O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Гўшт

Гўшт
137 views
13 October 2021 - 15:02

Фестиваль меҳмонларидан бири билан машинада тадбирга кетаётсак ДАН ходими тўхтатди.
Қойидани бузмаган бўлсам ҳам бўйинсундим.
– Кечирасиз, қайрилиш йўқ жойдан ўтдингиз.
Шошилиб турганим учун бахслашмадим:
-Яхши, жарима ёзинг, онлайн тўлавораман.
-Онлайн нима қиласиз, живой хал қилаверамиз.
-Хўп, хозир..Фақат камерангиз йўқми?
-Йўқ! Нега сўраяпсиз?
Мен бўйнимдаги фестиваль меҳмонлари илиб юрадиган матохга ишора қилдиб, овозимни ҳиёл пасайтирдим.
-Тўлашга тўлайвераману, ўзингизга гап тегмасмикан? Бўйнимдаги бўйинтуруққа эътибор бердингизми? Унда “guest” деб ёзилган. Салонда яна бир меҳмон ўтирибди. Кинофестиваль меҳмонларимиз.
Шундан сўнггина у лўқ этиб эътибор бериб, ранги ўчиб кетди. Қўлидаги хужжатларимни шошиб қайтариб минғирлади:
– Аввалроқ шундай демайсизми? Сизларни тўхтатишимиз мумкин эмас.
Шошиб рулга ўтирдим. У туширилган деразадан мўралаб хорижлик меҳмон билан қуюқ сўрашиб, оқ йўл тилаб, яна менга айбдорона боқди.
-Кечирасиз, инглизча билмайман. Ўзи бўйнингиздагига нима деб ёзилган. Нотўгрироқ ўқияпман шекилли.
-Нима деб ўқидингиз?
У айбдорона елка қисди:
– “Гўшт” деб ўқибманда.

Муаззам Иброҳимова