O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Демократиянинг Ислом билан имтиҳони (1)

Демократиянинг Ислом билан имтиҳони (1)
26 views
28 January 2013 - 12:44

Таржимондан: 20 асрнинг иккинчи ярмида Ислом ва демократия мавзуси мусулмон дунёсида ўрин олди. Бу мавзу ҳозирги кунда ҳам долзарб бўлиб турибди. Шуни эътиборга олиб Туркиянинг таниқли мусулмон зиёлиларидан Али Булачнинг мавзуга бағишланган туркум мақолаларини эътиборларингизга ҳавола қиламиз.

НН

Туркиянинг жиддийга олиниши керак бўлган либерал ёзувчиларидан Эҳсон Доғининг (İhsan Dağı) 11 ва 14 декабрда “Исломчиларнинг демократия билан имтиҳони” номи билан икки мақоласи эълон қилинди. Ёзувчи 25 декабрда чиққан мақоласида айни мавзуни АТП (Адолат ва тараққиёт партияси, türkçe AK parti) мисолида кун тартибига келтирди.

Доғининг тезислари (кўз қарашлари) шу икки иддоага асосланмоқдадир: Биринчиси Исломчилар демократияга нисбатан онтологик (демократик шартларда ўзларининг мавжуд бўлишларига) муаммоларини ечо олмаганлар. Аммо улар бунга эътибор бермасдан стратегик савияда демократияга эътироз қилмай уни иқтидорга (ҳукуматга) келишнинг бир воситаси сифатида ишлатмоқдалар. Иккинчиси эса, Исломчилар сайловларда кўпчиликнинг қўллаб қувватлашига эришгандан кейин биз ҳамма нарсани қила оламиз, дея уларга овоз бермаган озчиликларнинг ҳаёт тарзларига аралашишни ўзларининг ҳаққи, деб билмоқдалар. Бунга “постмодерн автократия (яккаҳокимлик)”, дейилади.

Эҳсон Доғининг (İhsan Dağı) иддоаларини сокинлик билан музокара қилишда фойда бор. Зеро “Ислом ва демократия муносабати” мавзуси 20 асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ҳеч кун тартибидан тушмади. Араб оламида бошлаган янги жараёнлар билан бу мавзу янада кўпроқ кун тартибига келади. Таассуротларимиз шундан иборат: Ислом дунёси янги раҳбарларни иш бошига келтира бошлади. Бу жараён Исломчиларнинг учинчи насли тажрибасининг бошланашидир. Доғи устидан шикоят қилаётганлар иккинчи насл (20 асрдаги) Исломчилардир. Ўртага чиққан аҳвол демократия, замонавийлик, секуларзим, бозор иқтисодиёти, инсон ҳақ ҳуқуқлари, аёллар масаласи ва ҳ.к мавзуларда “онтологик” (яъни бу шартларда ўзининг мавжудгига оид) муаммоларни ҳал қила олмаган, бу ҳақда ўйлаб кўрмаган, ўйлаб кўришни сиёсий нуқтаи назардан вақтни йўқотиш ҳисоблаган, сўзларини ва амалларини ҳокимиятни қўлга киритишга мўлжаллаган, исломий илм ва фикрлардан анча узоқ кадрларнинг тажрибасидир.

Буларга ташаккур қарзимиз бор, зеро улар тезроқ ҳокимиятни қўлга киритиш ҳисси билан иродаларини ўртага қўя олмай “Исломчи” эмасликларини баён қилишни лозим топдилар, ки тўғри бир иш эди. Ҳеч бўлмаганда бу тажрибанинг Исломга ва исломчилар зиммасига юкланмаслигини айтишимиз мумкин.

Фақат Туркия бир босқичга келди ва Ўрта шарқда ҳам янги бир босчиқга қадам ташламоқдамиз. Янги босқичда яна ўртага ўйинчи сифатида Исломчилар чиқади. Қисқа айтсак Исломчилик йўқ бўлмайди ва бу босқичда унинг янгидан туғилишига шоҳид бўламиз.

Табиийки ҳеч кимнинг ўзига Исломчи, дея исм олиш мажбурияти йўқ. Мусулмон исми ҳаммамизга етади. Чунки натижа ўлароқ Аллоҳ таолоанинг иродасига таслим бўлганларга, илоҳий ҳукмларга садоқатни ва уларга амал қилишни ўз зиммасига олганларга “Мусулмон” исмини берган Аллоҳдир. Фақат “шахсан мен Исломчи эмасман, фақат Мусулмонман, бу Мусулмонлигим менга етар, деганларнинг бу баёнларини ҳурмат қилиб, уларга шундай савол бермоқчиман: Исломчи бўлмасангиз, айтингчи бошқарув тушунчангиз, сиёсий назариянгизнинг манбаси нима, қайси ижтимоий сиёсий ўрнакка асосланиб, жамият ҳаётини, ижтимоий ва иқтисодий сиёсат йўлларини қандай низомга кўра тартибга солмоқчисиз?

Либерализимми, социализмми, фашизмми ёки бошқа ижтимоий сиёсий тузумми? Исломчиларнинг иддоаси: а) Исломга (Қуръон, Суннат, Мусулмонларнинг тарихий тадбиқотлари ва тажрибасига) асосланиб, бугунги муаммоларни чўзиш учун бир ижтимоий сиёсий тузум тузиш мумкиндир. Б) Ислом яхлитдир: Имон, ахлоқ, ибодат, муамолат ва уқубат (илоҳий жазолар) барчаси Исломда бордир. Исломни бўлиш мумкин эмас. Қуръони Карим давомли ўлароқ имон ва яхши амалларни биргаликда зикр қилади. Имон эътиқод ва ахлоқни ўз ичига олади. Фақат мусулмон киши бир ўзи имонини ҳаётига тўлиқ тадбиқ қила олмайди, чунки имонга яхши амаллар, яъни ибодатлар, муамолатлар ва уқубатлар эргашиши керак. Имон ва яхши амалларни бир биридан айириш мусулмонларни бир оёқли киши (мажруҳ) вазиятига тушуриб қўяди.

Буларни хотирлашимнинг сабаби, ўтган июль ойида бошлаганимиз баҳс мунозарани жонлантириш учун эмасдир. Мақсадим Исломчиларни демократия имтиҳонидан ўтказиб, уларга баҳо берганда, Мусулмон кишининг сиёсий зеҳнияти ва ҳатти ҳаракатларига асос бўладиган диний амалларнинг ролини таъкилашдир. Ушбу “амаллар”ни ўрганмай туриб, Мусулмонлар ҳақида тўғри бир фикрга ва тушунчага эга бўлинмайди, мусулмонларнинг жамиятларида сиёсат илми ва ҳатто ижтимоий илм ҳам ўртага чиқмайди.

Али Булач (Ali Bulaç)
Таржимон: Намоз Нормўмин
Манба: zaman.com.tr