O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Дангасам

Дангасам
26 views
26 June 2013 - 19:07

Бошни эгдинг, ғурур кетди.
Ўзбек деган номинг кетди.
Қул каби бўлиб хординг.
Ўзга юртда, дангасам.

Билдинг – меҳнат, таги роҳат.
Ҳалол топмоқ истаб кетдинг.
Ўзга юрт нони ширинми
Ўз юртингдан, дангасам?

Путин қилган фармонларга
Тиш қайрайсан – чидайсан.
Ишлаб кўриб кидалларга
Чидаб берган дангасам.

Она юртнинг соғинчи
Куйдириб қалбинг тўри,
Йиғлаб, сиқтаб ишлайсан
Ўзга юртда, дангасам.

Соҳибжамол зеболаринг,
Нафис Зулҳуморларинг
Пул дардига мубтало,
Жим туравер, дангасам.

Ҳалқинг ютсин қонларни,
Тўкин-сочин, деб қўйдинг.
Нонга зор бўлганларга
Нарх устига нарх қўйдинг.

Ёшларинга бир боққин,
Ўзга юртда саргардон,
Бу ҳолингга бир жавоб
Беролмайсан, дангасам.

Феруз Фидоий