9 апрел куни тахминан соат 19.30 ларда менинг уй телефоним тўсатдан ишламай қолди.
Буни сабаби менга маьлум эмас. 10 апрель куни АТС нинг 2250099 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, телефоним ишламаётганлигини билдирдим. АТС га эрталаб 8.15 лар атрофида қунғироқ қилгандим, ”монтёр жўнатамиз” , деган эди АТС ходими. Ҳозиргача монтёрдан дарак йўқ. Менда абонент қарздорлик агар мавжуд бўлса Қарши телеком сўраб хам ўтирмай узиб ташлайди. Абонент агар носозликдан мурожаат қилса, монтёрдан дарак бўлмайди. Истеъмолчи ҳуқуқларига эътибор шунчалар паст. Бу ўз ишига маьсулиятсизлик ҳисобланмасмикан?
Тахминий хулоса қиладиган бўлсам, менинг уй телефонимни қасддан узиб қўйишган бўлишлари ҳам мумкин. Чунки шундай тахминга боришимга мажбур этишаяпти.
Телефонимни узиб қўйгандан кўра, ер остидан ўтган телефон кабеллари устига қопқоқ ўрнатишса бўлмасмикан? Бунақа усти очилиб ётган “телефон қудуқлари” оз эмас шаҳримизда. Хорижга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун паспорт столи ва ОВИР бўлимларига қатнаб, шунақа “қудуқлар”нинг кўпини кўрдим. Шунингдек, баъзи канализация тармоқлари ҳам қопқоқсиз. Бирор болакай улардан бирортасига тушиб кетса соғ қолмаслиги ҳам аниқ. Бу ер ости “иншоатларининг” қопқоқлари эса металлом учун олиб кетилганлигини бизда ёш болалар ҳам билишади.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилояти бўлими раиси



МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ