O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Демократизм йўқ бўлса, нимани чуқурлаштирамиз?

Демократизм йўқ бўлса, нимани чуқурлаштирамиз?
347 views
16 April 2012 - 18:19

2011 йилги Фуқаролар Йиғини раислари сайлови жараёнида “ФЙ раиси ва унинг маслахатчилари сайлови тўғрисида” ги Қонуннинг умуман ишламаганини, прокуратура органларининг ушбу қонунни ижросини назорат қилиш ўрнига унинг ишлатилишига тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатганини гувоҳи бўлдим. Нима учун биз давлатимиз қабул қилган қонунни ишлатилиши учун прокуратура органлари билан курашишимиз керак?
Ушбу мақола ана шу хақида.

Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани ”Эшонгузар” Махалла Фукаролик Йиғинида 2008 йилдан бери қонуний ваколатга эга бўлган хеч қандай органнинг мавжуд эмаслиги, сайловда ишчи гурухининг сайланмасдан тайинланиши, вакилларнинг сайланмасдан тайинланиши, ишчи гуруҳ ва вакилларнинг сайланганлиги хакида сохта қарорлар тузилиши, ҳокимиятга ёқмайдиган номзодни сохта маълумотнома билан номзодлар рўйхатидан чиқарилиши, раис бўлиш истаги бўлмаган шахсларни номзодлар рўйхатига киритилиши, раис ҳисобатини кун тартибидан чиқарилиши, сайловга оид шикоятларни туман, шахар ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг кумаклашувчи комиссияларида мухокама Subject:

Хуқуқ-тартибот органлари билан олиб борилган кураш натижалари.
Хуқуқ-тартибот органлари билан олиб борилган кураш натижалари.

Хуқуқ-тартибот органлари билан олиб борилган кураш натижаларини чукуррок тахлил килиб, давлатимизнинг энг юкори органи – Олий Мажлис томонидан демократик ислохотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик
жамиятини тузишга карши содир этилган жиноятларни аниқлашга муваффақ бўлдим.
Олий Мажлис жиноятлари куйдагилардан иборат:

1. “УзР Президенти сайлови тўғрисида”ги, “УзР Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунларда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш
сайлов комиссиялари амалга оширишлари ҳақида аник ёзилган, яъни сайловни амалга оширувчи комиссиялар сайлов комиссиялари деб аталади. “Фуқаролар Йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Конунда сайловни ташкил этиш ва утказиш кандайдир Кўмаклашувчи комиссиялар амалга оширади.

ФЙ раиси сайлови билан Президент сайлови орасида қандай фарқ бор? Ҳеч кандай фарк йўқ.
Уларнинг ўзаро фарқи йўқ бўлса қандай сабабларга кўра ФЙ раиси сайловини сайлов комиссиялари эмас, хеч кандай макомга эга бўлмаган қандайдир кўмаклашувчи комиссиялар амалга оширади? Комиссиялар номини ўзгартиришга Олий Мажлисни қандай зарурат мажбур қилган?.

Комиссиялар номини ўзгартириб, оддий халқ учун ўта мужмал бўлган сайлов қоидаларини баттар чигаллаштириш кимларга зарур бўлиб қолди?.

2. Сайлов комиссиялари ваколатларида сайловга тайёргарлик кўриш ва овоз беришни ташкил этиш масалалари юзасидан тушган ариза ва шикоятларни куриб чикиши хамда улар юзасидан карорлар кабул килиши
хакида аник ёзилган.

Бунинг маъноси ариза ва шикоятлар коллегиал тартибда куриб чикилиши лозимлигини англатади, яъни айнан коллегиал тартибида кўриб чиқилиши учун комиссиялар тузилади.
Кўмаклашувчи комиссиялар ваколатида “ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади”-деган жумла ёзилмаган.
Бундай имтиёздан моҳирона фойдаланиб кўмаклашувчи комиссиялар шикоятларни коллегиал тартибда кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул килишдан қонунан озод қилинган.
Натижада шикоят муаллимфлари куйи комиссиялар шикоятлари устидан юкори турувчи комиссияларга шикоят келтириш хукукларидан ёппасига конунан
махрум килинган.

Бундай харакатлар демократизм принципларига зид бўлиб, ушбу қонунбузарлик конун билан тасдиқланган.
Комиссиялар номини ўзгартирилиши ва “ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади,”-деган жумлани комиссия ваколатларидан олиб ташланиши онгли равишда атайлаб уюштирилган.

Чунки бундай имтиёзлар маҳаллий давлат органлари амалдорларининг орзиқиб кутган орзуси эди.
Чунки бундай имтиёзлар уларга демократик принципларни осонгина четлаб ўтишга қулай имкониятлар беради.
Бундай имтиёзлар хар қандай шикоятларни биринчи инстанциянинг ўзидаёқ даф қилиб ерга кўмиб ташлаш имконини беради.

Мабодо шикоят юзасидан қабул қилинган қарорни талаб қилиб қолишса, оддийгина, қонунда қарор қабул қилиш хақида ҳеч нарса ёзилмаганлигини рўкач қилиб, шикоятчини кабинетдан ташқарига кузатиб қўйиш имконини беради.
Амалда халк орасида қонунни кенг тарғиб этилмаганлигининг сабаби қонунда қонунбузарлик мавжудлигидадир.
Прокуратура органлари, Олий Мажлис Сенати ва Конституциявий суд амалдорлари нега индамай кузатиб туришибди деган саволнинг жавоби битта: Халқни ёппасига аҳмоқ қилиш мақсадида бу буткани уларнинг ўзлари ўйлаб топишганидан кейин кузатиб турмай нима қилишсин.

Уларнинг хизмат фаолиятларини хеч ким назорат қила олмайди, чунки шикоятлар Президентгача етиб бормайди.
26.12.11.куни мен Конституциявий судга ушбу қонунбузарликлар ҳақида шикоят топшириб, қуйидаги саволларга жавоб беришларини сўрадим:
1. Комиссиялар номини ўзгартиришдан максад нима?
2. Кўмаклашувчи комиссия ваколатларидан “ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади” -деган жумланинг ёзилмаганлиги сабабли “ФЙ раиси сайлов тўғрисида”ги Конун демократик принципларга зид бўлиб, барча махаллаларда ўтказилган сайловлар нодемократик ҳисобланиб, сайловлар натижалари ҳакикий эмас деб топилиши лозим.
Ушбу Олий Мажлис амалдорлари томонидан содир этилган жиноий ҳаракатларни энг олий амалдорларнинг ўзаро келишувисиз амалга ошириб бўлмайди.
Улар сайлов жараёнида прокуратура органларига шикоятлар ёғилишини аввалдан аник кўра билиб, прокурорларга сайлов жараёнида аралашмай туриш хакида пинхона буйруқ беришган. Демак Бош Прокурор ана шу келишув аъзоларидан биридир.
Шунинг учун ҳам прокурорлар шикоятларим юзасидан тегишли карорлар қабул килишдан бош тортишган. Шунинг учун хам махаллий давлат органлари амалдорлари кўркмасдан жиноий ҳаракатларни амалга ошириб, ўзлари хохлаган раисларини сайлаб олишган.
Олий Мажлис амалдорларининг ушбу харакатлари уюшган гурух томонидан содир этилган жиноят бўлиб, демократик ислохотларни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини тузишга карши, яъни Президент И.А. Каримов олиб бораётган сиёсатига қарши қаратилгандир.

Шухрат Рустамов
Тошкент