O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Дардингни кимга айтасан

Дардингни кимга айтасан
163 views
29 December 2012 - 23:24

Миллионлаб меҳнат муҳожирлари орасида истеъдодли ватандошларимиз ҳам оз эмас албатта.Улардан биттасини биз “кашф2 қилдик десам муболаға бўлмас.Бу йигит Ватандан узоқда мардикорлик қилиб юриб ЎХҲнинг сайтига кириб тураркан.Ва охир оқибат у бизга алоқага чиқди. Ва ўзининг машқларини тақдим этди.Сайтимизда уни шеърлари мана шу линкда чоп этилганди.Мусофир шоир бизга яна ўз шеърларини тақдим этди. Ёш ҳаваскор шоир шеърларида Ватан ва ота-она соғинчи ва халқимизнинг бу кунги ночор аҳволидан изтироб чекаётгани кўриниб туради. У ўз халқини тақдирига бефарқ эмас, аксинча, халқ қайғуси билан яшайди. Уни ижод намуналарини эътиборингизга ҳавола этар эканмиз, бу Ватандошимиз ижодига омадлар тилаб қоламиз.Таҳририятдан.

Гох дўстинг дўстман деб, ишончинг сотса,
Севганинг воз кечиб, юрагинг ёкса,
Fаниминг, ортингдан таъна тош отса,
Эр йигит, дардингни кимга айтасан?!

Отангнинг мозорин қаза олмасанг,
Онанг тобутини елкалолмасанг.
Қардошлар кунига ярай олмасанг,
Эр йигит, дардингни кимга айтасан?!

Бу дунё шундайин дилозор бўлса,
Кимдир бадавлату, кимдир зор бўлса,
Бировнинг кўлига караш, ор бўлса,
Эр йигит, дардингни кимга айтасан?

Юртбошинг “ҳиммати”‘ шармисорликми?,
Туғилган маконда хору зорликми?,
Қисмат бизга битган, мардикорликми?,
Эр йигит, дардингни кимга айтасан?!

…………

Елиб югурамиз, дунёю-дунда,
Танимиз нафсини, кондирмок, учун.
Кун келиб сархисоб они етганда,
Бош уриб, афсуслар чекамиз нечун?!

Нега вакт борида рўза тутмаймиз?,
Нега имкон бўлиб, этмаймиз эхсон?!
Нега Ҳақ амрини, адо этмаймиз?,
Беш вакт намоз ўқиб, борида имкон?!

Кун келар, дунёмиз интихосида,
Махшар майдонида, турар одамзод.
Ё Раб, биз нафсимиз мубталосида,
Ўзинг охиримиз қилгайсан обод!

…….

(Мусофирий)