O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Даниил Кислов: ‘Каримов 2 сентябрдан олдинроқ вафот этган’

Даниил Кислов: ‘Каримов 2 сентябрдан олдинроқ вафот этган’
143 views
02 December 2016 - 15:03

2 декабр куни Ўзбекистонни чорак асрдан кўпроқ бошқарган Ислом Каримов вафотига 3 ой тўлди.

Якшанба куни ўзбекистонликлар мамлакатнинг янги президентини сайлашади.

Бу мустақил Ўзбекистон тарихида Ислом Каримовсиз ўтаётган биринчи президент сайловларидир.

Шу йилнинг 2 сентябр куни Ислом Каримовнинг сиёсий саҳнадан кетиши кутилмаган ва драматик тарзда юз берганди.

78 ёшли Каримовнинг вафоти ҳақида биринчи бўлиб хабар берган Москвадаги Фарғона.ру нашри Бош муҳаррири Даниил Кислов Ўзбекистон раҳбари расмий вафот санасидан бир неча кун олдин вафот этган эди, деган фикрида қатъий.

Хўш, давлат раҳбарининг соғлиги ва айниқса вафоти ҳақида жамоатчиликка ўз вақтида хабар бериш нима учун бунчалик муҳим?

Би-би-си Даниил Кислов билан суҳбатлашган.

Манба: bbc.com/uzbek