши танқид руҳини сезган бўлса-да, унинг хоин бўлиши мумкинлигини ўйламаганди. Ҳатто бу келишган одамга қандайдир аёлчил мухлислик ҳис этганди. Кейинроқ дугоналари билан гаплашганда мухлислик туйғусида ўзининг ёлғиз эмаслигини билди. Aнвар Mурод шеърларининг қоронғу ва тушунилмаслиги сабабларини энди Гулнор англагандай эди. Мисралар орқасида нимадир яширинган бўлиши керак эди. “Узоқ-узоқлар” сўзининг шеърларида кўп учрашининг ҳам мутлақо сабаби бор. Балки, бу билан Туркияни назарда тутгандир…

 

Рўпaрасида ўтирган кишининг ҳақиқатан ҳам Aнвар Mурод бўлиб, фикрларимни ўқиса-я, деган хаёл келди Гулнорга. Лекин нотаниш одам ўрнидан турди, унинг Aнвар Mурод эмаслиги маълум бўлди.

 

Гулнор метродан чиқиб, Академияга йўналди. Б-салонга кирди.

 

***

 

Тушликдан кейин турк делегацияси академия салонларида бир бурчакка чиқиб, Aнвар Mуродникига бориш ёки бормасликни маслаҳатлашди. Уларнинг орасида Тариқ Тўра йўқ эди. Ваҳоланки, Tошкентга келган кундан бери профессор Тариқ Тўра турк делегацияси билан алоқани тамоман узганди. У кўпроқ Москвадан келган делегация одамлари билан бўларди.

 

Ўрхон Нодийнинг таклифи қабул қилинди: Aнвар Mуроднинг уйига бориш учун мезбонлардан рухсат сўрашга қарор қилишди.

 

Турк делегациясини уйига таклиф қилганлар Ўзбекистонда танилган шоир-ёзувчилар эди. Уларнинг даъватига ижоб этилса, ҳар ҳолда, ўзбек масъуллар бунга қарши чиқмайдилар, деган хулосага келишди.

 

Аммо бундай бўлмади. Ўзбекистон номидан конференцияни бошқарган киши Адабиёт Институти директори, профессор Отаниёз Каримов бу зиёфатга изн бермади. Гарчи, очиқчасига таъқиқламаган бўлса-да, “коктейл дастурини бузолмасликларини” изҳор этди. Бунга “меҳмонларнинг бошига бир бало келмаслигидан маъсул” эканликларини ҳам илова қилди.

 

Конференция раҳбарининг бу сўзларини Ўрхон Нодий турк делегациясига меҳмонхонада айтди. Меxмонлар коктейлга бориб, ярим соатдан сўнг у ердан “қочиш” режасини туздилар: коктейлдан битта-бита чиқадилар, кейин такси ушлаб, Aнвар Mуродникига кетишади, маълум жойда уларни Aнвар Mуроднинг дўстларидан бири қаршилайди. Қолаверса, Сўнар Ойдамирда Aнвар Mуроднинг телефони ва адреси бор эди.

 

1986 йилда бундай ҳаракат таҳликали ҳисобланарди. Профессор Ошқин бу саргузаштга кириш тўғри бўлмаслигини айтиб, узр сўради, Aнвар Mуродникига бормайдиган бўлди. У профессор Эрйигит, Ойша Қилич хонимдан ҳам бормасликни илтимос қилди. Ойдамир турк ҳайъатининг бошлиғи сифатида коктейлда қолиши керак эди. Ойша хоним бу маслаҳатни қабул этди. Профессор Тўра бу ишлардан умуман хабарсиз эди. Демак, коктейлда турк xайъатидан 3 та одам қолади ва қолганларнинг йўқлиги сезилмайди. Лекин норвегиялик олим профессор Брендомоен “таклиф”ни эшитиб, у ҳам турклар билан меҳмонга боришни хоҳлаб қолди. У профессор Эрйигитга “сизлар бу ерда жуда эътиборлисизлар, мен ҳам турк ҳайъати билан бирга бўламан”, деди. Аслида, ораларида бир европаликнинг бўлиши турклар учун ҳам яхши эди.

 

Автобусда улар ҳашаматли либосларда ўтиришарди.

 

Ўғуз коктейлда Гулнорнинг мутлоқо ёнига келишини ва қандай унинг кўзини шамғалат қилиб, қочишни ўйларди.

 

Коктейл залига киришганида 100-150 кишилик бир оломонни кўриб, турклар севинишди. Бу вазиятда диққатни жалб килмай бу ерни тарк этиш осон эди.

 

Гулнор Ўғузни дарров топди. Туркларга Aнвар Mуродни зиёрат қилишга рухсат берилмаганини Гулнор биларди. Коктейлда Ўғуз билан узун-узун суҳбат қураман деб ўйларди. Лекин 5 дақиқа ўтар-ўтмас Ўғузни кўздан қочирди. Тез бутун зални айланиб чикди. Ўғуз йўқ эди. Ундан ташқари Ойдамир, Эрйигит, Ўрхон Нодий, Комил Арслон ҳам оломон ичида кўринмасди.

 

Гулнор залда юрган Қорлиғашевни топди, унга вазиятни тушунтирди.

 

–Мен буни биламан, — деди Қорлиғашов, Уларни ҳозир меxмонхонада ахтаришаяпти. Лекин меҳмонга кетишгани аниқ. Ташвишга ҳожат йўқ. Улар орасида бизнинг одамимиз бор.

 

Турк меҳмонларни келишилган ерда бир-нечта одам кутиб туришарди. Бирга бино қурилишлари оралаб, қоронғу ва лой йўлдан бир оз юришди. Ўзбеклардан бирининг профессор Сўнар Oйдамирга берган саволи ҳаммани чўчитди:

 

–Бизнинг академик Муҳаммад Қораевни нега ўлдирдингизлар? — деди ўзбек.

 

Бундай савол айбловчи оҳангда берилгани ҳаммани гангитиб қўйди.

 

Икки йил аввал Измирнинг Чиғли ҳаво майдонида кутиб олиниб, расмий машинада йўлга тушган бошқирд ва қорақолпоқ олими автомобил қазосида фожеали ҳалок бўлганди. Муҳаммад Қораев, қорақолпоқ академиги улардан бири бўлиб, Измирдаги фолклор конференциясига келганди. Қазода туркиялик шофёр ҳам ўлганди.

 

Демак, бунинг автомобил қазоси бўлганига бу ердагилар ишонмасди.

 

Сўнар Ойдамир ўзининг доимий юмшоқ услуби билан бунинг бир бахтсиз ҳодиса бўлганлигини тушунтиришга ҳаракат қилди.

 

Турклар “ўлган академикнинг қасосини биздан олмоқчи эканлар-да”, деган хаёлга ҳам боришди.

 

Бу орада ғишт деворлар билан ўралган бир боғчали уйнинг эшигига келиб, ичкари кирдилар.

 

Боғчада дарахтлар остига қўйилган столда дастурхон ёзиғлик эди. Дарахтларга осиғлик лампочкалар атрофни ойдинлатиб турарди.

 

Aнвар Mурод, Комил Эркин ва Шариф Жамол билан Эрйигит хўжа конференцияда танишганди. Дастурхон атрофида яна икки киши бор эди: қисиқ кўзли сариқ одамни Хасан Али деб таништирдилар. Қрим-татар ёзувчиси экан. Яна биттаси соқолли эди. Америкалик экан. Олти ойдан бери Tошкентда ўзбек адабиёти бўйича илмий иш ёзаётган экан.

 

Турк олимлари ва норвегиялик олим Брендемоен битта-битта мезбонларга таништирилди. Ва қуюқ суҳбат бошланди.

 

Ўғуз Туркистон оқшомларининг бу қадар илиқ, суҳбатларнинг бу қадар самимий бўлишини кутмаганди. Дақиқалар ўтган сайин суҳбат қуюқлашарди, гуё минг йилнинг ҳасратини бир соат ичида кетказишга ҳаракат қилишарди.

 

–Минг йилни сўзда айтиш осон, — деди Шариф Жамол, — биз бу минг йилнинг энг омадли туркларимиз. Минг йил сўнгра бир-бири билан топишган турклар…

 

Эрйигит хўжа зеҳнида бир эътироз тўлқини кўтарилиб, кейин ғойиб бўлганини Ўғуз унинг кўзларидан ўқиди. Ёки Ўғузга шундай туюлди. Балки ўз зеҳнида пайдо бўлган нарсани Эрйигит хўжада кўрдим деб, ўйлагандир. Шу пайт Эрйигит хўжанинг ўзи гапга қўшилди:

 

–Аслида, минг йил ичида вақти-вақти билан алоқа қилиб турганмиз. Биз бир-биримиздан Сирдарё бўйларида 1000 йил аввал айрилгандик. Лекин биринчи 250 йил ичида алоқаларимиз узулмаганди. Ҳатто ундан сўнг ҳам маданий ва илмий алоқалар давом этди. Навоийнинг бир қанча қўлёзма асарлари Истанбулда сақлангани бунинг исботидир.

 

–Сиз ҳақлисиз, — деди Шариф Жамол, — 1941 йилда Ўзбекистон Навоийнинг 500 йиллигини нишонлади. У зулмат замонда бизникилар Туркияга мурожаат қилиб, Навоий асарларининг фотонусхасини сўраганлари маълум.

 

–Тўғри, у пайтда бизнинг Маориф вазиримиз адабиётчи Ҳасан Али Южал эди. У Истанбул Университетидан Туркиянинг ҳам Навоий кунларига қатнашишини талаб қилган. Унинг бу мавзуда чиқарган бир китобчасини эслайман, — деди Эрйигит хўжа.

 

Ўрхон Нодий сўзни Эрйигит хўжанинг оғзидан олиб, китобнинг қаерда ва қачон чиққани-ю, ичида мақолаларни битта-битта санади.

 

Суҳбат тарихдан бугунги кунга, бугундан тарихга ўтиб, давом этди. Ўғуз жиддий ҳаяжонланган эди. Бир дақиқа нигоҳи Комил Эркинга тушди. Суҳбат бошида босиқ сас билан бир нечта ширин шеър ўкиган бу ушоқ одам негадир жим бўлиб қолганди. Унинг ҳар қадаҳ кўтарганида бир қадаҳ водкани охиригача бир томчи қолдирмай ичиши Ўғузни ҳайратга солганди. Турк меҳмонлардан биттаси шундай ичса аллақачон маст бўлиб қоларди.

 

Комил Эркин жим эса-да, маст эмасди. Унинг кўз ўнгида хотиралар жонланганди. Иштвон Мандоқини саккиз йил аввал таниганди. Будапештлик ёш олим эди. Ёзувчилар Уюшмаси залида “қўнғир” сўзининг маъносини тушунтирарди. У ўзининг Китан даштларининг фарзанди, қипчоқ эканини сўйларди. “Қўнғир” қизил ҳам, қора ҳам эмасди. Иккисининг орасидаги ранг эди. Кўпинча отларга ишлатиладиган сўз эди. “Бу сўз менинг турк ўзлигим”, деганди ўшанда Иштван Мандоқи. “Бу сўз мени сизларга боғлаган сўздир. Биз қон қариндошмиз. Сизнинг ҳам ярмингиз қипчоқ. Қипчоқлар лашкарининг бир бўлими жуда илгари кетиб, кичик ва Буюк Куманияга ерлашганлар. Мен Буюк Куманиянинг ўртасидаги қорсоқ қишлоғида туғулдим,” деб ҳикоя қилганди Мандоқи.

 

Камол Эркиннинг хаёлида Мандоқининг доим Фарғона водийсида бир қўнғир отга миниб, осмонга сакраётган сурати жонланади. Мандоқини эсласа доим шу сурат кўз олдига келади. Оқ булутларга қараб қўнғир отда учаётган бир қаҳрамон. Бир куни бу манзара Комил Эркиннинг мисраларида акс этажак. Мандоқини бир кун можор овулида кўрсангиз, иккинчи кун мўғул даштларида учратишингиз мумкин. Кеча у “сизларга келмасдан аввал қўмиқ юртини айландим. У ерда шоир Бадриддин Mаҳматнинг уйида қолдим. Салов Алиев ва турколог Хонгишев билан кўришдим,” дея ҳикоя қилганди. Бугун нега бу ерга келмадийкин, деб ўйлади Комил Эркин. Мандоқи қўнғир доим сўзининг устидан чиқарди. Нега келмадийкин?

 

Кейин овози хавотир билан:

 

–Aнвар Mурод, қўнғир нега келмади, билмайсизми?, — деб сўради Комил Эркин.

 

Ҳамма Aнвар Mуродга қаради. Лекин Aнвар Mурод хотиржам эди. У Комилнинг теран хаёлларга чўмган пайтида шундай мавзуга алоқасиз саволлар беришига кўниккан эди.

 

–Эртага биламиз нимага келмаганини, Комил, — деди Aнвар Mурод, — Комил Арслон хўжа суҳбатининг давомини тинглайлик. У Навоийнинг “насойим”ни битта ғоя билан ёзганини айтмокда: Жомийнинг ўз асарига қўймаган турк валиларининг унутилмаслиги учун ёзган, деяпти…

 

Комил Эркин буни эшитиб яна ўз дунёсига қайтди. Сирдарё қирғоқларидаги валилар комлар бўлиши керак. Акс xолда, Яссавийларнинг, Ҳаким Сулаймонларнинг, Боқирғонийларнинг шеърларидаги ритмни изоҳлаб бўлмасди. Бу шеърларда нағора ритми бор эди. Нағорани шомонлар чалган. Қизиқ, Навоий шомонларни билганмикин? Мандоқи Қўнғир ком-шамонлар ҳақида кўп ҳикоя қилганди. Минг йил аввал дунёга келсайди ўзи ҳам шомон бўларди. Чунки, у даврнинг шоирлари-шомонлар эди. Бир қозоқ олими Қўрқут Отанинг ҳам ком бўлганини ёзганди. У қўбизни ижод этган ком эди, Азроилга майдон ўқиганди. Лекин ўлимни ким ҳам енга оларди? Ўлим инсон вужудининг тўхташидир. Бунга ҳеч ким тўсиқ қўяа олмайди. Ҳатто Қўрқут Ота ҳам.

 

Ўғуз Комил Эркиннинг ичидаги саргузаштни кўриш учун нималар бермасди? Ўғуз унинг қўнғир ҳақидаги ўйлаганини тушунганди. Лекин Aнвар Mуроднинг жавобидан сўнгра ҳам бу ҳақда ўйлашга давом этаётганмиди? Ўртага чўккан бир сониялик сассизликдан фойдаланган Ўғуз:

 

–Комилбей, боя Ўрхон Вали ҳақида гапираётгандингиз, бу шоир шахси ҳақида нима биласиз? — деди Комил Эркинга қараб.

 

Бир оз аввал ўзбекчага таржима қилинган турк шеърияти тўғрисида суҳбатлашаётгандилар. Бу ерда Нозим Ҳикматни ҳамма танир ва севарди. Унинг шеърларини баъзан ўзбекчага таржимасини, баъзан Туркия туркчасида ўқишарди.

 

Рашод Нурий Гултекиннинг “Чолиқуши” романини ҳам яхши билишарди. Романдаги ўқитувчи хоним Совет идеологиясининг ижобий қаҳрамон типига жуда ҳам уйғун тушганди. Хуллас, ўзбекчага Туркиянинг социалист зеҳниятидаги ёзувчи ва шоирлари асарлари таржима қилинганди: Ўрхон Камол, Азиз Несин, Ўрхон Вали… Уларни таржима қилганлар ҳам мана шу ерда ўтирган зиёлилар эди. Ўрхон Вали унча ҳам социалист бўлмагани учун Ўғуз Комил Эркинга юқоридаги саволни берганди.

 

–У, албатта, ком бўлолмайди. Аммо мени кечиринг, мен Ўрхон Вали шеърларини севаман. Унда сарозот бир Истанбул бор. Истанбул биз учун муқаддас шаҳар, — деди Комил Эркин ва Ўрхон Валининг машҳур “Истанбул” шеърини ўкиди, — “Истамбулни тинглайман кўзларим ёпиқ…”

 

Комил Арслон хўжа шоир Яҳё Камолни таниб-танимасликларини сўради. “Энг яхши Истанбул шоири Яҳё Камолдир”, деди у. Бизнинг энг буюк шоиримиз удир,” деди.

 

Ўзбеклардан ҳеч бири Яҳё Камолни танимасди. Улар шунингдек, Mаҳмат Окифни ҳам, Аҳмад Xошим ва Ориф Ниҳотни ҳам танимас эканлар.

 

Бир оз аввал ўз хаёлларига чўмган Комил Эркин энди анча сергакланганди, туркияли дўстлари масалани қайси нуқтага олиб келаётганини англаганди.

 

–Биз бугунгача фақат қизил шоирларни таржима қилдик, — деди у, — сизнинг оқ шоир ва ёзувчиларингизни бизга танитишмади. Сиз бизга уларнинг китобларини юборинг. Энди қизилларни бир чеккага отамиз, оқларни таржима қиламиз.

 

Кулишдилар.

 

Қримли Aсан Aлининг кулиши кўзларига ёйилди. Қизил юзи янада қизарди.

 

Брендемоен елкалари билан куларди ва овози лампочкалар билан безатилган дарахт япрокларига юксаларди.

 

Америкали гаплашилаётган гапларни тушунарди, фақат, ўзини тушунмагандай тутишга интиларди. У кулмади. Шариф Жамолнинг кулганда оғзи каттаярди. У Бренемоеннинг силкинаётган елкаларига нуқта қўйди:

 

–Оллоҳ, Горбачевдан рози бўлсин, гласност бўлмаса биз бу гапларни гаплаша олармидик? Қизил бизнинг номусимиз, шарафимиздир, Ленин бобомиз шундай деган. Аммо энди қизилларни чеккага отдик, дея оламиз. Ҳатто Горбачевнинг “қизили” устидан ҳам кула оламиз, — деди Шариф Жамол.

 

Горбачевнинг “қизили” нима эканлигини меҳмонлар тушинишмади. Сўнар Oйдамир:

 

–Нима бу қизил, Шариф, — деб сўради.

 

Шариф Жамолнинг оғзи каттайди ва бармоғи билан ўз калласига ниқтади:

 

–“Қизил” дегани мана бу, — деди.

 

Меҳмонлар барибир тушунишмади.

 

–Унинг пешонасида доғ, — дейишга мажбур булди Шариф Жамол, — Бу доғ Раиса хоним қошиғининг изи…

 

Яна кулги. Асон Али кўзлари билан, Брендемоен елкалари билан кулдилар. Сўнар Ойдамир қаҳ-қаҳаси ҳафиф эди. Ўрхон Нодийнинг худди Шариф Жамол каби кулганда оғзи каттаярди. Эрйигит хўжа эса мийигидангина куларди. Ўғуз ҳам табассумдан кўпроқ кулгини ёшлар одобига тўғри келмаслигини намойиш қиларди.

 

Aнвар Mурод меҳмонларни иккинчи қаватдаги кутубхонасини кўришга таклиф қилди. Юқорида фақат меҳмонлар — Брендемоен ҳам чиқди.

 

Кичик хона фақат китобларга ажратилганди. Ўтириш учун бир неча курси келтиришди. Жавондаги катта-кичик китоблар “чақирилмаган меҳмонлар”дан хурсанд эмасдилар гуё. Нотаниш кўллар уларнинг тинчлигини бузганди. Улар Aнвар Муротнинг юмшоқ бармоқларига кўниккан, сирларини унга очишга ўрганганди.

 

Aнвар эшикни бекитди. Овозига сирли тус бериб, профессор Эрйигитга деди:

 

–Бизга “Туркчиликнинг асослари” керак.

 

Ўғуз янглиш эшитдим, деб ўйлади. Комил хўжа билан Сўнар Ойдамир ҳам шундай ўйлашди. Ўрхон Нодий жавондан олган китобга боқиб, ҳеч нарса эшитмади. Брендемоен мезбон сўзларининг охирини кутаётганди. Профессор Эрйигит янглиш эшитмаганини тасдиқлаб олиш учун:

 

–Қайси “Туркчилик асослари”? — деб сўради.

 

–Зиёбекнинг китоби. Бизга мутлақо керак, — деб жавоб берди Aнвар Mурод.

 

Меҳмонлар янглиш эшитишмаганди. Aнвар Mурод Зиё Кўкалпнинг “Туркчилик асослари”ни сўраётганди.

 

Эрйигит хўжа яна:

 

–Почта билан юборсак бўладими? — деб сўради.

 

–Йўқ, почта билан бўлмайди, қўлдан юборишингиз керак, — деди Aнвар Mурод.

 

Профессор Эрйигит туркиялик дўстларнинг Ўзбекистонга қачон келиши мумкинлигини билмаслиги, лекин ким келса у билан ўша китобни юборажагини айтди.

 

Ўғўз кўз қири билан Брендемоенга қаради. Юзида муҳим бир гапга гувоҳ бўлганлигидан асар ҳам йўқ эди.

 

Ўрхон Нодий қўлидаги китобни варақлашда давом этаётганди. У ҳеч нарса эшитмаганди. Китобни қўйиб, ўтирганларга юзланди:

 

–Мен Москвада профессор Нажибнинг уйига бордим, ўз ўғлидай кутиб олди, деди у.

 

Ўрхон Нодийнинг ҳикояси узайиб кетди. Aнвар Mурод бир оз диққат бўлди. Ўғуз бунинг суҳбатдан эмас, суҳбат орасида бир бўшлиқ топиш учун эканлигини сезди. Ниҳоят бу бўшлиқни топган Aнвар Mурод меҳмонларни пастга тушишга даъват қилди.

Ўзбеклардан ҳеч бири Яҳё Камолни танимасди. Улар шунингдек, Mаҳмат Окифни ҳам, Аҳмад Xошим ва Ориф Ниҳотни ҳам танимас эканлар.

 

Бир оз аввал ўз хаёлларига чўмган Комил Эркин энди анча сергакланганди, туркияли дўстлари масалани қайси нуқтага олиб келаётганини англаганди.

 

–Биз бугунгача фақат қизил шоирларни таржима қилдик, — деди у, — сизнинг оқ шоир ва ёзувчиларингизни бизга танитишмади. Сиз бизга уларнинг китобларини юборинг. Энди қизилларни бир чеккага отамиз, оқларни таржима қиламиз.

 

Кулишдилар.

 

Қримли Aсан Aлининг кулиши кўзларига ёйилди. Қизил юзи янада қизарди.

 

Брендемоен елкалари билан куларди ва овози лампочкалар билан безатилган дарахт япрокларига юксаларди.

 

Америкали гаплашилаётган гапларни тушунарди, фақат, ўзини тушунмагандай тутишга интиларди. У кулмади. Шариф Жамолнинг кулганда оғзи каттаярди. У Бренемоеннинг силкинаётган елкаларига нуқта қўйди:

 

–Оллоҳ, Горбачевдан рози бўлсин, гласност бўлмаса биз бу гапларни гаплаша олармидик? Қизил бизнинг номусимиз, шарафимиздир, Ленин бобомиз шундай деган. Аммо энди қизилларни чеккага отдик, дея оламиз. Ҳатто Горбачевнинг “қизили” устидан ҳам кула оламиз, — деди Шариф Жамол.

 

Горбачевнинг “қизили” нима эканлигини меҳмонлар тушинишмади. Сўнар Oйдамир:

 

–Нима бу қизил, Шариф, — деб сўради.

 

Шариф Жамолнинг оғзи каттайди ва бармоғи билан ўз калласига ниқтади:

 

–“Қизил” дегани мана бу, — деди.

 

Меҳмонлар барибир тушунишмади.

 

–Унинг пешонасида доғ, — дейишга мажбур булди Шариф Жамол, — Бу доғ Раиса хоним қошиғининг изи…

 

Яна кулги. Асон Али кўзлари билан, Брендемоен елкалари билан кулдилар. Сўнар Ойдамир қаҳ-қаҳаси ҳафиф эди. Ўрхон Нодийнинг худди Шариф Жамол каби кулганда оғзи каттаярди. Эрйигит хўжа эса мийигидангина куларди. Ўғуз ҳам табассумдан кўпроқ кулгини ёшлар одобига тўғри келмаслигини намойиш қиларди.

 

Aнвар Mурод меҳмонларни иккинчи қаватдаги кутубхонасини кўришга таклиф қилди. Юқорида фақат меҳмонлар — Брендемоен ҳам чиқди.

 

Кичик хона фақат китобларга ажратилганди. Ўтириш учун бин неча курси келтиришди. Жавондаги катта-кичик китоблар “чақирилмаган меҳмонлар”дан хурсанд эмасдилар гуё. Нотаниш кўллар уларнинг тинчлигини бузганди. Улар Aнвар Муротнинг юмшоқ бармоқларига кўниккан, сирларини унга очишга ўрганганди.

 

Aнвар эшикни бекитди. Овозига сирли тус бериб, профессор Эрйигитга деди:

 

–Бизга “Туркчиликнинг асослари” керак.

 

Ўғуз янглиш эшитдим, деб ўйлади. Комил хўжа билан Сўнар Ойдамир ҳам шундай ўйлашди. Ўрхон Нодий жавондан олган китобга боқиб, ҳеч нарса эшитмади. Брендемоен мезбон сўзларининг охирини кутаётганди. Профессор Эрйигит янглиш эшитмаганини тасдиқлаб олиш учун:

 

–Қайси “Туркчилик асослари”? — деб сўради.

 

–Зиёбекнинг китоби. Бизга мутлақо керак, — деб жавоб берди Aнвар Mурод.

 

Меҳмонлар янглиш эшитишмаганди. Aнвар Mурод Зиё Кўкалпнинг “Туркчилик асослари”ни сўраётганди.

 

Эрйигит хўжа яна:

 

–Почта билан юборсак бўладими? — деб сўради.

 

–Йўқ, почта билан бўлмайди, кўлдан юборишингиз керак, — деди Aнвар Mурод.

 

Профессор Эрйигит туркиялик дўстларнинг Ўзбекистонга қачон келиши мумкинлигини билмаслиги, лекин ким келса у билан ўша китобни юборажагини айтди.

 

Ўғўз кўз қири билан Брендемоенга қаради. Юзида муҳим бир гапга гувоҳ бўлганлигидан асар ҳам йўқ эди.

 

Ўрхон Нодий қўлидаги китобни варақлашда давом этаётганди. У ҳеч нарса эшитмаганди. Китобни қўйиб, ўтирганларга юзланди:

 

–Мен Москвада профессор Нажибнинг уйига бордим, ўз ўғлидай кутиб олди, деди у.

 

Ўрхон Нодийнинг ҳикояси узайиб кетди. Aнвар Mурод бир оз диққат бўлди. Ўғуз бунинг суҳбатдан эмас, суҳбат орасида бир бўшлиқ топиш учун эканлигини сезди. Ниҳоят бу бўшлиқни топган Aнвар Mурод меҳмонларни пастга тушишга даъват қилди.

 

 

***

 

Сўнгги муҳим воқеа турклар озарийларнинг даъватини қабул қилишгани эди. Ўрхон Нодийнинг ўзбек маъмурларидан олган хабарига кўра, озарий олимлари КГБ агентлари эди. Шунга қарамай, уларнинг даъватини рад қилишмади. Аммо эҳтиёткор ҳаракат қилишиб, муҳим нарсаларни гаплашмадилар.

 

Озарийларнинг даъват қилган ери бар-ресторан эди, суҳбатлашишга мос жой эмасди. Ингичка мўйловли, узун бўйли Ойдин Маммедовнинг кўзлари чақнарди. У суҳбатни фалсафий йўналишга солмоқчи бўлиб кўрди, аммо уддасидан чиқолмади. Турк ҳайъатининг қулоғига қор суви кириб қолганди, сар берди, аммо сир бермади.

 

Гулнор бу ерга келмаганди, лекин бу учрашув ҳақида рапорт ёзди.

 

Иккинчи муҳим воқеа, Гулнорнинг профессор Ойша Қилич билан Ўғузни Tошкент бозорига олиб боргани бўлди. Ўғуз бунга икки сабабдан севинди: ҳам хўжа хоним билан суҳбатлашиш имкони туғилди, ҳам ўзбек халқи билан воситасиз кўришиш мумкин эди.

 

Бозор ранг-баранг эди. Сабза (яшиллик) ва меванинг кўплиги Ўғузни севинтирди. Москва кўчаларида чириган узум учун навбатда турган одамларни эслаб, ўзбекларнинг омадли эканидан севинди. Буни Гулнорга сўйлади. Гулнор ўзбекларнинг Москвага учоқда мева олиб бориб сотишларини айтди.

 

Ойша хўжа хоним бир неча метр атлас сотиб олди. Порлаган ранглар юқоридан пастга чизги-чизги тўкиларди. Ўзбек аёлларининг бир бутун парча ҳолда кийган атлас кўйлаклари уларга алоҳида ўзлик бағишларди.

 

Меҳмонлар кассета сотаётган сайёр сотувчи олдида тўхташганда уларни одамлар ўраб олишди. Гулнор бундан безовталанди. Ўғуз эса севинди. Ўғуз саволларга ҳасратли бир туйғу билан жавоб берарди.

 

Ойша хўжа хоним ва Ўғуз бир неча кассета сотиб олишди. Гулнор “бу ерда узоқ турмасак яхши бўлади”, дегандан сўнг, меҳмонлар йўлида давом этди. Катта кўча канорларида кабоб ва палов сотаётган кўчма дўкконлар бор эди. У ердан олган шашлик Ўғузга дастурдаги зиёфатда ейилганлардан лаззатлироқ туюлди.

 

Гулнорнинг рапорти ҳар кунгидан анча батафсил бўлди.

 

Самарқанд саёҳати бир ярим кун давом этди. Ўғуз тарихнинг ичида яшаётганни ҳис этди. Бибихоним мадрасасининг боғчасидаги чинни парчаларидан бирини Гулнорнинг рухсати билан ўзига олди. Ўғузнинг фируза ва яшил ранглар ўртасида бориб-келган боқишлари Гулнорнинг диққатини тортмаганди. Амир Темурнинг турбаси устида туркларнинг қўл кўтариб фотиҳа ўқиши ўзбекларни ҳам, xорижий саёҳатчиларни ҳам ҳайрон қолдирди. Гулнор Ўғузга қўшилиб, қўлини фотиҳага кўтармокчи бўлди-ю, аммо кўтармади. Бундай ҳаракатни бошлиқларга изоҳлашда қийналишини ўйлади. Лекин қўлини кўтармасдан, ичида фотиҳа ўқиш истаги келди, бундан Гулнорнинг ўзи ҳам ҳайратланди. Илк даъфа Ўғузнинг жозибасига асир бўлдиммикин, деган фикр келди. Буни кечириш мумкин эмасди. У ўз мамлакати ва давлатини севарди. Бундай хаёллардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилиш керак деб ўйлади. У ўз рапортида турк ҳайъатининг фотиҳа ўқишини ва Ўғузнинг олган чинни парчасини ипидан-игнасигача тасвирлади. Лекин рапортда унинг хаёлига келган хиёнатчи фикрлар ҳақида ёзмади.

 

***

 

Конференция тугади. Меҳмонлар уй-уйига жўнаб кетишди. Ўзбеклар Москва, Олма ота ва Бокудан келган ҳайъатларга кўникишганди. Ҳатто Оврўподан келган ҳайъатлар ҳам уларга у қадар бегона эмасди. Фақат Tуркиядан келган олимлар ҳайъати Ўзбекистон учун жуда янги воқеа эди. Ўзбек зиёлилари бу ҳақда кўп гапиришди.

 

Гулнорнинг ҳолати бошқа эди. Москвадан ва Бокудан келганлар ҳам унинг учун янгилик эди. Tуркиядан келганлар ўзини тутишлари, кийинишлари билан эксплуататор капиталист тузум мансублари эканини дарров намойиш қилгандилар. Лекин Гулнор шуни сезгандики, уларда ташвиқотчилик руҳи йўқ эди. Уларнинг фикрлари ҳар хил ва буни эркин ифода этаолишарди. “Ўзбек турки” ёки “озарий турки” каби иборалар пантуркистик терминологияга оид булишига қарамай, турклар уларни кундалик сўзлари каби ишлатишаверарди. Гоҳ-гоҳ “ўзбек турки” демасдан, “ўзбек” ёки “ўзбек туркчаси” демасдан, “ўзбекча” деб ҳам бемалаол айтишаверарди. Шундай экан, наҳотки, турк ҳайъати аъзоларининг ҳаммаси агент бўлса?

 

Гулнор лоақал бир нечтасининг мутлоқо агент эмаслигини англаганди. Лекин Ўғузни у “агент эмас” дея олмасди. Таниқли, донгдор олимларнинг ичига бир аспирантнинг қўйилиши шубҳали эди. Ўғузнинг кам гапириб, атрофдагиларга қулок солиши бу шубҳани янада кучайтирарди. Фақат мавзу достонларга келганда ёки Гулнор билан ёлғиз қолгандагина Ўғуз тилга кирарди.

 

Гулнорни энг кўп безовта қилган нуқталардан бири “турк” сўзи эди. “Ўзбек” ва ”турк” сўзларини ёнма-ён қўйиш мумкинми? Гулнорнинг билган турклари шу месxет турклари эди. 1944 йили Ўзбекистонга келиб, ўзбеклардан ҳам яхшироқ яшай бошлаган уддабуррон кишилар. Улар илмий социализмга тўғри келмаган капиталист руҳли учарлар эди. Шулар билан ўзбекларни қиёслаш Гулнорнинг ғашини келтирарди.

 

Қорлиғашов Гулнорга янги вазифа берди. Гулнор Aнвар Mурод ва унинг дўстлари билан яқин бўлиб, улар ҳақида маълумот бериб турадиган бўлди. Уларга яқинлашиш учун заминни Қорлиғашов тайёрлади. Ёзувчилар Уюшмасидаги одамлари орқали Aнвар Mуроднинг шеър ҳақида суҳбатини уюштирди. Гулнор тингловчи сифатида қатнашди. Гулнор суҳбатдан кейин сирли саволлар билан Aнвар Mуроднинг диққатини тортди. Шеърда метафоранинг роли ҳақида айёрларча саволлар берган Гулнор Aнвар Mуродда сатр остида маънони англайдиган одам таассуротини қолдирди. Савол-жавоб ўрталарида махфий келишувни вужудга келтирди. Учрашув сўнгида Aнвар Mурод “сиз билан учрашиб турайлик”, деди. Ўша кундан бери Гулнор Aнвар Mуроднинг уйида бўладиган суҳбатларнинг доимий муштарийси бўлди.

 

Гулнор Aнвар Mуроднинг уйида бўлган суҳбатлардан турклар билан бўлган алоқанинг бутун тафсилотларини ўрганиб, Қорлиғашевга рапорт ёзди. Ташкилот (КГБ) энди Aнвар Mуроднинг турклардан “Туркчилик асослари” китобини сўраганини ҳам билар эди.

 

***

 

Сариқ, муйловли одам асли қипчоқ эди. У халқаро маданий алоқалар шартномаси программаси бўйича Совет Иттифоқига келганди. Tошкентда ҳам икки кун бўлиши керак эди.

 

Қорлиғашов Гулнорга янги вазифа сифатида бу сариқ одам, профессор Тургут Денизга “йўл кўрсатувчи” бўлишни топширди.

 

Сариқ, мўйловли бу одам ўша Можор профессорга жуда ўхшарди. Гулнор Иштван Мандоқининг сўзларини тинглаган кунини эслади.

 

Профессор Тургут Денизни ҳаво майдонида кутиб олишди. Унинг йўғон овози Гулнорнинг диққатини тортди.

 

Меҳмонхонада номерига кириб чамадонини қўяркан, профессор Тургутнинг мўйлови Иштван Мандоқини эслатишини ўйлади Гулнор.

 

Гулнор икки кунлик программани профессорга икки дақиқада тушунтирди.

 

–Сизнинг программа ташқарисида истагингиз борми?, — деди Гулнор.

 

–Ташаккур, — деди профессор, — яхши программа тайёрлабсиз, зотан мен ҳам фолклорист олимлар билан кўришишни орзу қилгандим. Академияда уларни кўрарканмиз…

 

–Албатта, эртанги зиёратингизда улар билан сизни кўриштирамиз, — деди Гулнор.

 

–“Алпомиш “достонининг пластинкаларини ҳам топсак яхши бўларди, — деди профессор Дениз.

 

–Уни ҳам топамиз. Мен истагингизни керакли одамларга айтиб қўяй, вақтимиз оз, пластинкаларни топишда қийналиб қолмайлик…

 

Профессор Дениз бу қизнинг телефонга қараб юришини кўриб, унинг дуркун қомати ва шахдам қадамларини фикран қайд этди. Қизнинг яшил кўзлари яна-да кўпроқ диққат чекарди.

 

Профессор Дениз Совет Иттифоқига биринчи келиши эмасди. Ва бу “йўл кўрсатувчи”ларнинг аксарияти агент бўлишини биларди. Шунинг учун ҳам Aнвар Mуродни кўрмоқчи эканини Гулнорга айтмади.

 

Профессор Дениз Mаҳмат Эрйигит билан университетнинг бошланғич курсларида танишганди. 1963 йилнинг куз ойлари Тургут Дениз каби Mаҳмат Эрйигитнинг ҳам ҳаётида бурилиш нуқтаси бўлди.

 

Абдулҳаким Ҳамид анфиси, Сулаймония кутубхонаси, Ускудор ўчоги ва Мармара қироатхонаси бу икки дўстнинг ҳаётини шакллантирган имконлар эди.

 

Mаҳмат Сулаймонияга тез-тез борар, у ерда Отсиз билан учрашарди. Тургутнинг фикрича, Отсиз 20-асрнинг бахшиси, ҳатто шомани эди. Уни муқаддас санарди ва унинг ёнида ўзини Mаҳматчалик эркин тутолмасди.

 

1965 йилда икки дўст катта иш бажаришди. Истанбул ёшлар бўлими вакили сифатида Анқарага бориб ЖҚМП (Жумҳуриятчи қишлоқчи миллиятчи партия) қурултойида Бошбуғу (Алпарслон Туркаш)нинг сайланиши учун овоз бергандилар…

 

Гулнорнинг телефонда бу қадар узоқ гаплашишига сабаб нима? Албатта, у ҳам агент. Қизиқ, булар Турғутнинг Бошбуғу билан алоқаси борлигини билишармикин?

 

1968 йил апрел ойининг ўн бешинда Xожиамин ўғли билан қилган узун тортишмасини эслади профессор. Хожиамин уғли яхши миллиятчи эди, Турғут уни жуда ҳурмат қиларди. Лекин партияга яқинлашмасди…

 

Гулнор мутлоқо компартия эъзоси эди.

 

15 -апрел Турғутнинг туғилган куни эди. Аммо қишлоқдан келган пролетар оилаларда туғилган кун нишонланмасди. У 1968 йил 15 апрелда ҳам ўз туғулган кунини нишонламади, профессор Нажмиддин Xожиамин ўғли билан партия муноқашасини қилди. Муноқаша натижаланмади, аммо Xожиамин ўғли:

 

–Турғут, менинг шошилинч ишим бор, бу мавзуни эртага тортишсак бўладими?, — деганди.

 

–Албатта, хўжам, — деганди Турғут ва хонадан чиққанди.

 

Фақат хўжанинг қандай шошилинч иши борлигини билмасди. Бошбуғу фикрлари ўлканинг қутқарувчиси эканига хўжа ҳам Турғут каби ишонарди. Лекин партияга яқинлашмасди. Турғут Оқсарой тарафга юраркан, хўжа билан бўлган тортишмани зеҳнида тафтиш қилди. У кун Турғутнинг туғилган куни эди. Лекин ухлаш учун ётоғига узанар экан Mаҳматнинг никоҳ куни эканини эслади ва ўрнидан сапчиб турди. Энг яқин дўстининг бахт кунини қандай унутиши мумкин?

 

Аммо фойдасиз эди, кеч бўлганди. Қайтадан узанди, лекин кўзига уйқу келмади…

 

Бу воқеани кейинроқ Mаҳмат билан жуда кўп эсладилар. Mаҳмат:

 

–Ҳа, Турғут, сенга “шошилинч ишим бор” деган Xожиамин ўғли никоҳ қиювчи эди, — дерди кулиб.

 

–Мен қаердан билибман? — деди Турғут, — хўжа шошилинч ишим бор, деб чопди. Айтсайди, Mаҳматнинг никоҳ тўйига бораяпман, деб, мен эса хўжани партияга киришга ундан овора бўлибман, — дерди Tурғут.

 

Ҳар сафар, бу кулгили воқеани эслашаркан, Tурғут соддалик билан такрор-такрор афсусланарди. Mаҳмат эса тинмай куларди…

 

Ўн кун аввал Mаҳмат ўз кутубхонасидан “Туркчилик асослари”ни олиб, Турғутга узатар экан:

 

–Буни мутлақо Aнвар Mуродга етказишинг керак, — деганди, — Биласан, бу китоб бозорда йўқ. Қоплон хўжанинг нашри. Саҳифа четларига ёзувларим ҳам бор эди, аммо илож йўқ, юборишимиз керак.

 

Турғут китобни оларкан, буни нашрга тайёрлаган Қоплон хўжанинг дарсларини эслади. “Туркчилик асослари”нинг тадқиқотчиси эди. Нозим Ҳикмат ҳақида у билан тортишганини эслади Турғут. Қисқаси, улар туркологиянинг ҳашарий болакайлар эди.

 

Юзида табассум билан ёнига келган Гулнор ҳам ҳашарий бола эди холос.

 

Акс ҳолда, унинг юзида бундай тоза кулимсираш пайдо бўлмасди.

 

***

 

Академияда учрашув тамомланиб, “Ўзбекистон” меҳмонхонасига қайтиб келишди. Профессор Дениз учрашувлар ва “Aлпомиш“ пластинкаларидан жуда хурсанд бўлди. Гулнорга “нарсаларимни йиғиштириб, бир оз дам оламан,” деди.

 

Гулнор Қорлиғашовнинг хонасига келди. Гулнор академиядаги учрашувни сўйлаб бераётганди, сигнал келди.

 

–Бир дақиқа Гулнор, — деди Қорлиғашов ва телефон тинглагичнинг қулоқбонларини қулоғига тақди, кейин олдидаги тугмачага босди.

 

Турғут Денизнинг овози хонага ёйилди. Лента айланар экан, икковлон сукут ичида эшита бошлашди.

 

–Aнвар Mурод билан кўришмак истарим, афандим.

 

–Менман.

 

–Aнварбей, мен Турғут Дениз. Сизга Туркиядан Mаҳмат Эрйигитдан салом гатирдим.

 

–Алайкум салом.

 

–Сиз билан кўриша оламизми? Mаҳматбейнинг сизга бир омонати бор эди…

 

–Сиз қаерда тўхтадингиз?

 

– “Ўзбекистон” меҳмонхонасида.

 

–Эртага тонгда соат 8-да отелдан чиқаман.

 

–Мен сизни топишга ҳаракат қиламан, Tурғутбей, хайр…

 

Tелефон суҳбати тугади. Қорлиғашев билан Гулнор бир-бирига қарадилар.

 

–Эҳтиёт бўлинг, Гулнор, — деди Қорлиғашев, — ҳар ҳолда, Aнвар Mуроднинг ўзи келмайди учрашувга, бировни юборади.

 

Гулнор “мени юбориши ҳам мумкин,” деб ўйлади. Кейинроқ Tурғутбейга “йўл кўрсатувчилик” қилаётганини Aнвар Mуроднинг билмаслиги эсига тушди. Туғриси, унинг билишини ҳам истамасди.

 

Ўша оқшом Aнвар Mуроднинг одамларидан ҳеч ким меҳмонхонага келмади.

 

****

Асанали профессор Денизнинг ёнида Гулнорни кўриб севинди. Дарров бориб, ўзини танитиб, Aнвар Mуродга аталган китобни олишни ўйлади. Аммо кейин фикрини ўзгартирди. Гулнорнинг профессор билан биргалиги хайрли кўринмади унга. Бу қиз “қуда томондан” бўлиши мумкин эди. “Қуда томондан” бўлмасайди, ўзининг Турғут Денизга таржимонлик қилаётганини бизга айтган бўларди, деб ўйлади Асан. Яхшиям, Гулнор уни кўрмади. Асан Али ҳам профессор Турғутнинг ёнига бормади.

 

–Демак, Гулнор ҳам унинг ёнидайди, — деди Aнвар Mурод, — уларнинг ёнига бормай тўғри қилибсиз.

 

–Бу қиз ҳақда сизнинг фикрингиз ҳам меникидайми?, — деб сўради Асан Али.

 

–Ҳа. Фақат баъзи тараддудларим бор. Гулнор жуда самимий кўринади. Унинг агент бўлиши мумкинлигига ҳали ҳам унча ишонмайман. Нима бўлганда ҳам бир неча синовдан сўнг аниқ биламиз кимлигини. Ҳозирча, у билан эҳтиёт бўлиб гаплашиш керак. Бошқа тарафдан ичимиздаги агентни билиб, уни фош қилмаганимиз яхши. Янги агент қўйсалар уни аниқлагунча яна кўп вақт ўтказамиз.

 

–Тўғри, — деди Асан Али, — энди бу омонатни профессор Дениздан қандай оламиз?

 

–Бу ишни эрталаб яна ўзингиз қилишингиз керакка ўхшайди, — деди Aнвар Mурод, — Агар Турғутбей ақлли одам бўлса, эртага эрталаб кетишдан бир соат аввал отел майдонига чиқиб кўради. Соат қанчада чиқишини мен сўрадим, у буни унутмаслиги керак.

 

–Ундай бўлса мен тонгда соат 7 да отелнинг олдига бораман, — деди Асан Али.

 

***

 

Қорлиғашев керишиб, столдан турди, деразага яқинлашди ва пастга қаради. Кейин қўпол бир сўзла сўкинди, орқасига тез ўгирилиб, камзулини кийди, отилиб ташқарига чиқди.

 

Қорлиғашев ўзининг алданганини билди.

 

Профессор Денизнинг қўлидаги кичик пакетни олган ўрта бўйли бир одам тез-тез юриб метро станциясига туша бошлаганди.

 

Қорлиғашев лифтни кутмасдан зинапоялардан сакраб-сакраб пастга тушди. Лекин у одамга етишига ишонмасди. Югуриб станцияга тушди, аммо поезд кетиб бўлганди.

 

“Отелнинг шундоқ биқинида метро қуриш қайси ақлсизнинг иши экан-а?”, деб ғижинди Қорлиғашев. Яна “агар расмий меҳмон бўлмасайдинг, кунингни кўрсатардим, Туруғутбей, афанди!”, деб тишини ғижирлатди у.

 

Гулнор Қорлиғашевнинг хонасига кирганида соат етти ярим эди.

 

Қорлиғашевнинг юзи қип-қизил эди.

 

–Бунақаси кетмайди, ўртоқ Кунбоева, — дея бақирди у, — ватансевар сотсиалист соат саккизда кетадиган меҳмонни кузатиш учун соат етти яримда келмайди.

 

Ва ҳозиргина бўлган воқеани айтиб берди. Бунинг ҳисоби сендан сўралади демади, аммо гап оҳангида шу таҳдид бор эди.

 

Гулнор хонадан чиқди.

 

Профессор Дениз бир чамадон ва қўл сумкаси билан лифтдан чиққанда уни Гулнор кутиб турарди. Ёш қиз қўл сўмкасини ундан олиб, ёрдамлашган бўлди. Отел олдида турган расмий машинага миниб, ҳаво майдонига жўнадилар.

 

***

 

Aнвар Mурод узатган газетани қўлига оларкан, Гулнорнинг хаёли паришон эди.

 

–Тушунмадим, нима дедингиз?, — деди Гулнор.

 

–Шу мақолани ўқинг, деяпман, — деди Aнвар Mурод, — қаранг, таниқли тарихчи нима деб ёзаяпти. Янглишмасам, сиз ҳам барлослардан эдингиз…

 

–Ҳа, — деди Гулнор ва газетага кўз югуртирди.

 

Бутун бир саҳифага ёйилган сарлавҳани кўрди: “Барлослар туркми?”.

 

Мақола Барлос деб аталган Ўзбекистонда яшаган ерлари саналиб, уларнинг Амир Темур замонасидан қолгани ёзилганди. Амир Тумурнинг отаси ҳам барлос бекларидан экан. Ҳатто бугун ҳам барлослар ўзларини турк деб ҳисоблашар экан. Буни Гулнор ҳам биларди. Фақат бу билгини ўз шуури устига чиқаришни ҳеч истамасди. Турк деса, дарров кўз олдига месxетлар келарди. Бировлар унинг қалбида месxетларга нафрат туйғусини тарбиялаб бўлганди.

 

Катта газетада барлосларнинг турк эканлиги илк марта ёзилаётганди, Гулнор учун бу фавқулодда ҳодиса эди.

 

Мақолани тез ўқиб битирди, аммо бошини газетадан кўтармади…

 

Аслида, у бир нарсалар ўқишни истарди.

 

Ўн кундирки, “Туркчилик асослари”нинг қаерга кетганини ўрганмоқчи бўлиб тиришди-тирманди, уддасидан чиқолмади. Aнвар Mурод ва дўстлари ундан шубҳалана бошлашдими ёки?.. Aгар шубҳаланишмаса, нега ўн кундан бери бу китоб ҳақида битта ҳам сўз айтишмаяпти?, деб ўйлади Гулнор.

 

Авваллари режим ҳақидаги фикрларини Гулнордан яширмаган бу одамларга энди нима бўлди?

 

Гулнор яна ёмон тушлар кўрабошлаганди. Ҳар тонг қоп-қора қалдирғочларнинг ҳужумидан уйғониб, юзини-кўзини ушлаб “яраландимми?”, деб ўйлайдиган бўлганди.

 

Қорлиғашов “китобни икки кун ичида топишинг керак, Aнвар Mуроднинг уйини тит-пит қилсанг ҳам, топ!,” дея қутурарди.

 

Гулнор шу кунгача бировнинг уйини “тит-пит” қилмаган ва қила олмаслигини ҳам биларди. У ўз мамлакати учун ишлаётган ватанпарвар эди, аммо ўғри эмасди. Гулнор шундай ўйларди. Кўрганини, билганини рапорт шаклида билдирарди, бу унинг вазифаси эди, тамом. Лекин ўғри каби бировнинг уйини титкилаш унга ярашмасди. Қорлиғашовнинг “тит-пит” қилиб ахтар!” деган бақириғи унинг миясида лук-лук оғрир эди.

 

–Бир пиёла чой ичинг, Гулнорхоним, — деди Aнвар Mуроднинг рафиқаси.

 

–Раҳмат, — деди Гулнор, чойни оларкан.

 

Гулнор жуда чарчаганини ҳис этди.

 

–Қизиқ мақола экан, — деди сўнгра Aнвар Mуродга, — эсимда бор, бизнинг оилада ҳам турклигимиз ҳақида гапиришарди. Фақат бу кўп йиллар аввал эди, буни деярли унутдим…

 

–Аслида, турклигимизни унутган биз эмасмиз, Гулнор, — деди Aнвар Mурод, — бизга буни унуттирдилар. Биринчи марта Навоийнинг “Муҳокама”сини ўқиганимда буни англадим. Тилимизнинг форсчадан устун эканини сўйларкан уни “туркча” деб айтганди Навоий бобомиз. Биз эса бу тилни “эски ўзбекча” деб айтаяпмиз.

 

–Ҳақлисиз, Aнвар ака, “Мажолис”да ҳам Навоий “турк тили” ёки “туркий” деб атайди тилимизни. Лекин бу ўтмишнинг ҳақиқати. Бугун эса биз ўзбекмиз, тилимиз ҳам ўзбекча.

 

–Қачондан бери?, — деди Aнвар Mурод.

 

–Тўғри, қачондан бери?, — деди Гулнор ҳам.

 

Бу саволга иккалови ҳам жавоб беролмасди, тўғриси, унга жавоб излашмаганди.

 

Гулнор чойини ичиб тамомлади. Сўнгра:

 

–Кеч бўлди Aнвар ака, мен кетай, — деди ва ўрнидан турди.

 

Aнвар Mурод уни кузатаётиб:

 

–Қачондан бери? Бу саволни унутманг, Гулнор, — деди.

 

Хайр, — деди Гулнор ва ғира-шира қоронғуликда ғойиб бўлди.

 

Гулнор ўзининг “қачондан бери” ўзбек бўлиб қолганини ўйламасди. У қачондан бери Қорлиғашевнинг унга бақира бошлаганини ўйлай бошлаганди.

 

Йўлда такси тўхтатди ва минди.

 

Уйга кирганида елкалари узра оғирлик ҳис этди. Бурчакдаги креслога ўтирди. Қорлиғашевнинг ғазабноклиги сабабини ўйларди. Профессор Денизнинг ҳуштак чалиши унинг жаҳлини чиқарганмиш.

 

–Мен китобни олган одамни тополмай, станциядан чиқсам, у сариқ тунғиз (профессор Дениз) майдонда xуштак чалиб, айланиб юрибди!, — деди жиғибийрони чиқиб Қорлиғашев, — расмий таклиф билан келмаган бўлсайди, унга кўрсатардим!…

 

Мавзу “йўқотилган китоб”дан очилса бас, Қорлиғашев профессор Денизга “сариқ тўнғиз”, Гулнорга “сиз яхши коммунист эмассиз”, деб бақира бошларди.

 

Гулнор авваллари Қорлиғашевга яқин бўлиш учун ғайрат қиларди, энди эса унинг ҳақиқий юзини кўра бошлаганди.

 

Қорлиғашев келишган одам ҳисобланарди. Мис рангли юзидаги чизгилар бир-бирига мутаносиб эди. Ёноқ суяклари бўртган, кўзлари унча чуқур эмасди. Орқага таралган тулқинли сочлари очик пешонасини бўрттириб кўрсатарди. Узун бўйи ва кенг елкалари унга қаҳрамон тусини берарди.

 

Гулнор ўзини Қорлиғашевга яхши кўрсатиш учун уринганини ичида тан олди. Ҳатто бир-бирини севсалар, уйланиб оила қуриш эҳтимолини ҳам ўйлаганига иқрор бўлди. Йўқ, бу қадар чуқур ўйламаслиги керак эди. Қорлиғашевнинг янги қиёфаси яна қайси шаклларга кириб, ўзгаришини кутиш лозим эди.

 

Қизиқ, Қорлиғашев Гулнорга ишини профессионал бажармагани учунми ёки уни севгани учунми бақирарди?

 

Ҳар ҳолда, Гулнорнинг юраги иккинчи эҳтимолга майл кўрсатарди. Гулнор ўзича “Қорлиғашевдан ўпкаламаслигим керак,” деган қарорга келди. Ўша китобни ҳам тезроқ топишга аҳд қилди.

 

Кўзи жавондаги китобларга тушди. Қалин жилдли биттасини суғуриб олди. Таникли турколог Радловнинг луғати эди: “Словаръ тюркских наречий”. Санага бокди: 1888 йил. “Юз йил ўтибди”, деб ўйлади Гулнор…

 

Эртаси кўн Гулнор учун омадли кун бўлди. Академияда учратган ёш олим “Гулнор, сизга бир нарса кўрсатаман,”, деб қолди. Гулнорни хонасига чакириб, қўлига қўлёзма ҳолида бир тўп қоғоз берди:

 

–“Туркчилик асослари”, — Aнвар ака ўзбекчага таржима килибди, — деди Одил Турсунов.

 

Гулнор аспирант Турсуновни яхши танимасди, бир неча марта Aнвар Mуроднинг уйида кўрганди.

 

–Буни менга беришингизни Aнвар Mурод айтдими?, — деди Гулнор.

 

–Йўқ, ўқиш учун менга берганди, — деди ёш олим, — ўқиб бўлгандан кейин ўзинг ишонган биттасига берарсан, деганди. Мен сизга бераяпман, мана. Ёки сизда копияси борми бунинг?

 

–Йўқ, Одилжон. Aнвар Mуроднинг бу китобни таржима қилганини мен ҳам эшитгандим. Аммо бир неча кундан бери дўстлардан хабар ололмадим. Сизга раҳмат, китобни тез ўқиб чиқаман, — деди Гулнор.

 

Гулнор китобни Академияда ажратилган хонасида ўқишни ўйлади. Китобни биров кўриб қолишидан қўрқди. Шу пайт хонада бирга ўтирадиган касбдош дугонаси келди, унга “бошим оғрияпти”, деди ва уйига жўнади.

 

Гулнор китобни ўқиб тугатганда, кўзларининг чарчаганини сезди. Ўрнидан туриб, керишди. Назарий китобнинг бу қадар содда тил билан ёзилишига ҳайратланди. Ёки бу соддалик Aнвар Mуродга оид эмасми? Китобнинг биринчи қисмидаги “соддалик”ни тушуниш мумкин эди, чунки бу қисм тарих ҳикоялари эди. Аммо “Иқтисодий туркчилик”, “Эстетик туркчилик” каби бўлимларнинг бунча содда ёзилишини тасаввур қилолмасди. Китоб муаллифи Гўкалпнинг “эстетика”ни ҳам унутмагани Aнвар Mуродни жуда севинтирган бўлса керак. Қорлиғашевнинг ўша Ёзувчилар Уюшмасида “тайёрлаган” мажлисида Aнвар Mуроднинг марксистик эстетикани зимдан танқид қилганини эслади Гулнор.

 

Гулнор китобни ўқиркан яна бир нарсани кашф этди. Илгарилари пантукизмни Туркия турклари ўйлаб чиқарган, деб ҳисобларди. Аслида, пантуркизмнинг туғилишида Совет турклари ҳам муҳим рол ўйнаган эканлар.

 

Гулнор рапорт ёзиши кераклигини эслади. Аммо ҳеч столга ўтиришни истамаётганди. ўзини “чарчаганман” деб алдамоқчи бўлди, “одам бир кунда шунча ишлайди-да”, деди ўзини овутиб, аммо овунолмади. Кийиниб кўчага чиқди.

 

Дарахтлардаги сарғая бошлаган япроқлар қиз юрагида ғалати сокинлик акс эттирди. Майдалаб ёғаётган ёмғир ҳам уни доим сокинлаштирарди. Аммо бу сафар бундай бўлмади. Юраги қаттиқ-қаттиқ урарди.

 

Ўқиган китобини эслади. Боғчасаройнинг бир кичик водийда жойлашгани, у ерда кичик уйда Исмоил Гаспринский яшаганини ўқиганди. Бу уйдa Гаспринский кичик матбаа қурганди. Гулнор матбаа машинасининг қоғоз ўрамларини айлантираётганда чиқадиган сасларни эшитди.

 

Гулнор Академияга бориб, кутубхонадан Гаспринский чиқарган “Таржимон” газетасини топиб ўкишга қарор килди. Шундан кейин рапортни ҳам ёзаман, деб ўйлади у.

 

Лекин “Таржимон”ни кутубхонадан олиш мумкин эмас эди. Газета таъқиқланган адабиётлар рўйхатида эди. Таъқиқланган адабиёт. Гулнор бу ҳақда илк бор чуқур ўйлади. Юз йил аввал чиққан газетанинг таъқиқланишини ҳеч тушунолмади.

 

Мактабда ва университетда ўқиган китобларини хотирлади. Инсонлар жамияти зиддият устига қурилганди. Воқеаларни ишлаб-чиқариш ва зиддият (диалектика) бошқарар эди. Ишлаб-чиқариш воситаларга эга бўлган ҳоким синф золимлар синфи эди. Халқни, айниқса, хотинларни жоҳиллик ичида яшатарди. Халқ ҳоким синфнинг шуурсиз лашкари эди. Ҳамза Ҳакимзода каби зиёлини қатл қилиш даражасида жоҳил эди халқ.

 

Гулнор юқорига қаради. Ҳамза Ҳакимзоданинг ҳайкали ҳашаматли эди. Фақат унинг бўйнидан қон оқарди.

 

Гулнор бўйнини силади, енгил терлабди. Изига қайтди. Уйга кириб, сочиқ билан намли сочларини артди. Кейин қогозларини столга қўйди. Оппоқ саҳифага бир нечта жумла ёзди…

 

Рапортни тугатганида ҳаяжони ҳам тугаганди. “Туркчилик асослари” қўлёзмасини катта конвертга жойлаштириб, устига рапортини қўйди.

 

–Mана, китоб ва мана рапорт сизга, ўртоқ Қорлиғашев, — деди ичида Гулнор.

 

Гулнор ўзидаги ҳиссиётни тафтиш қилди: бу ғурурми ёки бошқа нарсами? Корлиғашевнинг бақириқларига қарши жавобми? Бу фикрлар Гулнорни безовта қиларди.

 

У ўз худбинлиги учун гуноҳсиз бир одамни қурбон қилмоқчими? Одил Турсунов ёш “фан номзоди” эди. Домлалари унинг келажакда катта кимёгар олим бўлишини башорат қилишарди. Унинг Aнвар Mурод билан алоқасини ташкилот (КГБ) ҳали билмасди. Гулнор ҳам унинг Aнвар Mурод уйида ўтадиган мажлисларда бир-икки марта кўринганини рапортида ёзганди.

 

Аммо бу воқеа бошқа эди. Гап ўзбек халқи зеҳнида йиқувчи фикрларни уйғотадиган пропоганда воситаси ҳақида борарди. Одил Tурсунов бу китобни ўқигани етмагандай, иккинчи одамга бераётганди. Буни рапорт қилмаслик мумкин эмасди. Советлар мамлакатининг бутунлиги билан бир шахснинг ҳаётини қиёслаб бўлмасди.

 

Эшик тақиллади.

 

“Нега бунча қаттиқ урушади”, деб уйлади Гулнор ва эшикни очди. Остонада Қорлиғашев турарди. Сочлари ёмғирдан намланганди.

 

Ичкарига кириб плашчини ечди:

 

–Икки кун ўтди, ўртоқ Кунбоева, — деди Қорлиғашев, — сиз эса китобни ҳали ҳам топмадингиз!

 

–Китоб, мана, столда, рапортим ҳам шу ерда, — деди Гулнор жаҳли чиқиб.

 

–Яхши, — деди Қорлиғашев ва пакетни қўлига олди. Уни очаётиб, яна дағдаға қилди:

 

–Лекин нега менга бу ҳақда дарров хабар бермадингиз? Китобни қачон топдингиз? — деди у.

 

Гулнор учун бу бақириқ ортиқча эди. У бир неча ойдирки, ўз вазифасини холис бажарарди. Одамлар ҳақида батафсил “чақув” ёзарди. Нима? Гулнор чақимчи эдими? Бу сўзлар унинг шуурида илк бор портлади.

 

–Ўртоқ Қорлиғашев, менга ноҳақ бақираяпсиз, — деди овози титраб Гулнор, — сизга холис хизмат қилган одамга ноҳақ бақираяпсиз. Китоб бугун қўлимга тушди, уни ўқиб чиқдим ва рапортимни ёздим. Сизга эрталаб бермоқчи эдим.

 

Қорлиғашев плашчини кийиб, қўлига пакетини олди:

 

–Муҳим воқеаларни дарҳол телефонда билдиришингиз керак, ўртоқ Кунбоева, — деди у ва ташқарига чиқди.

 

–Даф бўл!, — деб юборди Гулнор чиқиб кетган одамнинг орқасидан.

 

Эшикни ҳам қарсиллатиб ёпганини сезди.

 

Келиб ётоққа узaнди. “Бу ландавурга яна нима керак мендан?”, деб ўйлади Гулнор. Деярли ҳар кун рапорт ёзиб турган бўлса…

 

Одил Tурсунов кўз олдига келди. Зиёли йигит китобни Гулнорга берар экан, унинг нияти яхши эди. Унинг нима гуноҳи бор эди?.. Гулнор келажакнинг буюк кимёгар олимини йўқ этиш учун илк қадам ташлаганди. Кошки, Қорлиғашевга эшикни очмаса!

 

Гулнор ўз ҳаёлларининг янги йўналишда кетаётганини ҳис этди, аммо буни тўхтатишга ҳаракат қилмади. “Даф бўлсин!”, деди яна шивирлаб Қорлиғашевга.

 

Гулнор ҳудди жаҳаннам оташида тургандай чирпина бошлаганди. Одил Турсунов каби ёш ва бегуноҳ одамнинг келажагини йўқ қилаётганди Гулнор…

 

Энди ҳаёлидан кечган фикрларни ҳам рапортга ёзиб ўзимни ҳам жазолантиришим керак, деб ўйлади Гулнор. Аммо руҳи сукунат тополмади, топиши ҳам мумкин эмасдай кўринарди. Шу пайт руҳини мажҳул бир бўшликдан оқиб чиқаётган сувга ташлади гўё. Сув тоза ва шаффоф эди. Ичи ювилди, чайилди қизнинг.

 

Туриб ойнага боқди. Ёноқларида титраб турган томчилар биллурдай порлади. Кулимсиради. Оппок тишлари тоза, масъум эди. Ечинмасдан ётоғига узанди, ухлаб қолди.

 

Уйғонганида соат етти бўлганди. Бу кеча қўрқинчли тушларни кўрмаганди. Теран, ҳузурли уйқу билан ухлаганди. Фақат юрагидаги ёнғин ҳали ҳам сўнмаганди.

 

Юзини ювди, сочини таради, нонушта қилмасдан, кўчага чиқди. Тонгда ярим соат юриш уни яйратди.

 

Эшикни Aнвар Mуроднинг хотини очди:

 

–Келинг, Гулнор, — деди у, — қалай, тинчликми?, — деди у.

 

–Тинчлик, Бахтигул опа, сиз билан нонушта қилай дедим, — деди Гулнор.

 

Бахтигул хоним:

 

–Aнвар, бу ёққа келинг, Гулнор келди, — дея эрини чақирди.

 

Aнвар Mурод зинапоядан тушаркан, “бир нарса бўлди”, деб уйлади. Чунки, Гулнор ҳеч қачон тонг соати келмаганди.

 

–Ассалому алайкум, Aнвар ака, сизни каллаи саҳарда безовта қилдим, узр, — деди Гулнор.

 

–Нима деяпсиз Гулнор, дўстлар истаган пайтда келиши табиийдир, — деди Aнвар Mурод.

 

Гулнор бўлган воқеаларни айтиб-айтмасликда яна тараддудлана бошлади.

 

–Сизни безовта қилдим, чунки жиддий бир хато қилдим, шуни айтишга келдим, — деди ниҳоят қиз.

 

–Қанақа хато, Гулнор?

 

Бахтигул хоним столга қўйган бир пиёла чой Гулнорга нафас ростлаш имконини берди.

 

–Мен сиз билан бўлган бутун суҳбатларимизни КГБга ихбор этиб келдим, — деди Гулнор.

 

–Ё Оллоҳим!, — деб юборди Бахтигул хоним ва қўлидаги лаганни столга қўйди-да, креслога ўзини ташлади.

 

–Ўзингни бос, Бахтигул, — деди Aнвар Mурод, — биз зотан Гулнорнинг аҳволини таҳмин қилгандик. Унга кейинги кунларда муҳим нарсалар ҳақида гапирмай қўйгандик…

 

–Қачондан бери, Aнвар ака?, — деди Гулнор.

 

–Сиз профессор Tурғут Дениз билан учрашгандан бери, — деди Aнвар Mурод.

 

Гулнор чойдан xўплади:

 

–Аммо “Туркчиликнинг асослари”ни олганимни сиз ҳали билмайсиз, — деди у Aнвар Mуродга қараб.

–Билмайман. Китобни кимдан олгандингиз?, — деди Aнвар Mурод.

–Одил Tусуновдан.

Aнвар Mурод Гулнор ҳақидаги шубҳаларини Одил Tурсуновга айтмаганини эслади.

 

–Китобни Турсуновдан олганингизни рапортда ёздингизми?, — деди Aнвар Mурод.

 

–Афсуски, ёздим, — деди Гулнор.

 

Ва кўзларидан тошиб келган кўзёшларини тутолмади. Бўғзига қичқириқлар тўлди. Бахтигул ёнига келди, юзини унинг елкасига қўйди, қаттиқ йиғлади.

 

Aнвар Mурод Одилни ўйлади. Бу ёш йигитга ачинарди. Aнвар унинг келажагига зомин бўлдим, деб ўзини айбларди.

 

–Сизни ҳам айтдим, — деди Гулнор ҳиккиллаб йиғлашда давом этаркан.

 

–Ҳечқиси йўқ. Улар шундоқ ҳам биз ҳаққимизда кўп нарса билишади. Сиз ўзингизни айблашни тўхтатинг. Бу ишда Одил кўпрок зарар кўради. Аммо бу иш бизга сизни қозонтирди.

 

–Аммо Oдил учун яхши бўлмади, — деди Гулнор.

 

–Тўғри, — деди Aнвар Mурод, — аммо бу ҳаракатга кўшилган ҳар ким бошига бир балолар келиши мумкинлигини аввалдан ҳисоблаган бўлиши керак. Мен аминман-ки, Одил ҳам бунинг ҳисобини қилган.

 

Гулнор бу қадар совуққон бўлолмасди. Инсон ҳаётини ҳисоб билан ўлчашни истамасди.

 

–Барибир Одил учун азоб чекаяпман, бунинг ягона сабабчиси менман, — деди Гулнор.

 

–Йўқ, Гулнор, менинг ҳам айбим бор. Уни сен ҳақда огоҳлантиришим лозим эди, — деди Aнвар Mурод.

 

Бу сўзларни сўйламаслиги керак эди. Aнвар Mурод яна эҳтиётсизлик қилиб, Гулнорни инжитдим, деб ўйлади.

 

–Ундай демоқчи эмасдим, Гулнор, — деди Aнвар Mурод, — мени тўғри тушунинг, сиз биз учун доим яқин эдингиз, ҳатто сиздан шубҳалана бошлаганимдан сўнг ҳам…

 

–Балки Қорлиғашевга китобни бермаслигим керак эди. Кеча кўп иккиландим. У одам уйимга келиб китобни ва рапортни олди, — деди Гулнор.

 

Демак, айни Қорлиғашев. Нима бўлса бўлди, деб ўйлади Aнвар Mурод. Гулнорнинг кўнглини олиш, юпатиш лозим эди.

 

–Гулнор, — деди Aнвар Mурод, — инсон ҳаёти юксалиш ва пастга инишлардан иборатдир. Хато қилмаган одам дунёда йўқ. Хатто шуни айтиш мумкин-ки, хато қилмаган инсон инсон эмас. Менинг ҳам, Бахтигулнинг ҳам ҳаётида хатолар бор ва шу маънода инсонмиз. Энди хатоларнинг устидан юриш замони келди. Улардан дарс олиб, устидан юриб кетасан. Хатоларга асир тушишдан ўзингизни асранг.

 

Aнвар Mурод узун гаплашни ёқтирмасди. Узун гаплашнинг таъсири оз бўлади, дерди. Ва сўзини қисқа кесди:

–Сиз ҳам ўз хатоларингиздан дарс олинг, — деди у.

–Одатдагидай чиройли гапирдингиз Aнвар ака, раҳмат сизга, — деди Гулнор.

 

Унинг юрак урушлари сокинлашиб, овозидаги титроқ йўқолган эди.

–Менинг чекадиган азобим яна давом этадиганга ўхшайди, Aнвар ака, — деди Гулнор, — бундай даҳшатли хатонинг устидан юриб, унутиб кетишим қийин бўлса керак. Мени юпатиш учун гапираётганингизни биламан, Aнвар ака. Инсон хато қилади, аммо жазосини ҳам тортиши керак, менимча…

–Қалб сасини тингласангиз етар, Гулнор. У сизга тўғри йўл кўрсатади. Бу ерга қалб амри билан келгандингиз, бундан кейин ҳам унинг айтганини қилсангиз янглишмайсиз, — деди Aнвар Mурод.

 

Бахтигул эрининг вазиятни юмшатганини англади. Гулнор ўрнидан туриб, хайр-маъзур қилди:

 

–Катта раҳмат, Бахтигул опа. Иншоллоҳ, Aнвар акам мени бундан кейин ҳам қабул этар…

 

–Буни биз эшитмадик ҳисобла, Гулнор. Эшигимиз сенга ҳар доим очиқ, унутма, — деди Бахтигул хоним.

 

Ва Гулнорнинг орқасидан қараб қолди.

Стаканларга чой солиниб, машҳур озарий тақарламаси эшитилди:

 

Чойин бири кайкайди,

 

Икиси сана фойдайди,

 

Учи басди,

 

Дўрти чоҳди.

 

Чиқтин беша,

 

Ўн-ўн беша

 

Чой нади, сой неди?

 

Ўша кун Гулнор Одил Турсуновни хонасидан тополмади. Кейинги кунларда ҳам Турсунов кўринмади. Гулнор ўз изтиробидан лаззатланадиган дарвишларга ўхшаб қолганди. Гоҳ-гоҳ Aнвар Mуроднинг уйига бориб, кўнглига тасалли ахтарарди. Унинг уйида дўстлари тўпланишарди. Маълум бўлишича, Aнвар Mуродни ташкилотга чақириб сўроққа тутишган, кейин қўйиб юборишган. Балки қўйиб юбориб, нима қилишини кузатишмокчи бўлишгандир.

 

Ўғуз тез-тез Мўсул, Керкук, Тузҳурмати ва ҳатто, Хонакингача бориб келаверарди. Бир неча марта Боғдодга ҳам борди. Ўғуз ўз обрўсининг даражасини биларди, аммо гуруҳларни бирлаштириш осон иш эмасди. Одамлардаги манманлик, манфаатчилик, қўрқоқлик ва кераксиз жасурлик бирлашувга тўсиқ бўлаётган эди. Шунга қарамай, 1988 йил апрелида Ўғузнинг ўз ишида анчагина муваффақият қозонганини айтиш мумкин эди. Апрелдан бошлаб Ўғузнинг ишини Tуркиядан келган юзбоши Илкар Дамир давом эттирадиган бўлди. У ҳам “Қизил ой” маъмури сифатида келганди.

 

15 -апрелдан Ўғуз жамоат билан хайрлашди. У ўз ўрнига жасур, мантиқли ва диёнатлиятли бир юзбоши (офицер) келганидан мамнун эди. Хайрлашув кечасида Ироқ турклари ўқиган қўшиқлар юрагини вайрон қилганди. Бу одамлардан айрилиш осон эмасди.

 

***

 

Ўғуз Анқарада ишларини тамомлаб, Арзрумга қайтишга ҳозирланаётганди. Эрйигит хўжага телефон қилиб ҳол-аҳвол сўрамоқчи бўлди. Профессор Эрйигит хўжа уни қўйиб юбормади.

 

–Качон кетаяпсан?, — деб сўради у.

 

–Эртага, — деди Ўғуз.

 

–Ундай булса, бу оқшом сени меҳмон қилайлик, — деди Эрйигит хўжа.

 

–Оворагарчиликнинг кераги йўқ, хўжам, — деди Ўғуз.

 

–Нимаси оворагарчилик!, — деди Эрйигит хўжа, — ҳам Ироқ турклари ҳақида сенга саволларим бор.

 

Профессор Эрйигит Анқаранинг Боғчалиевлар маҳалласида яшарди. Ўғуз уйни топаман деб анча сарсон бўлди. Ниҳоят топди.

 

–Ўғуз, бу янганг, Гунаш Эрйигит, — деди Профессор ўз хотинини таништириб.

 

–Мамнун бўлдим, афандим, — деди Ўғуз.

 

–Мамнун бўлдим, Ўғуз, — деди Гунашхоним.

 

Ўғуз Гунашхонимдан тортиниб турарди. Гунашхоним адабиётчи эди, Эрйигит хўжа “унинг мавзуси биз тилчиларники каби қуруқ эмас”, деди ва қўшиб қўйди:

 

–Билмайман, сен эшитдингми, адабиётчилар тилчилар ҳақида “ғақ-ғуқ”чилар дейишаркан!

 

Гунашхонимнинг кўзлари яшил эди. Ўғуз Гулнорни эслади ва Эрйигит хўжага мурожаат қилиб:

 

–Хўжам, Ўзбекистондаги дўстлардан бирор хабар борми?, — деди.

 

–Афсуски, йўқ, — деди хўжа, — келажак ой улардан хабар оламиз, иншоллоҳ.

 

–Қандай қилиб?

 

–Июл ойида Бокуда туркология коллокиюм бор. Ўрхон Нодий олиб боради. Бир иш чиқмаса, мен ҳам бормоқчиман. Шартномага кўра бутун Совет Турк жумҳуриятларидан биттадан вакил қатнашиши керак.

 

–Иншоллоҳ, ўзбек дўстларимиздан ҳам бир неча киши қатнашар, — деди Ўғуз.

 

Кейин соат 11 гача Ироқ турклари фолклори ҳақида суҳбат қилдилар. Профессор Эрйигит Ўғузга докторлик ишингни “Ироқ турклари халқ қўшиқлари” мавзусида қил, деб маслаҳат берди. Аммо Ўғуз мавзу аллақачон танлаганини билдирди.

 

–Мавзу “Иш жойларига хорижий ном қўшишнинг социал ва психологик сабаблари”, — деди Ўғуз.

 

–Жуда узун ном, лекин қизиқарли мавзу, тезроқ ёзиб тамомлашингни кутамиз, — деди Эрйигит хўжа.

 

–Баъзан сиздан маслаҳат сўрашимга тўғри келади, — деди Ўғуз.

 

–Албатта, истаган пайтингда кел!

 

Ўғуз хайрлашар экан, биринчи марта меҳмонга чақирилган уйга қўли бўш, ҳадиясиз келганини эслади ва ўзини койиди.

 

***

 

Москвадаги отел бу сафар люкс эмасди. Тавфик Маликов турклар учун икки кунга Академия меxмонхонасидан хона ажратган эди.

 

Коллокиюм бир йил Туркияда бир йил Совет Иттифокининг турк жумҳуриятларидан бирида ўтказилиши керак эди. Биринчи йиғилиш Бокуда ўтиши мўлжалланганди. Бокуга кетиш учун эса Москвада икки кун овора бўлиш лозим эди. Боку ҳайъати рўйхатига Tошкентга борганлардан фақат турт киши: профессор Оқтош, профессор Эрйигит, профессор Ойдамир, ва Эрйигит хўжа илтимоси билан, Ўғуз Думон киритилганди. Қолган олимлар янги эди.

 

Ўғуз Истанбул ҳаво майдонида профессор Ойдамарни кўриб, севинганди.

 

–Не хабар бор, Ўғуз, — дея қўпол xазил билан гап бошлаганди бу қувноқ хўжа.

 

Академиянинг нонушта қиладиган буфети иккинчи қаватда жойлашганди. Ўғуз хўжалар ўтирган столдан чеккароққа ўтирди.

 

Ўгал хўжа:

 

–Ўғуз, кел ўғлим, тортинма. Мана, Ўрхон Шоик хўжа билан таниш. У билан гаплашиш фурсатидан фойдалан, — деди.

 

–Сизни безовта қилмайин, хўжам, — деди Ўғуз тортиниб.

 

–Кел, Ўғуз, Баҳовуддин билан нима гаплашаётганимизни эшит!

 

Ўғуз курсусини хўжаларга яқин тортиб, ўтирди. Кейин Ўрхон Нодий ва Тавфиқ Маликов даврага қўшилди.

 

Одилдан ҳеч xабар йўқ эди. Бу ҳаммани қийнар эди, аммо энг кўп қийналган яна Гулнор бўлди.

 

Комил Эркин ичкин шеърлари билан унинг ярасига малҳам бўлмоқ истади. Шариф Жамол ҳикматли сўзлар-ла, Асан Али эса кўзлари билан кулимсирарди.

 

Бахтигулнинг эса қалби соф ва муаммосиз эди. Гулнор учун бу соф юракка бошини қўймоқ балки ҳаммасидан яхши эди.

 

Aнвар Mуроднинг совуққонлиги орқасида муҳаққақ бу соф ва масаласиз юракнинг сукунати бор эди.

 

Гулнор Қорлиғашев билан алоқасини бирдан узмаслиги керак деган қарорга келишди дўстлар. Гулнор гуруҳ тўғрисида муҳим бўлмаган хабарларни Қорлиғашевга “ихбор” қилишда давом этадиган бўлди. Гулнор бу соҳта “ихбор”ларни Қорлиғашевга олиб борар экан, каттик азоб чекарди. Яхшиям, Қорлиғашев ҳам у билан совуқ гаплашарди, рапортни бериб, тез ташқари чиқарди.

 

***

 

1986 йил октябрда Ўғуз Думанни аскарга олдилар. Тузла пиёдалар мактабининг казармаларида одам кўп эди. Эрталаб тонгда туриб, чопмоқ, югурмоқ Ўғузга ёқиб қолганди. Ёнидаги дўстларининг шикоятини тушунмасди. Аскарий ҳаёт уни ёш болага айлантирганди. Ботқоқда “ёт!” ва “тур!” амрини такрорлаб, аскарларни силуетга айлантирган бир мингбошини ҳеч унутолмайди. Бу “ёт-тур”дан сўнг неча марта ювинди, эсламайди. Фақат милтиқ билан кийимлари шу қадар ифлосланганди-ки, зўрға тозалаганди.

 

1987 йилда Ўғузни Пиёдалар Мактабидан Анқарага чақиришди. Қароргоҳда қўмитаннинг кабинетига киргунча Ўғуз нега чақиришганини билмасди.

 

Стол орқасидан чиқиб, Ўғузга томон юрган полковник:

 

–Хуш келдинг, ўғлим!, — дея қаршилади.

 

–Соғ бўлинг, қўмитаним!, — деди Ўғуз пошналарини бир-бирига уриб.

 

Ўғуз “хўжам” сўзи ўрнига “қўмитаним” дегани учун ўзидан мамнун эди. Чунки бир неча марта “қўмитаним” дейиш ўрнига “хўжам” деб уялиб қолганди.

 

–Ўтир, Ўғуз, — деди полковник, — сени махсус топшириқни бажариш учун чақирдик.

 

–Амр этинг, қўмитаним! — деди Ўғуз.

 

–Ироқда нималар бўлаётганидан хабаринг бордир, — деди, — полковник, — Бу бўлга бизни икки нуқтаи назардан қизиқтирмоқда. Биринчиси, у ерда ПККчилар уя қурмоқдалар, иккинчиси ироқли туркманлар масаласи…

 

Ўғуз Турк армиясининг Бош қўмондонлиги қaроргоҳида ироқли турклар мавзуси очилганидан ҳайратга тушганди. Арзрумли дўсти Моҳир кўз олдига келди. У билан Ироқ турклари ҳақида ора-сира гаплашиб турарди.

 

–Ҳа, қўмитаним. Ироқ туркларининг борлигини биламан. Xатто улардан дўстим ҳам бор, — деди Ўғуз.

 

–Сенинг бир муддат Ироқда қолишингга тўғри келади. Фақат кетишдан аввал уч ой махсус тайёргарликдан ўтасан…

 

“Таёргарлик” программасида Ироқ турклари ва ПКК кўп жой олмаганди. Барзоний ва Талабоний ҳақида ҳам маълум бўлганидан ортиқ билги йўқ эди. Дастурнинг аксари қисми кураш ва бошқа жисмоний машқларга ажратилганди. Яна ташвиқотнинг психологик тамаллари ҳақида дарслар ўтиларди.

 

Ўғуз Ироқнинг Арбил шаҳрига келганда апрел ойининг ўрталари эди. У Туркия “Қизил ой” жамиятининг маъмури сифатида келганди. Муҳтож бўлганларни озиқ-овқат  билан таъминлаш унинг зиммасида эди. “Қизил ой” бир ой ишлагандан кейин Арбилда ўз вакили ўлароқ Ўғузни қолдирадиган бўлди.

 

Ўғуз Думоннинг асл вазифаси тарқоқ турк (туркман) гуруҳларини яраштириб, бирлаштирмак эди. Ўғуз қисқа вақт ичида Ироқ турклари лаҳжасида гаплаша бошлади. Унинг Ироқ режими тарафидан қатл қилиниб халқ орасида афсонага айланган турк(ман) лидерлар полковник Абдураҳмон ва доцент Наждот Kўчок ҳақидаги самимий суҳбатлари турк(ман)лар ўртасида обрўсини оширди. Айниқса, Абдулвоҳид Кўзажиўғли ва Абдураҳмон Қизилой каби қўшиқчиларнинг Туркияда мухлиси кўп эканини таърифлаши Ироқ туркларини Ўғузга янада яқинлаштирганди. Ўғуз кичик гуруҳлар тарафидан севилган исмларга нисбатан, бутун гуруҳлар ичида обрўйи бўлган шахслар ҳақида кўпроқ гапирарди. Бу тарқоқ гуруҳларни бирлаштиришнинг таъсирли услуби эди.

 

Ўғузнинг Туркия тарафидан махсус топшириқ билан келганлиги Ироқдаги турк лидерларининг қулоғиға етганди. Ўғузнинг самимий ва қатъий ҳаракатлари уни Ироқ турклари орасида обрўли кишига айлантирди.

 

–Баҳовуддин, — деди Ўрхон Шоик Гўкёй хўжа, — ҳақиқатан Хитой манбаларида турклар ҳақида қайд шу қадар кўпми?

 

–Хўжа, тарихимизнинг илк минг йили хитой манбаларида қайдлидир, — деди Баҳовуддин хўжа, — кейинги асрларда-да Хитой ҳудудида яшаган туркларнинг тарихи хитойлар тарафидан муфассал қайд этилган.

 

–Раҳматли профессор Тўғон доим “хитойчани билмасдан туриб, турк тарихини ёзиш мумкин эмас” дерди.

 

–Мен ҳам шу фикрда бўлганим учун хитойчани ўргандим, — деди Баҳовуддин хўжа.

 

Ўрхон Нодий хўжа:

 

–Баҳовуддин хўжа фақат хитойча орқали эмас, олмон синологлари воситаси билан ҳам хитой манбаларидан фойдаланди, — деди.

 

–Сиз Москвада кунингизни хитой манбаларини тортишиб ўтказмоқчимисиз? Буни Бокуда гаплашамиз, — деди профессор Маликов.

 

Ўрхон Нодий:

 

–Маликов тўғри айтаяпти, — деди, кейин Ўрхон Шоик Гўкёйга юзланиб:

 

–Хўжам, биз Тавфиқ билан академияга кетамиз, сизлар вақтни йўқотмай Москвани томоша қилинглар. Mаҳмат билан Сўнарнинг тажрибаси бор, сизга шаҳарни кўрсатишади. Ҳа, Ўғуз ҳам бор, у ҳам бу ерга иккинчи марта келиши…

 

***

 

Ўғуз ётоғига кираётиб, ўйлади. “Бу ватан кимники?” шеърининг муаллифи масхарачи эди. “Истеҳзо законинг порлашидир”, деганди Эрйигит хўжа, аммо Ўрхон Шоик Гўкёй хўжа танқидда ортиқча шафқатсиз эди. Унинг боғига дастурсиз кирмоқдан ҳамма қўрқарди. Лекин профессор Оқтош “ҳамма” категориясига кирмасди. У кўп нарсани биларди. Гўкёй хўжа билан тенг гаплашаоларди. Қолганлари хўжадан чекиниб туришарди. Хатто ҳазилкаш Ойдамир хўжа ҳам Гўкёй қаршисида “оғзига қараб” гапирарди. Профессор Дўғон Гўкман тегирмон юзли, бодомқовоқ бир ўртаосиёли эди. Унинг латифалари одамлар билан алоқада энг қулай восита эди. Эрйигит хўжа “Дўғон латифа профессори” дерди уни. Профессор Суод Сарварўғли жиддий ва камгап киши эди. У Ўғузнинг Ироқда бўлганини эшитиб, “Орзу-қамбар”ни ёзиб олдингми, деб сўради. Ёзиб олдим, деганда жуда қувонди ва Ўғуздан “бир нусхасини менга ҳам бер” деб илтимос қилди.

 

Ўғузнинг уйқуси қочганди, ўрнидан туриб, ташқарига чиқди. Москва кечалари жодули эди. Соат кечаси ўн иккига яқинлашибди, xанузгача қоронғулик тушмаганди. Кўчалар кенг, машина ва одамлар сийрак эди. Ора-сира ширакайф эркак-хотинлардан иборат гуруҳлар ўтиб қоларди.

 

Бу майдон нақадар кенг, бу дарахтлар нақадар юксак эди! Гўё кўкка узаниб, панжаларини Оллоҳга очгандай эдилар. Мингларча япроқ оxангли қимирлаши билан бу бўшлиқни тўлдирар экан, “Оллоқ йўқ” деб айтиш мумкин эмасди. Нуҳ тўфонининг Бобил таблетларида ёзилганлиги муқаддас диний китоблардаги воқеаларнинг ҳақиқат эканлигидан далолат бермайдими? Ваҳийнинг илоҳий ҳақиқати кейинроқ Мессопотамияда бузиб талқин қилинган бўлиши мумкин-ку? “Қуръон“ да пайғамбарларга келган ваҳийнинг кейинги авлодлар тарафидан бузилгани ва унутилгани ҳақида ёзилган-ку.

 

Аммо Ўғузнинг миясига маълум бир савол қайта-қайта ҳужум қиларди:

 

–Нимага муқаддас китоблардаги воқеалар фақат Ўрта Шарқ ҳудудлари ичида қолиб кетган? Оллоҳ сўзлари нега Ўрта Шарқ билан чегараланган?

 

Бу саволни Ўғуз илоҳиётчи олимга ҳам берганди. Олим “муқаддас китоблар ўша китоб индирилган минтақа халқига хитоб қилгани учун ўша минтақа билан чегаралангандир, ки уларга тушунарли бўлсин. Хатто баъзилари жўн афсоналарнинг муқаддас китобларда тасвирланиши тушунарли бўлиши учун қилинган эди”, деди. Хуллас, масала педагогик метод, услуб масаласи эди. Мантиқли фикр эди бу, аммо Ўғузнинг бошини гаранг қилган саволни ечишга бу фикр ҳам ожизлик қиларди.

 

Владимир Илич Лениннинг мияси ҳам шундай фикрлар билан машғул бўлган бўлиши керак. Акс ҳолда, бу кенг майдонда бошини кўкка тикиб турмасди.

 

Ҳайкал пойида, қўлида “водка” шишасини ушлаб ўтирган ночор одам бу ҳашаматли ҳайкалга ярашмасди. Лениннинг боши осмонда, палтосининг этаклари шамолда xилпирар, кўзлари узоқларга боқарди. Олмониядан Петербургга поездда йўлга чиқаркан, унинг миясида инқилоб чақмоқлари чақарди. Илоҳий китоблар ҳақида фақат Швецарияда ўйлаган бўлиши мумкин. Бу китобларни аввалига эксплуатация воситаси сифатида қўлланишни ўйламаган…

 

Ленин ҳақида бу қадар жиддий ўйлай бошлаганидан Ўғуз ўзи ҳам xайрон бўлди. Ҳар ҳолда, ҳайкалнинг тарихий xайбати бунга сабаб бўлганди.

 

Горбачев ким? Бир тафтишчи, ревизионистми? “Перестройка” баъзи ғарб мутафаккирлари айтганидай, коммунизмнинг ўлими бўлиши мумкинми? Лениннинг мамлакат узра ёйилган соясига қараганда коммунизм яна узоқ яшаши керак.

 

***

 

Учок Боку ҳаво майдонига қўниб, тўхтаганида трап ёнида кутаётганлар гуруҳи кўринди. Эрйигит хўжа қўлида гул тутган калта бўйли, оқ сочли одамни таниди. Ҳудди расмларда кўргани каби бурни ва кўзлари йирик эди. Эрйигит хўжа ерга оёқ босар-босмас, уни келиб қучоқлади:

 

–Сен ҳақлисан Мaxмат, — деди у, — Ереван деган жой бир замонлар туркнинг Равон хонлиги эди. Уларга бир қарич ҳам тупроқ бермаймиз.

 

Бу одам билан Mаxмат Эрйигит биринчи марта кўришаётган бўлса-да, ҳудди узоқ йиллардан бери бир-бирини танигандай эдилар. Бу профессор Замонов эди. У профессор Эрйигитнинг “Турк адабиёти” журналида чиққан бир мақоласини эслади. Кейин Эрйигит хўжа Замоновнинг 60-йилларда арманиларга қарши Нахчиванда митинг уюштирганини сўйлаб берди. Замонов исмини эшитиб, Ўғуз ҳам кулимсиради. Замоновнинг юборган китоблари учун Отатурк кутубхонасида алоҳида бир бўлим ташкил килинганди.

 

–Mаxмат, — деди Замонов, , — мен сенинг бу қадар ёш эканингни билмасдим, сени бир оқсоқол тасаввур қилгандим.

 

Озарий туркларининг шеваси Ироқ турклари шевасига жуда ўхшарди. Фақат озорийларда “айн” ва “xо” товушлари бўғиздан чиқмасди. Яна бир фарқ… Яна бир фарқ шунда эди-ки, бирорта озарий зиёлиси нутқ отар экан тутилиб қолмасди. Сўзлар оғизлардан сув каби узлуксиз оқарди.

 

Оқшом емаги учун “Озарбайжон” отелининг емакхонасига тушганларида одам кўп эди. Балки 30-40 киши бор эди. Ҳар хил мева, қуруқ емиш ва ичкиликлар билан дастурхон тўлганди. Ўғуз ўтиришга жой ахтараётганида ёнида бир шарпа сезди. Ўгирилиб, тили тутилгудай бўлди, уни қучоқлаб кўришаётган Гулнор эди.

 

–На гўзал тасодиф!, — деди Гулнор.

 

Ўғузнинг тили базўр калимага келди:

 

–Сен, — деди у, — демак сен ҳам бу ердасан, Гулнор!

 

–Ҳа, мен ҳам шу ердаман, энди кел, сенга кўрсатай, яна ким бор экан, — дея Ўғузнинг қўлидан ушлаб судради қиз.

 

Aнвар Mурод билан Эрйигит хўжа қуюқ суҳбатга кўмилгандилар.

 

–Узр, Mаxматбей, — деди Гулнор, кейин Aнвар Mуродга юзланиб: — Aнвар ака, менинг ёш касбдошим Ўғуз ҳам келибди, танишинг, — деди.

 

–Хуш келибсан, Ўғуз, — деди Aнвар Mурод ва ёнидан Уғузга жой очди. Кейин яна суҳбатга давом этаверди.

 

Бу кеча озарийларнинг оғзидан бол томарди. Шомил Алиев сокий этиб сайланганди. Унинг иши меҳмонларга ширин сўзлар айтиб, қадаҳ кўтартириш эди.

 

Ўғуз озарийларнинг нега бунча ширин нутқ отиш сирини англади. Зиёфатлар нутқ отиш дарслари эди. Шомил Алиев илк қадаҳни Ўрхон Шоик Гўкёй учун кўтариб, уни “қўрқутчи”лар (Дада Қўрқут) пири деб улуғлади.

 

Ўғуз бунча илтифот сўзларининг бир ерга тўпланганини кўриб ҳайратланди. Озарийлар мақтовни “таърифлама” дейишарди. Таърифламада мақталаётган одамнинг нормал фазилатлари эмас, энг ижобий тарафлари кўкка кўтарилиши лозим эди.

 

Илк қадаҳ Гўкёй ҳўжа шарафига кўтарилгани яхши бўлди, хўжа гўзал нутқ қилди. Ўрхон Нодийнинг илтимоси билан узун бир шеър ҳам ўқиди.

 

Ўғуз аслида Гулнор билан гаплашишни истаса-да, зиёфат нутқлари, “таърифлама”лар ҳам уни жуда завқлантирарди…

 

Турк ҳайъати таклифи билан соат 24-ларда денгиз соҳили бўйига сайрга чиқишди.

 

–Бизда санъат ва адабиёт ҳаёти бу қадар жонли эмас. Аср бошида, “Машрутият Даври ”деб аталган 1908 -йилдан кейинги йилларда жонли санъат ҳаётимиз бор эди. Истанбул, Измир, Салоник каби катта шаҳарларда. Машҳур романчимиз Ёқуб Қадрий хотираларида “Машрутият Даври” ёшлари орасида таниқли шоир ва ёзувчиларнинг расмларини ўзи билан олиб юриш удуми пайдо бўлганини ёзади.

 

–Бизда бугун ҳам шундай, — деди Ваҳобзода, — мен уйимнинг балконига чиқсам, жамоат балконга гуллар ёғдиради, Оллоҳ сени ишонтирсин, Mаxматбей!

 

Ойдин Маммедов:

 

–Сиз бу ҳурматни ҳақ этдингиз, муаллим. Халқимиз сизни севади, чунки шеърингиз халқнинг инъикоси…

 

Профессор Эрйигит:

 

–Биласанми, Ойдин, мен Бахтиёр муаллимни янглишмасам 1970 йиллар бошида танидим, — дея гапга қўшилди, — Бизнинг обрўли журналларимиздан “Борлик”да учратдим унинг исмини. Журнал соҳиби Яшар Ноибга ёзган бир мактуби босилганди муаллимнинг, сарлавҳаси “Ел қоядан на қўпорир?” эди. Мактуб журналда чиққан Исмат Заки Аюбўғлининг бир мақоласига жавоб эди. Аюбўғли ўз мақоласида Фузулий ва Боқий каби шоирларнинг лицейда ўқитилиши янглиш, деган фикрни олға сурганди. Ваҳобзода бунга қарши чиқиб “Фузулий асрлардан бери яшаб келаётган қоя каби шоирдир, ел қоядан бирор парча кўпоролмагани каби Аюбўғли кабилар Фузулийни ўз тахтидан тушура олмайди”, дея ғазабнок жавоб ёзганди. Кейин мен 1976 йилда Вашнгтон Университети кутубхонасида Ваҳобзоданинг шеър китоблари билан танишдим. Сўнгра у билан хат ёзиша бошладик. Мана, энди юзма-юз кўришаяпмиз…

 

Коллокиюм бошланди.

 

Исмоил Элмонлининг қирмизи-оқ юзи ва бошини елкалари ичига тортиб, хўрпайиши уни патологик тортинчоқ киши қилиб кўрсатарди. Унинг ўнг тарафида ўтирган Саидзода, аксинча, совуққон киши кўринарди.

 

Элмонлининг нутқи Ўғузнинг диққатини чекди. Айникса, унинг Нуҳ пайғамбардан сўз очиши, Крамерга асосланиб, “Таврот”дан бир неча минг йил аввал қадим Шумер достонларида Тўфон ҳақида гапирилганини эътироф этиши қизиқ туюлди. Элмонлига кўра “Таврот” ҳам достонлар каби тарихдан аввалги воқеаларни тасвирларди. Эски ҳинд достони “Маҳобхората”да тасвирланган, Мохенжо-Даро шаҳрини йўқ қилган фалокат ҳам 20 -асрда археологик қазилмаларда кашф қилинганди. Бу намуналар “Дада Қўрқут китоби”да ҳам туркларнинг тарихдан авалги ҳаётини ойдинлатувчи излар топилиши мумкинлигига ишора қиларди. Ўғуз Совет Иттифоқида ҳам Крамерни билганларига ҳайрон қолди ва “темир парда”ни йиртаоладиган ягона куч билим, деган хулосага келди.

 

Элмонлининг нутқи тамом бўлиб, тортишма бошланди. Ўғуз Эрйигит хўжани ҳеч бунақа ҳаяжонли кўрмаганди. Ўнг қўлини олдингга узатиб Элмонлини “ҳали ҳам марксистик тарих шаблонини қўлланаётганликда” айблай бошлади. У бутун дунёни ўз ичига олган “ҳарбий демократия даври” бўлиши мумкин эмас, деди. Қозон хонининг уйи яғмоланиши билан Франк қиролининг урушда олинган ўлжани тақсимлашга аралашувини қиёсламоқ мумкин эмас, деди у…

 

Профссор Эрйигит очиқча “марксист” сўзини ишлатмаса-да, шундай дегани очиқ эди. Ўғуз Эрйигит хўжанинг муросасиз нутқидан безовта бўлди. Озарбойжонга биринчи марта келишлари эди, муносабатларни илиқ тутиш керак эди. Яхшиямки, Элмонли баҳсга кирмади. У пайтда йиллар кейин Элмонли ва Эрйигит хўжанинг яқин дўстларга айланишини ҳеч ким тасаввур қилмаганди.

 

Икки кун давом этган машварат Ўғуз учун икки кунлик зиёфат бўлди. Қозоқ, қиргиз, туркман илм одамлари ҳам ўз лаҳжаларида нутқлар қилди. 1988 йилда бу воқеаларнинг бўлишига ишонмоқ осон эмасди.

 

Ўғуз учун Исмоилли сафари унутилмас бўлди. Эрталаб меҳмонхонадан чиқиб, автобуслар ёнига келишди.

 

Ўғуз Дўғон Гўкман хўжа билан бирга юрарди. У бир Шаки (Озарбойжонда бир шаҳар) латифасини айтиб берди.

 

Ўғуз:

 

–Хўжам, бунча латифани хотирангизда қандай тутасиз?, — деди.

 

Дўғон Гўкман бунга “гапни айлантириб” жавоб берди, бу менинг сирим, демоқчи бўлди. Кейин:

 

–Қара, Mаxматга латифа айтсам, дарров кулади, ҳолбуки, бу латифаларни унга аввал ҳам айтган бўламан, — деди Гўкман хўжа.

 

–Демак, Mаxмат хўжа латифа учун миясини чарчатиб овора бўлмайди, — деди Ўғуз.

 

–Йўқ, Mаxматнинг айтишича, шундай булгани яхши эмиш. Ҳар сафар кулиш мумкин бўларкан…

 

Июл ойининг бошлари, денгиздан илиқ шабада эсарди. Хазар денгизи Қоф тоғининг орқасидаги афсонавий денгиз эди. Соҳилда одим отаётганлар оқ, қўнғир ва қора сочлари билан, ўртаосиёли кўзлари билан гўё замон-макондан ташқаридаги мавжудотлар эди. Улар асрлар оша суҳбатлашаётгандилар, бир-бирларига юракларини тақдим этаётгандилар. 1988 йил июл ойида Хазар ўзининг энг бахтли кечасини яшаётганди. Истанбул ва Tошкентдан келган шабада таъсирида секин тўлқинланди, оқ кўпиклари билан соҳилда юраётганларга кулимсиради. Ўртаосиёли кўзлар Хазар кўпигининг саломини олдилар. Бу соҳил соҳил бўлгандан бери, бу майдон майдон бўлгандан бери шундай тўлқинланган юраклар кўрмаганди. У кеча фикрлар, ҳаёллар, савдолар учрашди, у кеча сочлар учрашди, томчилар учрашди…

 

Бир оппоқ кўпик шари Гулнорнинг сочларига кўнди. У Гулнорнинг гапларига қулоқ солди:

 

–Сен кетгандан кейин кўп нарса ўзгарди, Ўғуз. Мен хом мева эдим, пишдим. Полопон қушча эдим, етишдим. Юрагимни азоб-изтиробда қовурдим. Кўп ташвиш, машаққат чекдим, аммо пишдим. Юртда бўлаётган воқеаларни мен ҳам яшашим керак. Достонларнинг юкини мен ҳам тортмоғим керак. Буларни фақат Aнвар Mуродга айтдим, энди сенга айтаяпман, Ўғуз, — деди қиз.

 

“Бечора Ўғуз, ичидагини Гулнорга айтолмаяпти. Мени сирдош танлаганинг учун нақадар севиндим, демоқчи, аммо дея олмаяпти. Мен ҳам сенга сирларимни сўйласайдим, демоқчи, аммо уни ҳам айтолмаяпти. Нега бу қадар эҳтиёткорсан, Ўғуз? Кел, сени Хазар тўлқинларидай ювайин, қалбингни топ-тоза айлайин. Не бўлса юракда, не бўлса зеҳнда, барини қўлингга олиб, қаршингда турган қизга узат!” деди Оқ кўпик.

 

Оқ кўпик Ўғузнинг суъний сўзларини тингларди:

 

–Ҳар бир киши хато қилади, Гулнор. Муҳими, хатолардан сабоқ олиш, — дерди Ўғуз.

 

“Оҳ, соҳтакор инсон зоти! Икки йил аввал Aнвар Mурод ҳам Гулнорга ҳудди шу сўзларни айтганди. Лекин у ҳам айтаётган сўзларига ишонмасди. Балки, ичида Гулнорга лаънат ўқиганди ўша пайтда у. Тўғри, сен лаънатламаяпсан, аммо сен ҳам юрагингдагини яшираяпсан. Гулнорнинг яшил кўзлари жодуси ҳақда қанча марталаб ўйладинг! Айт, энди буни кичик соҳтакор!”, деди шивирлаб Оқ кўпик.

 

Ўғуз ва Гулнор узоқ суҳбатлашдилар. Бечора Ўғуз ҳеч очилиб гаплашолмади. Оқ кўпик учиб кетди, қоронғуликка кўмилди.

 

***

 

Эртаси куни меҳмонлар филармония биносининг кенг залида тўпланди. Танишув коктейли берилди. Эшикнинг ёнида кичик тортишма бўлиб ўтди. Профессор Маликов билан Ойдин Маммедов ғижиллашарди.

 

–Менга айтмасдан, нега чақирдинг уни? — дерди Mаликов, — коллокиюмга мен маъсулман!

 

–Меҳмонимиз Бахтиёр Ваҳобзодани кўришни истади, истагини рад этолмадим, — деди Маммедов.

 

–Бахтиёрбейнинг хастахонада эканлигини эшитиб, мен илтимос қилдим уни кўришни, — деб орага кирди Mаxмат Эрйигит хўжа.

 

Маликов:

 

–Сизни тушунаман Mаxмат хўжам, фақат дастур ташқарисига чиқмаслигимиз керак. Майли, Бахтиёрбейга айтилган бўлса, меҳмонларимизни олиб бориш керак. Қанча киши келади, дединг, — дея Mаммедовга юзланди Маликов.

 

–Фақат Mаxмат бей ва Ўғуз бейни айтдим, — деди.

 

–Тамом, уларни сен ўзинг олиб бор, тушликка қайтиб келинглар аммо, — деб тайинлади Маликов.

 

“Хастахона” аслида санаторий экан. Бахтиёр бейнинг жиддий хасталиги йўқ эди. Ўлканинг таниқли ёзувчи-шоирлари дам оладиган жой экан бу ер.

 

Суҳбат бош ҳаким кабинетида бошланди, бир ярим соат давом этди. Ўғуз Ваҳобзода ва бош ҳакимни жон қулоғи билан тингларди. Бу одамлар қандай килиб шундай маданиятли бўлганлар? Дунё адабиётидан баҳс этаркан ,16- аср Озорбойжон адабиётидан бирдан 19- аср рус романчилигига ўтишарди. Эрйигит хўжа гапга аралашмади. Ўғуз “майли, Ваҳобзода шоир, адабиётчи. Лекин бош ҳаким (бош врач)га нима дейиш керак? У бунча шеърни қандай ёдлаб олган!”, дея ҳайратланарди ёш Ўғуз.

 

Ва доктор Ваҳобзоданинг Озарбойжон учун нимани ифода этишини шундай тушунтирди:

 

–Бахтиёрбей бу ўлканинг кўчаларида бемалол сайр қилолмайди. Ҳар ким тўхтатиб, унга ҳурмат  изҳор этгиси келади, — деди бош ҳаким.

 

Профессор Эрйигит:

 

Тўрт соат давом этган йўлчилик Ўрхон Шоиқ Гўкёй хўжанинг шеърлари, Ўрхон Нодийнинг қўшиқлари, Дўғон Гўкманнинг латифалари билан қисқарди. Ҳатто йўлда Эрйигит хўжа ҳам очилиб кетди, Туркистон халқ термаларини айтиб, ҳаммани ҳайратга солди.

 

Шу онларда Ўғуз ва Гулнор бир-бирига қаради. Ўғуз Гулнорнинг кўзларида ҳеч қачон кўрмаган бир порлашни кўрди.

 

Исмоиллида расмий зиёратлардан сўнг, ўрмонда зиёфат берилди. Стаканларга чой солиниб, машҳур озарий тақарламаси эшитилди:

 

Чойин бири кайкайди,

 

Икиси сана фойдайди,

 

Учи басди,

 

Дўрти чоҳди.

 

Чиқтин беша,

 

Ўн-ўн беша

 

Чой нади, сой неди?

 

Бу сафар соқий Mурод Mаҳмудов эди. Илк Tошкентда кўзга чалинганди, ёш, келишган, нутқи равон эди. Очиқ ҳавода бошланган мажлис ичилган шароб каби аста-секин томирларни қиздира бошлади. Қозоқ олими Алихон Минжонов шарафига қадаx кўтарилганда, сокий уни турк ҳоқонлигидан қолган йигитларга ўхшатди. Ҳақиқатан ҳам, узун бўйли, барваста, юмалок юзли Минжонов тарихдан чиқиб келган кўктурк қаҳрамонларини эслатарди. Унинг юзидаги жиддий ифода Ўғуз ҳаёлида 621- йил воқеасини жонлантирди.

 

Ёмғир xудди челакдан қуйгандай ёғаётган у омадсиз кунда кўктурк эрлари бир қояга ёпишиб, селдан қутулишга ҳаракат қилаётгандилар… “кўрткоя қўлингни чўз!” дея бақирган йигит, балки, Минжонов эди. Созандалар ҳар кимни жўштирган эди. Билган-билмаган ўртага чиқиб, озарий рақсига оёғини мослаштиришга уринарди. Гулнор Ўғузни даврага тортди. Оёғи мусиқага тўғри келмаган Ўғуз иложи боричи чапак чалиб Гулнорнинг рақсини томоша қилишга ҳаракат қиларди. Гулнор атлас кўйлакда бир хаёл каби эди. Бошини гоҳ соғ, гоҳ сўл эгнига эгиб ва ҳар бош эгишинда уч юз олтмиш даража турган жойида айланарди. Ва у пайт сочлари ҳавода учар экан, Ўғузнинг томирларида қон гупиришга бошлади. Ярим қоронғулик Ўғузни доим сеҳрларди, аммо бугунги ғира-ширалик бошқача эди. Бу кеча эртак кечаси эди. Минг бир кеча эртаклари каби эртак кечаси. Балки, ҳозир учаргилам келиб, иккисини узоқларга олиб кетар. Мовий денгизлар-у, яшил ўрмонларнинг устидан. Аммо Ўғуз бошқа бир яшилликда эди, теран бир яшиллик. Ўзи ҳам сезмасдан мусиқага мослана бошлади оёқлари. Гулнорга яқинлашди. Қизнинг қўлини тутди, рақсда айланаркан, унга ёрдамлашди. Иккиси ҳам мусиқа қолипига тушгандилар. Энди тезлаша бошлаганди, мусиқа тамом бўлди. Олқишлар янгради, ўртада иккисидан бошқа ҳеч ким йўқлигини кўришди.

 

Соқий Mурод Маxдиев оёққа қалқди:

 

–Энди азиз қўноқлар, қадаҳларни шу ёш олимлар шарафига кўтарайлик. Бу ёшлар фақат олим эмас, уста санъаткор эканини ҳам намойиш қилишди ҳозир. Ўзбекистондан келган норин қизимиз билан Туркиядаги ошик Карим юрти Арзурмдан келган навқирон дўстимиз турк дунёсининг икки учини бир ўрмонда бирлаштирдилар. Қадаҳларимизни улар тимсоллаштирган турк дунёси учун кўтарамиз.

 

Гўкёй хўжа “браво” деди ва олқиш кўтарди.

 

Ҳайдар Cаидзода:

 

–Бунга тик туриб ичиш керак, — дея ҳаммани оёққа қолдирди.

 

Ўғуз турк дунёсининг ҳақиқатан ҳам бирлашувига ишона бошлаганди.

 

Кечаси соат икки яримда Бокуга қайтиб келишди.

 

Эртаси кун гуруҳларга айрилиб, Боку бозорини айланишди. Эрйигит хўжанинг Исмоил Элмонли ва  Ҳайдар Саидзода билан бирга кетиши Ўғузни севинтирди. Aнвар Mурод ҳам улар билан бирга эди. Ўғуз, Гулнор ва Сўнар Ойдамирга Шомил Алиев “раҳбарлик” қиларди. Қайси витринга қарасалар, Шомил дарров қўлини киссасига тиқиб, меҳмонларни қизиқтирган нарсани олишни истарди. Сўнар хўжа бўлмасайди, Ўғуз жуда қийналган бўларди. Сўнар хўжа этнографик ашё муxлиси эди, бир тор, нагора ва болобон олди.

 

Бутун тазйиқларига қарамай Алиевнинг пулини олмаганди. Бир дўконга кириб:

 

–Боқ, Шомил, шу дўкондан бизга биттадан ҳадя ол, қолганини ўзимиз ҳал қиламиз, келишдикми?, — деди Сўнар хўжа.

 

Шомил Алиев ноилож эркакларга бттадан пичоқ, Гулнорга эса бир рўмол олиб, “тазйиқлари”ни тўхтатди.

 

Эртаси кун чамадонларини отел олдига туширишда, уларни кузатиш учун Ваҳобзоданинг ҳам келганини кўришди. Ваҳобзода қўлидаги катта халтани Mаxмат Эрйигитга узатиб:

 

–Боқ, Mаxмат муаллим, Анқара турк дунёсининг қалбидир. Сен у ерга кетаяпсан. Аминманки, бизни ёдингдан чиқармаяжаксан. У ерда менинг дўстларим бор,  ҳаммасига мендан салом айт.

 

Бокудан айрилмоқ жуда фироқли бўлди. Ваҳобзода меҳмонларни бир-бир бағрига босиб хайрлашди. Аббос Замонов шоша-пиша ҳар кимни уч марта ўпарди. Эрйигит хўжа профессор Элмонли ва Саидзодадан айрила олмай турарди. Гулнор бир кун кейин Tошкентга кетиши керак эди, меҳмонларни кузатиш учун ҳаво майдонигача келди. Ҳаммани қучоқлади.

 

Ўғузга:

 

–Исмоилли оқшомини унутма, — деди.

 

Ўғуз:

 

–Бундан бошқа кунларимиз ҳам бўлажак. Энди мутлақо Туркияда кўришамиз, — деб жавоб берди.

 

Учоқ мовий денгизни, мовий денгиз ичида оқ кўпикни ва салқин шабада учишган қора сочларни орқада колдириб, Москвага учди.

 

Академия меҳмонхонаси ресторанида ўтган охирги кеча қизиқ бўлди. Тўладан келган офицант хотиндан “шампанский” сўрашганди, хотин:

 

–Шампанский нет, — деб, меҳмонларнинг кайфини туширди. Аммо Ўрхон Нодийнинг топган чораси меҳмонларнинг кайфини яна кўтарди. У хотинга Суот Сарварўғлининг фамилияси Шампанский эканини айтди. Хотин катта ҳурмат кўрсатиб Суотнинг қўлидан тутиб, музхонага етаклади ва ундан икки шиша “шампанский” олиб берди. Суотнинг дўстлари бу воқеадан кейин уни “шампанский” деб чақирабошлашди…

 

 

                                                                 Муаллиф ҳақида

 

Профессор, доктор Аҳмет Бижан Эржилосун, Туркиянинг Ғозий Университети Фан Адабиёт факултети Турк тили ва адабиёти бўлими ўқитувчиси.

1943 йилда Измир шаҳрида дунёга келган. Бошланғич ва ўрта мактабни Измирда ўқиди. 1963 йилда Истанбул Университети Фан Адабиёт факултетининг Турк тили ва адабиёти бўлимига ўқишга кирди. 1967 йилда Отатурк Университети Фан Адабиёт факултетида ассистентликни бошлаган. Туркиянинг Қарс музофотидан тўплаган матнлари асосида «Қарс вилояти Шевалари, сas билими» номли диссертация билан 1971 йилда докторлик унвонини олди.

1976 йил июн ойидан 1977 йилнинг августигача Американинг Сиэтл шаҳрида University of Washingtonda меҳмон тадқиқотчи ўлароқ ишлади. 1979 йилда »Қутадғу билик»да феъл» номли диссертация билан доцент бўлди.

1983 йилда қўшимча вазифа билан ишлаётган Ғозий Университетида Маориф факултетида Турк тили ва адабиёти бўлмида мудир бўлди. 1986 йилда Ғозий Университети Фан Адабиёт факултетида Профессор бўлди ва Факултетнинг Турк тили ва адабиёти бўлимини ташкил этди.

1992 йилда Ғозий Университети Фан Адабиёт Факултети Замонавий Турк шевалари ва Адабиёти бўлимини ташкил этгач шу бўлимда мудир қилиб аталди.Хўжатепа Университетида Янги Турк Адабиёти Профессори сифатида иш бошлаган Билге Эржилосун хоним билан турмуш қурган, икки фарзанд отасидир.

Профессор Доктор Аҳмед Бижан Эржилосуннинг Турк тили ва адабиёти, замонавий Турк лаҳжа ва шеваларига доир кўплаб асар ва мақолалари бор.ҳар саҳифасида сезилиб туради. Аммо бу хусусият унинг қадрини туширмайди, аксинча, турк қавмларини бир-бирига яқинлаштиришда қизгин нутқлардан кўра кичик бўлса ҳам, бир амалий фаолиятнинг нақадар муҳимлигини бизга эслатиб, умум идеалимизга баҳоли қудрат хизмат килади.