O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Давлатназар Рўзметовнинг ўлимидан бир ой олдин ëзган мактуби

Давлатназар Рўзметовнинг ўлимидан бир ой олдин ëзган мактуби
209 views
07 November 2019 - 11:02

6 ноябрда аварияда ўлган Давлатназар оғадан келган мактуб. Бу мактуб ўлимидан роппа роса бир ой олдин ëзилган.

Ассалому алайкум мани таъқиб қилмоқдалар.

Коллежлар бошқармасини бошлиғи собиқ ДХХ ходими экан.

Бугун Урганч шаҳридан Хоразм вилоят ўрта махсус ва касб таълим бошқармасида ишловчи бир гуруҳ ходимлар бошқарма бошлиғининг устидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири шикоят қилиш учун Тошкентга келишди. “Бошқармамизга бу йил июлнинг охирларида Икром Маткаримов бошлиқ қилиб тайинланганидан бери, ходимларга бесабаб тазйиқ ўтказишни, мажбурий меҳнатга жалб этишни кучайтирди. Биз ўзига хон кўланкаси майдон бошқарма бошлиғининг ноқонуний ҳатти ҳаракатларига олдинига касаба уюмаси орқали курашишга қарор қилдик. Бироқ натижа бўлмади. У жамоанинг фикрини менсимади. КЕЙИН биз вазирликка ва вилоят ҳокимлигига мурожаатлар билан чиқдик. Юқоридан келган текширувчилар томонидан мурожатимизда келтирилган важлар тўлиқ тасдиқланди. Лекин Икром Маткаримов га меҳнат инспекцияси томонидан жарима жазоси қўлланилиши билан чекланишди. Бундан руҳланган бошқарма бошлиғи ходимларга тазйиқларни янада кучайтирди. Вилоят ҳокимига почта, телеграм, фейсбук орқали қайта мурожаат қилдик, эътибо нол. Шу боисдан биз бошқарманинг 20нафар ходими ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ВАЗИРИДАН БОШҚАРМА БОШЛИҒИ Икром Маткаримов ни ўз лавозимидан озод этишни талаб қилиб келдик. Маълумот учун бошқармада 27нафар ходим ишлайди! дейди шикоятчилардан бири. Маълум бўлишича ХОРАЗМЛИК ШИКОЯТЧИЛАРНИ Вазир вилоятларда бўлганлиги боис вазирликнинг бош бошқарма бошлиғи Абдували Ҳолиқов қабул қилиб, бу масалани зудлик билан ўрганиб чиқилишини билдирган. Шундан кейин шикоятчилар билан вилоят ҳокимининг топшириғига кўра унинг ўринбосари Санъат Салаев телефон орқали боғланиб, Урганчга қайтсалар, масалани атрофлича ўрганиб чиқилишига ваъда берди. Урганчга қайтаётган шикоятчилар бири шундай деди “агар вилоят ва вазирлик зўровон бошқарма бошлиғини ишдан бўшатмаса биз янада кўпроқ бўлиб, Тошкентга қайтиб Бош Вазирга мурожаат қиламиз!”

Вазиятни батафсил ўрганиш учун Икром Маткаримов билан боғлана олмадик. Шу боис томонларнинг юзага келган низога бўлган муносабатини ўрганишни давом этамиз.

Бугун яна чақиришди. 26 сентябр куни шундай пост қўйгандим. Анави умарова камолат бўйича аризасини кўриб чиқилган. 27 сентябрда вилоят ҳокими ўринбосари Санъат Салаев бошқармани ҳар бири ходимини алоҳида қабул қилди. Бошқарманинг 27 ходимидан 19 нафари бошлиқни ишдан олиб ташлашни талаб қилган, 2 нафари бетараф аудио ёзуви бор менда 4 соатлик кейин 30 сентябр куни бошқармани юристи Маҳкам изида одам борлигини сезиб қолади. Ёнига борганда қочади. Амаллаб уни ушлайдилар ёнидан маска топилади. Мелисалар буни англашмовчилик деб турибдилар.

Журналист Давлат Назар. 7 октябрь