O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Деҳқонобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари 11 йилга қамалди

Деҳқонобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари 11 йилга қамалди
18 views
25 November 2014 - 9:21

5Суд органлари Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Норсафар Бобоевни порахўрлиги учун 11 йилга озодликдан маҳрум этди.

Маълумотларга кўра, маҳаллий тадбиркор Тоштемир Маҳкамов ресторан қурилиши учун 18 сўтих ер участкасини ажратишни сўраб, ҳокимиятга мурожаат қилган, деб ёзади “12uz” нашри.

«Ер участкасини ажратишларига ёрдам бериш учун Бобоев тадбиркордан 5 минг АҚШ долларини сўраган. Музокаралардан сўнг пул маблағини 4 минг долларгача туширишган. Натижада, туман маъмурияти раҳбарларидан бири ўз кабинетида пора олаётган пайтда қўлга олинди», — дейди суд органларининг вакили.

ЎХҲ ахборот бўлими