Минглаб-минглаб инсонлар ўз фарзандларини дўзахга чиптасиз киришга имтиёз яратадиган қозилик ўқишига ҳужжат топширтираётганларни кўриб ҳайронлар қоламан. Бой-боёнлар ўғлимни ёки қизимни юридикага киргизиб қўйдим деб бир-бирига мақтанишларини кўриб улар қанчалар бечора эканлигидан раҳмларим келиб кетади. Билмадиму “Мени қамоқдан қутқариб қолади” деб ўйлаб шундай қиладиларми?! Охиратдагиси-чи?!
Ўша қози прокурорларингни ўзи жазо фаришталарининг қўлидаги чангакни кўриб мўлтираб, мандираж бўлиб бўладилар-ку!!!
Ҳаҳ нодонлар!!!
Оиша (розийаллоҳу анҳо) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қиёмат куни шундай бир соат келадики, унда одил қози: «Икки киши орасида бир мева хусусида бўлса-да, сира ҳукм чиқармаганимда эди», деб орзу қилади», деганларини эшитдим» (Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривояти). Бир тикувчи киши Суфён Саврийдан: «Мен султоннинг кийимларини тикиб бераман. Айтинг-чи, мен золимларнинг ёрдамчилариданми?» деб сўраган эди, «Йўқ, сен золимнинг ўзисан. Сенга ип-игна сотадиган киши золимларнинг ёрдамчиларидандир», деб жавоб бердилар. Ривоят қилишларича, қиёмат куни дўзахга биринчи бўлиб, золимлар ҳузурида одамларни савалайдиган қамчили кимсалар киради.
Ибн Умар розийаллоҳу анҳумо айтганлар: «Золимларнинг ёрдамчилари ва миршаблар қиёмат кунидаги дўзах итларидир».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз мусулмон киши мазлум ҳолда ўлдирилаётган жойда турмангиз. Зеро, уни ҳимоя
қилишмаган вақтда у ерда ҳозир бўлганларга лаънат ёғилади» (Табароний ва Байҳақий ривояти).
Ривоят қилишларича, бир бандани қабрида юз дарра уришга буюрилди. У дуо қилиб сўрайверганидан бир даррага туширилди.
Сўнг қабри оловга тўлди. Ундан четлашгач, ўзига келди ва: «Мени нима учун урдинглар?» деб сўради. «Сен таҳоратсиз намоз ўқидинг ва мазлумнинг ёнидан ўтдинг-у, унга ёрдам бермадинг», дейилди.
Анас розийаллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам бер», дедилар.
Шунда бир киши: «Ё Расулуллоҳ, агар мазлум бўлса-ку, ёрдам бераман. Борди-ю, золим бўлса-чи, у ҳолда қандай ёрдам бераман?» деб сўраган эди, у зот: «Уни зулмдан қайтарасан ёки тўхтатасан. Мана шу унга ёрдам беришингдир», дедилар» (Бухорий ривояти).
Ҳаҳ нодон замондошим!
Йўқ, фақир ҳайрон қолганим дунёда юридикдан бошқа касб йўқми?! Унга оқиб бораётган ёшларни кўриб ҳамма жойда ҳуқуқбузарлик ва жиноят кўпайиб кетдими деб гумон қилиб қоламан.
Шукур Жаббор
facebook.com тармоғидан олинди