O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Даладаги мажбурий меҳнатдан фақат ўлимгина озод қилади.

Даладаги мажбурий меҳнатдан фақат ўлимгина озод қилади.
147 views
18 September 2013 - 14:07

пахта12Жиззах вилоятининг Зомин туманида барчани текин пахта теримига ҳайдашмоқда, на қариялар на касалларни аяшмаяпти.

Золим диктатор ўз буйруқларини тўхтатмаяпти шекилли. Яқинда Зомин туманидаги 48 мактабда, маҳаллий раҳбарлар Аржа, Шўрча, Гулба қишлоғи фуқароларига бошланган пахта терими мавсумининг хусусиятлари ҳақида тушунтиришди. 
Туман ҳокимлиги амалдорлари, барча фуқаролар тўлиқ таркибда пахта теримига чиқишлари шартлигини билдиришди. Даладаги мажбурий меҳнатдан фақат ўлимгина озод қилиши мумкин. 

Яъни, ҳеч қандай касаллик, қарилик, хомиладорлик ёки эмизикли чақалоқнинг борлиги пахтадан озод бўлишга сабаб бўла олмайди, дея билдирди Зомин ҳокимлиги вакили.

Йиғилишда иштирок этган айрим қариялар, далада ишлай олмаслиги ҳақидаги эътирозларига, – у ҳолда ўринларига бошқа теримчи ёллаши кераклиги ҳақидаги жавобни олишди.

Таҳдид оҳанглари янгради. Кимки теримга чиқмас экан, электр ўчирилади, болалар нафақалари ва пенсиялар кечиктирилади.

Энг ёмон янгилик, пахтанинг текин териб берилиши ҳақида бўлди. Ҳукумат теримчиларнинг ҳақи учун сариқ чақа ҳам бермоқчи эмас.

Бир кило терилган пахтанинг нархи 140 дан 160 сўм (тахминан олти АҚШ центи) бўлади.

Фуқароларнинг, қандай қилиб улар, бепул ишлаб, оиласини боқишлари мумкинлиги ҳақидаги, аччиқ эътирозларига, амалдорлар тушунарсиз қилиб: “Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон, шунинг учун пахтани бепул териб бериш керак”.

Зоминликлар мутлақо гаранг бўлиб қолишган, дейди маҳаллий кузатувчи, бироқ шу кунларда уларнинг уйлари эшигини ҳукумат эгалари тинимсиз тақиллатиб, пахтага чиқишларини талаб қилишмоқда.

Жиззах вилоятининг бошқа туманларида ҳукумат гарчи пахтани текин териб беришни талаб қилмаётган бўлсада, бироқ айни шантаж усулларини қўлламоқда – болалар нафақаси, пенсиялар тўланмаяпти, электрни узиб қўйиш билан дағдаға қилинмоқда.

Айни пайтда Жиззах вилоятига аллақачон пойтахт Тошкентдан теримчиларни келтириш бошланган, улар орасида талабалар, бюджет ва хусусий идора хизматчилари бор.

Ўзбекистонда бу йилги пахта терими айниқса асабий миқёсдаги муҳитда кечмоқда.

Гап шундаки, мамлакат ҳукумати халқаро мажбуриятлари бўйича ўқувчиларнинг – 15 ёшгача бўлган болаларнинг меҳнатидан очиқ фойдалана олмаяпти, бу эса уларнинг назоратида бўлган пахта саноатини ларзага келтирмоқда.

Шу кунларда мамлакат бўйлаб Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) кузатувчилари, болалар эксплуатацияси фактларини аниқлаш бўйича иш олиб боришади.

Далада болаларнинг йўқлиги уларнинг қулларча меҳнати ўрнини, янги “пахта терувчи қуллар” катталар ҳисобидан тўлдиришга мажбур қилмоқда.
ЎХҲ хабар маркази.