O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Дедим: “Кураш бордур”, деди: “Йўлимдур”

Дедим: “Кураш бордур”, деди: “Йўлимдур”
246 views
18 June 2014 - 8:46

turk2Бу қўшиқ сўзини ëзган шоир Абдурахим Тилешуп Ўткур 1995 йили оламдан ўтган эди. 1923 йили Шарқий Туркистонда туғилган бу шоирнинг “Қаршилашганда” деган шеърини уйғур ҳофизи Абдурҳим Ҳайит ижросида эшитиб анча таъсирландим.

Умуман, менда уйғурларга нисбатан бир ички ҳассос бир севги бор.
Аблаким Турдиев¸ Леким Ибрагимов каби рассом уйғур дўстларим менга бу эл инжаликларини кўп кўрсатишган. Уйғур туркчасини мен ич ичдан тушунаман ва ҳис қиламан. Қўшиқни эшитиб, кирил харфларида ўзбекчалаштириб қўйдим:

“Саҳар вақти кўрдим кўзим султонин
Дедим: “Султонмисан?” У деди “Йўқ йўқ” .
Кўзлари ëлқинли¸ қўллар хиноли
Дедим “Чўлпонмисан ?” У деди: “Йўқ йўқ” .

Дедим: “Исминг нима?”. Деди: “Ойхондир”.
Дедим: “Юртинг қаер?” .Деди: “Турфондир”.
Дедим: “Бошингда не?” Деди: “ҳижрондир”.
Дедим: “ҳайронмисан ?” .У деди: “Йўқ йўқ” .

Дедим: “Ойга ўхшар..” Деди: “Юзимми ?”
Дедим: “Юлдуз каби..” Деди: “Кўзимми?”
Дедим: “Ёлқин сочар.” Деди: “Сўзимми ?”
Дедим: “Вулқонмисан?” У деди “Йўқ йўқ”

Дедим: “қиëқ надур?”. Деди. “қошимдур”.
Дедим “қундуз надур?” Деди: “сочимдур”.
Дедим “ўн беш надур?” Деди: “ëшимдур”.
Дедим “жононмисан?” У деди: “Йўқ йўқ” .

Дедим: “Денгиз надур?” Деди: “қалбимдур”.
Дедим: “раъно надур?” Деди: “Лабимдур”.
Дедим: “шакар надур?” Деди: “тилимдур”.
Дедим: “бер, оғзимга” У деди: “Йўқ йўқ” .

Дедим: “занжир турар” Деди: “бўйнимда”.
Дедим: “ўлим бордур..” Деди: “йўлимда”.
Дедим: “билагузук?. Деди: “қўлумда”.
Дедим: “қўрқармисан?” У деди: “Йўқ йўқ”.

Дедим: “Нечун қўрқмайсан?” Деди: “Тангрим бор”.
Дедим: “Яна нима?” Деди: “Халқим бор”.
Дедим: “Яна йўқми?” Деди: “руҳим бор”.
Дедим: “Хурсандмисан?” У деди: “Йўқ йўқ” .

Дедим: “Истак надур?” Деди: “Гулимдур”.
Дедим: “Кураш бордур..” Деди: “Йўлимдур”.
Дедим: “Ўткур кимдир”. Деди: “қулимдур”.
Дедим: “Сотармисан?” У деди:”Йўқ, йўқ”.

Шухрат Бобожон