(Суҳбатнинг қисқача мазмуни)
Савол: Сиз яқинда Прагадан ЎХҲ 2 қурултойида иштирок этиб қайтдингиз. Бу ҳақдаги таассуротларингизни биз билан баҳам кўрсангиз?
Жавоб: Прагада 29 июнь 1 июль кунлари ЎХҲнинг 2 қурултойи бўлиб ўтди. Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги ҳаракатнинг қурултойини аввал Стокхолмда ўтказиш режаланган эди. Кейин Прага маъқул кўрилди.
ЎХҲга аввал 7 ташкилот аъзо эди, ҳозир уларнинг сони 9 тага етган. Ўтган бир йилда кўп ҳодисалар рўй берди, ЎХҲ Россиядаги вакили Фуад Шокирий ўз уйи олдида Каримов агентлари томонидан шаҳид қилинди. Биринчи қурултойда ўғлим Ўрхан Жамол ҳам қатнашганди. Ҳозир эса у Ливия воқеаларидан сўнг, ярадор, ҳатто уйдан ҳам чиқолмаяпти.
Бошқа томондан йўлнинг охири кўрина бошлади. Агар Аллоҳ бировни жазолашни истаса аввало унинг ақлини олади. Каримов Коллектив Хавфсизлик Шартномасидан (КХШ) чиқди, бу билан у ўзининг шамсиясини йўқотди. Шунинг учун ҳам, Каримовнинг Москва томонидан жазоланиши кун тартибидадир.
Ўзбек мухолифати вақеаларнинг бундай ривожданишидан, тушунарли сабабларга кўра, албатта, хурсанддир. Менимча ЎХҲ лидери Солиҳ учун бугун яхши имконлар туғилди. У ниҳоят 20 йиллик душмани – Каримовни ағдариб, ҳукуматга келиши мумкин. Чунки Каримовнинг атрофидагилар, турли клан ва гуруҳлар унинг қулашини истайдилар. Бу айни пайтда улар орасида иқтидор учун курашга, ҳокимият талашувига ва фуқаролар урушига, Ўзбекистоннинг парчаланишига олиб келиши ҳам мумкин. Шундай экан, бу кланларни татмин қиладиган бир воситачи сиёсатчига эҳтиёж бор, албатта. Бу сиёсатчи “кланлар” нуқтаи назаридан бетараф, айни пайтда халқаро обрўга ҳам эга бўлиши керак. Яъни бу сиёсатчи халқаро майдонда ҳам ҳурматли ва қабул қилинадиган даражада бўлиши керак. Чунки бу “кланлар” турли йўллар билан ўзларининг таъсирини сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар.
Ушбу сиёсатчи ЎХҲ лидери Муҳаммад Солиҳдир. Гарчи у 20 йилга яқин ўз ватанидан узоқда бўлса-да, Ўзбекистонга қайтгандан кейин, “кланлар” унинг ҳокимиятига турли тўсиқлар қўйишга уриниши мумкин. Улар, шунингдек, ЎХҲни парчалашга ҳам ҳаракат қиладилар, бу уларнинг режасида бўлиши мумкин. Лекин банданинг айтгани эмас, Аллоҳнинг айтгани бўлади.
Асосийси унинг ватанга қайтиши ва ҳокимиятни қўлга киритишидир. Бизнинг фикримизча у халқ сайлаган ва истаган раҳбар бўла олади.
Ўзбекистон Маказий Осиёнинг қалбидир, бу ҳудуддаги ўзгаришлар бутун дунёда акс садо бериши мумкин. Муҳими Ўрта Осиё ҳудудида Русия, Хитой, Эрон учун НАТО таҳликаси бўлмаслиги керак.
Савол: Бу масалада ЎХҲнинг фикри қандай?
Жавоб: Бугун ташқи сиёсат, геосиёсат ҳақида гапириш замони эмас. Чунки асосий масала диктатор Каримовни тахтдан туширишдир. ЎХҲдаги мусулмонлар, миллатчилар ва либераллар аввало ушбу масалада ҳамфикрлар. Шунинг учун улар ташқи сиёсат, ғарбга муносабат масалаларини, ўзаро ихтилофга тушмаслик учун кун тартибига келтирмаяптилар.
Савол: Ўзбекистоннинг КХШдан чиқиши унинг Ғарбга юз тутганлигини билдирадими?
Жавоб: Каримовнинг бу ташкилотдан чиқиш сабаби – Эроннинг ва ШХТнинг Сурия масаласидаги позициясига ўхшаш позицияга тушиб қолмаслик учундир. Бу масалада масъулиятни у ўз зиммасига олишни истамайди. Аммо унинг учун танлов чеклангандир. У қаёққа юз бурмасин, унинг бошига кутилмаганда дунё сиёсатининг таёғи келиб тушиши мумкин…
Савол: Бу Каримовнинг бундан кейин ўйламай қадам қўйиши маъносини билдирадими?
Жавоб: У изоляцияда, унинг ишончли ёрдамчилари йўқ. Унинг ёнида, дейлик Молотов каби, узоқ йиллар хизмат қилган тажрибали сиёсатчилар йўқ. У ёрдамчиларининг баъзиларини қамади, баъзилари қамоқдан қайтиб чиқди. Хуллас ҳозир Каримов қутурган ит каби яккаланиб қолган. Унинг атрофидаги задогонлар ва куч манбалари Каримовнинг нариги дунёга кетишини кутиб туришибди…
Савол: Маълумки Каримов ҳукумати қўшнилари, Тожикистон, Қирғизистон билан яхши муносабатда эмас. Ўзбекистоннинг КХШдан чиқиши бунга таъсир қиладими?
Жавоб: Унинг КХШ дан чиқиши қўшниларини ҳам унга нисбатан масулиятли бўлишдан қутқаради. Бу эса ўз-ўзидан мухолифатнинг бу ҳудудлардаги фаолиятини қулайлаштиради.
Мен биринчи қурултойда ЎХҲ Марказий Кенгашига аъзо этиб сайланган эдим. Бундан 20 йил олдин ҳам Тожикистондаги воқеаларнинг бевосита иштирокчиси бўлган эдим. Менинг фикримча, Ўзбекистондаги воқеалар Ислом дунёсидаги воқеаларнинг акс садоси шаклини олиши мумкин…