O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Давлат тўнтаришини бошлаган қўмондон исми маълум бўлди

Давлат тўнтаришини бошлаган қўмондон исми маълум бўлди
188 views
16 July 2016 - 18:49

k2_4“Болға” амалиётидан сўнг бир неча қўмондоннинг ҳибсга олиниши ортидан Армия генерали Акин Ўзтурк 2013 йилда Ҳаво кучлари қўмондонлигига тайинланди. Икки йил қўмондонлик қилгач, 2015 йилнинг август ойида вазифани Армия генерали Абидин Уналга топширди. Армия генерали Ўзтурк қолган бир йиллик хизмат муддатини Олий ҳарбий кенгаш аъзоси сифатида давом қилиб, олдимиздаги 30 август куни нафақага чиқарилиши керак эди.

Офицерлар бир йил аввал огоҳлантирган эди

Акин Ўзтуркнинг тўнтариш амалга ошириш салоҳиятига эга эканлиги, ўтган йил бир гуруҳ офицерлар томондан Бош штаб вазирлигига хабар берилганлиги аниқланди. Агарда тўнтариш муваффақиятли кечган ҳолатда, Акин Ўзтурк Бош Штаб вазири лавозимига ўтирмоқчи бўлган.

Давлат тўнтарилиши кечаси никоҳ тўйига бормаган ягона қўмондон

Кеча тунда, Эскишаҳардаги ва Ҳаво кучларининг барча ўт очиш кучлари қўмондони бўлган Ҳарбий ҳаво кучлари ва Ҳаво ракета мудофаа қўмондонлиги генерал-лейтенанти Илҳан Шанвернинг қизининг никоҳ тўйи бўлиши керак эди. Тўйга барча юқори лавозимли ҳарбийлар таклиф қилинган. Барча таклиф қилинган учувчи генераллар ва юқори рутбали қўмондонлар Истанбулга келишган. Тўй базмида иштирок этмаган ягона қўмондон эса армия генерали Акин Ўзтурк бўлган. Кейинчалик вертолётлар билан тўй нишонланаётган бинога ҳужум қилиниб, қўмондонлар гаровга олинган.

F-16 учоқларини ҳавога кўтариш билан давлат тўнтарилишини бошлаган

k3_2Генерал Акин Ўзтурк кеча соат 22:00 да Анқара 4-Бош учоқ қўмондонлигидан F-16 учоқларни ҳавога кўтариш билан амалиётни бошлаган. Бу амалиёт Ўзтуркнинг куёви Ҳаво пилоти ҳодими Подполковник Ҳоқон Қорақуш қўмондонлик қилувчи 141-флотда бошланган.

ЎХҲ хабарлар бўлими