Тошкентдан “ОзодМикрофон”га қўнғироқ қилган шоира Гўзал Бегим хоразмлик журналист ва ёзувчи Маҳмуд Ражабнинг қамоққа олинганидан ташвиш билдирди.
“Маҳмуд Ражабнинг Муҳаммад Солиҳ китобларини Ўзбекистонга олиб келишида мен ҳеч қандай жиноят аломатларини кўрмаяпман. Чунки бу китобларда бугунги сиёсий тузумга, бугунги ислоҳотларга қарши айтилган ҳеч қандай фикр йўқ. Бу китоблар Ўзбекистон учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди, балки зиё олиб кирилган бўлади. Бунинг учун инсонни қамоқда ушлаб туриш нотўғри ва Маҳмуд Ражаб зудлик билан озод қилиниши керак”
Манба: ozodlik.org