O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Давлатчилик бундай бўлмайди мансабдор жаноблар!!!

Давлатчилик бундай бўлмайди мансабдор жаноблар!!!
122 views
18 March 2018 - 10:09

Нега ҳеч бир айбсиз маҳкумнинг оқланмаслик сабаби шуки – бизда давлат хатосини тузатиш, расмий узр сўраш ва товон тўлаш маданияти йўқ.

Ҳа тўғри ўқидингиз, давлатнинг қилинган хато учун фуқоросидан узр сўраши – бу бошқарув маданиятининг энг муҳим элементи. Чунки давлат идеал тузилма эмас, шу билан бирга ҳеч кимнинг шахсий мулки ҳам эмас.

Яна қайтараман, давлатни ҳеч ким шахсий томорқага айлантиришга ҳақли эмас. Давлатнинг ўз хатосини тан олиши ва ноҳақ айбланган одамни оқлаш тадбири ҳеч қайси раҳбар учун гўёки ўз шахсининг камситилиши сифатида қабул қилинмаслиги керак.

Мана энди тушунгандирсиз нега бизда ҳеч ким оқланмаслигини? Чунки бизда бошқарувга чиқиб олган қовоқмиялар давлатни отасидан қолган шахсий томорқа деб ҳисоблашади. Шу сабабли ҳам кимнидир оқлаш тадбирини ўз шахсига ҳақорат деб қабул қилишади.

Қилмаган айби учун маҳкумдан авф талаб қилиш ва бунга мажбурлаш усули эса – қамоқлардаги жиноятчи лохмачлар қўллайдиган маҳкумнинг ғурурини синдириш усули билан бир хил. Яъни зўравонликка асосланган криминал бир усул. Бу бошқарув легитим бўлиши учун аввало криминал элементлардан халос бўлиши шарт.

Давлатчилик бундай бўлмайди мансабдор жаноблар!!!

Султон Бурхонов 

facebook.com