O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Дангасаларнинг” пешоналаридан отишди ва жасадларини ёқиб юборишди

“Дангасаларнинг” пешоналаридан отишди ва жасадларини ёқиб юборишди
143 views
17 July 2013 - 11:41

Президент Каримов “дангаса”деб атаган Русиядаги ўзбек муҳожирларидан яна учтаси фожеавий шаклда ҳалок бўлишди. Тегишли хабарда айтилишича (fergananews.com), 1983, 1989 ва 1972 йилларда туғилган Ўзбекистоннинг уч фуқаросининг (ҳозирча уларнинг исми шарифлари айтилмаган) куйиб кетган жасадлари Краснодар вилояти, Крим райони  Нижне-Баканская станцияси яқинларида топилган.ST

Ўзбекистонлик бу уч йигит Нижне-Баканскойда рўйхатдан ўтганлар ва ижара ишларида ишлаганлар. Шу йилнинг 24 июнь куни улар «Текила-бум» кафесида ўтирганларида маҳаллий ёшлар билан ораларида низо чиққан. Кейинчалик маҳаллий рус ёшлари уларнинuнг қўл оёғини боғлаб, пешонларидан отиб ташлаганлар ва жасадларини ёқиб юборганлар…

Бечора ўзбек халқининг ҳақиқатан ҳам уйи куйди. Хорижда ишлайдиган “дангаса” болаларини рус миллатчилари  хўрламоқдалар, ўлдирмоқдалар  ва жасадларини ёқмоқдалар . Ўзбекистондагиларни эса диктатор Каримов режими террор қилмоқда. Бундай ваҳшийлик қачонгача давом этар экан?

ЎХҲ Ахборот Маркази

17.07.2013