O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Диктаторлар устозларидан ўзиб кетганда…

Диктаторлар устозларидан ўзиб кетганда…
140 views
21 July 2019 - 21:26

Бир пайтлар Сапармурот ўлганида туркман халқи ана энди ҳақиқий озодлик, фаровонлик, яхши ҳаёт бошланди, деб байрам қилишганди. Ўша пайтлар жуда оз миқдорда бўлсада Гурбангули бир нечта сиёсий маҳбусларни озод қилганди. Анчагинаси қамоқларда ўлдирилганлигини тан олиб, яқинларига маълумотлар берилганди. Сапармуротни ҳайкалистонини буздириб, халқига жиддий яхши сигналлардан умид, ишонч бахш қилганди…

Кейин бир неча йилдан кейин “Чой” деган китобни ёзиб, чой шамалари миясига тиқилиб қолдими билмайман, хуллас тескарисига айланиб кетди. Диктатор ўз устозидан ҳам ўтиб кетди.

2003-2005 йиллари туркман мухолифати вакилларини халқаро анжуманларда кўриб турардим. Улар ҳам бизникилардек эзилиб, хўрланиб кетишганди. Гурбангули келганида реформаларга кўпчилиги ишонди. Охири ҳаммаси сароб бўлиб чиққанидан сўнг халқ яна қулликка кўнди, мухолифатни хафсаласи пир бўлиб кетди.

Бугун бу воқеаларни эслаб, туркман халқи орзу умидларини бутунлай кўмиб қўйган халқдек туюлди менга…
Чунки Гурбангули ўлган бўлса ҳам ўрнига халқпарвар раҳбар келишига ҳеч қачон ишонишмаса керак энди.

Ўзимизда ҳам худди шундай умид чироғи ёниб, астойдил ишонч уйғонганди. Лекин ҳаммаси сўниб бормоқда минг афсус. Кейинчалик бизни халқ ҳам орзу қилмай қўйса керак бу кетишда ҳаммасига рози бўлиб…

Хуллас Марказий Осиё халқлари золимни севувчи халқлар қаторидан юқори ўринларни ҳеч кимга бермасдан “курашиб” келмоқдалар…

Дилобар Эркинзода