O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Даъво Аризаси

Даъво Аризаси
35 views
26 February 2016 - 4:10

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг раиси Х. Балтаевга

Даъвогарлар: Хоразм вилояти Хива тумани”Эски Қиёт” қишлоғи “Қўшчи Каттабоғ” маҳалласида яшовчи Каландаров Сапа (01-01.1936 йилда Хива туманида туғилган, паспорт: СR 0099875 Хива шаҳар ва туман ИИБ томонидан 14.11. 1995да берилган) ва 28.06.1973да туғилган, юқоридаги манзилда яшовчи (паспорт:АА 2922715, Хива тумани ИИБ томонидан 12.09.2013 да берилган) Каландаров Рашидбек

Жавобгар: Жабборов Фарход Тахирович,
, 20.05.1978 йилда туғилган (паспорт: CR 0964125 20.05.2003 да Хива тумани ИИБ томонидан берилган) Хива тумани Р. Мадаминов ш/х 6-бўлимида рўйхатда туради

ДАЪВО АРИЗА:
(Моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақида)

Мен, Каландаров Сапа, 01-01.1936 йилда Хива туманида туғилганман, милатим ўзбек, Ўзбекистон фуқаросиман, юқоридаги манзилда яшайман, маълумотим олий, нафақахўрман, оилаликман, 8 нафар фарзндим бор, судланмаганман.

2008 йилда мен ариза ёзиб (мазкур ҳужжатлар илова қилинади), ОАТБ АГРОБАНК Хива филиалига ҳалол ишлаб топган, уйда йиғилиб қолган пул жамғармаларимни, Ўзбекистон Республикасининг банк тўғрисидаги қонунлари ва банк Низомига асосан омонат шартномасини расмийлаштириб топширган эдим. Банк томонидан йилига омонатимга 30 фоиз пул қўшилиши белгиланганди. Шунингдек, ўғлим 28.06.1973да туғилган, юқоридаги манзилда яшовчи (паспорт:АА 2922715, Хива тумани ИИБ томонидан 12.09.2013 да берилган) Каландаров Рашидбек ҳам мен билан бирга 11 500 000 (ўн бир миллион беш юз минг) сўм пулни мазкур банкка топширган эди. Омонатларимиз бўйича шартномаларнинг барчаси филиал бошқарувчиси Жабборов Фарҳод билан бизларнинг ўртамизда тузилган.

***Фуқароларнинг мулк ҳуқуқи.
Мулк ҳуқуқи ҳар кимнинг ўзига тегишли бўлган мол-мулкка бўлган ўз хоҳишига кўра, ўз манфаатини кўзлаб эгалик қилиши, фойдаланиши ва тасарруф этишини англатади. Ўзбекистонда ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.

Ўтган давр мобайнида мен ва ўғлим такрор-такрор банкка бориб, омонат шартномасини ёзиб тўлдириб, унинг устига яна пул қўшиб, омонат даврини чўзиб келганмиз. Натижада банкда иккимиз омонатга қўйган пулни қўшиб ҳисоблаганда жуда катта миқдорда 114 000 000 (бир юз ўн тўрт миллион) сўм омонат жамғармаси тўпланган.

Масаланинг чигал томони, бизни ўртаб турган ҳолат шундаки, 2012 йилда фоизи кам бўлганлиги учун пулларимизни олиб бошқа банкка қўйиш ниятида, банк ғазнасига тегишли ҳужжатларни илова қилганимизда, ғазначи аёл менга “Сиз пулларингизни олган экансизку” деди. Мен жуда ҳайрон бўлдим. Давлат банкига ишониб топширган пулимни менинг иштирокимсиз ким олган экан?

Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга (25 — модда). Хусусий мулк ва бошқа барча мулк шакллари тенг ҳуқуқли бўлиб, дахлсиз ва давлат қимоясидадир (53 — модда).

Банкда фирибгарликка йўл қўйилганини, менинг пулларимни кимдир ўзлаштирганини англаб, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизмати Хива тумани бўлимига мурожаат қилдим. Шундан сўнг филиал бошқарувчиси Жабборов Фарҳод менинг олдимга келиб, шахсий мулкимни талон-тарож қилиб, пулларимни ўзлаштириб олганлигини тан олди ва “Илтимос мени қаматманг” деб, ёлвориб, пулни тез кунда қайтаришга ваъда берди.

Мен унинг сўзларига аввало инсон бўлгани, қолаверса, шундай нуфузли банкда унга шу лавозим ишониб топширилгани учун ишонган эдим. Шундан кейин Фарход билан пулимни қайтариб бериши тўғрисида бир неча бор келишув шартномасини туздик. Қачон пулимни сўраб борсам, Фарҳод қайта-қайта келишув шартномаси тузиб, кейинроқ фоизилари билан қайтариб беришга ваъда бераверди. 2015 йилга келиб, бошқарувчи Жабборов Ф. Мен билан тузган ўша шартномалар сохта эканлиги маълум бўлди. Хива тумани ижро депортаменти ҳам пулимизни ундириб бера олмади.

Шунинг учун 2015 йил 20 январда Фарход бошқача йўл тутиб, менинг банкка ишониб топширган пулимни ўзи олган қарз сифатида расмийлаштириш таклифи билан чиқди. Пулим йўқолиб кетмаслиги учун мен ҳам шундай йўл тутишга мажбур эдим. Натижада Урганч шаҳар 7-сон нотариал идорасининг нотариуси С. Атаджанова иштирокида Хива тумани Р. Мадаминов ш/х 6-бўлимида рўйхатда турувчи (нотариус ҳужжати нусхаси илова қилинади) Жабборов Фарход Тахирович билан 114 000 000 (бир юз ўн тўрт миллион сўм пулни 2015 йилнинг 25 мартигача менга қайтариб бериши тўғрисида “Қарз шартномаси” туздик. Ушбу ҳужжатда Жабборов Ф. келишилган вақтда қайтариб бермаса, судга мурожаат қилишим мумкинлиги қайд этилган.

Жабборов Фарход барибир пулни келишилган вақтда қайтариб бермади. Шу боис 2015 йилнинг 26 мартида Урганч шаҳар 7-сон нотариал идораси нотариуси С. Атаджанова Жабборов Ф.га пулни 10 кун муддат ичида қайтариб беришини сўраб, 147-рақамли “Огоҳлантириш хати”ни жўнатди. Аммо бу хат ҳам кутилган натижани бермади. Фарход яна қоп-қоп ваъдалар бериб, бизни алдаб, шунча миқдордаги пулимизни қайтариб бермай, бизни лақиллатиб келмоқда. Маълум бўлишича, У фақат бизгина эмас, кўпчилик мижозларнинг банкка омонатга қўйган пулларини ўмариб, фирибгарлик қилиб келаётган экан.

ИЖРО ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри
Икки минг ўн бешинчи йил олтинчи апрель куни

Урганч шаҳрар 7-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси С. Атаджанова шуни ёзиб маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги қонунининг 76-моддасига биноан ва тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича Хива тумани Р. Мадаминов ш/х да рўйхатда турувчи фуқаро Жаббаров Фарход Тахирович (20.05.1978 й.т. СR 0964125, 20.05.203 йил Хива тумани ИИБ) дан Хива тумани Агахий ш/х 5-бўлимида рўйхатда турувчи фуқаро Каландаров Сапа (01.01.1936 й.т. СR 0099875 14.11. 1995 Хива туман ИИБ) фойдасига 20.01.2015 йил реестр 1-403 билан қайд қилинган қарз шартномасидаги тўланмаган 114 000 000 (Бир юз ўн тўрт миллион) сўм қарз пули ундиилсин ва кирим қилинсин.

Реестрга 1-2111 рақами билан қайд қилинди.
Давлат божи 1 140 000 (Бир миллион бир юз қирқ минг) сўм ундирилди.

НОТАРИУС: муҳр ва имзо С.АТАДЖАНОВА
*** Ҳужжатлар илова қилинади

Менинг судга даъво ариза билан мурожаат қилишимга сабаб, нотариус карздорлик буйича қарорига асосан белгиланган пулни жавобгарлар 7 йил 8 ойдан буён умуман тўлашмади. Бундан ташқари, 8 ой давомида ушбу иш юзасидан мени борди-келдим учун таранспорт харажатлари 1000000 сўм бўлди. Натижада ҳозиргача мен 114 000 000 (бир юз ўн тўрт миллион) сўм пулни олишдан маҳрум бўлиб келмоқдаман. Бунинг учун 4000000 (тўрт миллион) сўм зарар кўрдим. Омонат пулимга ўтган давр мобайнида қўшиладиган 30 фоиз устама қўшган ҳолда, умумий кўрган зараримни 50 000 000 (Эллик миллион) сўм қилиб белгилайман.

Жавобгарларнинг айби билан мен уй шароитида даволандим.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддасида “Ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек, юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим” деб кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1021-моддасида маънавий зарар уни етказувчининг айби билан бўлган тақдирда зарар етказувчи томонидан қопланади.

Шунингдек мен уйда даволанганимда руҳан эзилиб, маънавий томондан зарар кўрдим.

Шу боис менга етказилган маънавий зарарни ҳам ундиришни илтимос қиламан.

Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддасига ҳамда 1021-моддаларига асосан Жавобгар: Жабборов Фарход Тахировичдан менга етказилган моддий зарар учун жами 169000000 (Бир юз олтмиш тўққиз миллион) сўм, маънавий зарар учун 2000000 (икки миллион) сўм жами 171000000 (бир юз етмиш бир миллион) сўм ундириб беришингизни сўрайман.

Илова: Яшаш жойидан маълумотнома
Паспортдан нусха.
Нотариус қароридан нусха
Даъво ариза нусхаси 2 дона

Даъвогар: Каландаров Сапа

ЎХҲ таҳририятига келган мактуб