O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Диктаторнинг иқтисодий “тупойлиги”

Диктатор Каримов ўзининг сисёсатчи эмас, иқтисодчи эканлигини фахрланиб гапиради.

Диктаторнинг иқтисодий “тупойлиги”
30 views
14 February 2013 - 13:43

PARA VE ALTINДиктатор Каримов ўзининг сисёсатчи эмас, иқтисодчи эканлигини фахрланиб гапиради. Аммо унинг бундай “ифтихорини” йўққа чиқарадиган энг камида икки фактор бор. Булардан биринчиси, агар Каримов сиёсатчи бўлмаса нимага ўзбек халқини ахмоқ қилиб чорак асрдан бери давлат раҳбари бўлиб ўтирибди, деган саволдир. Иккинчиси эса, Ўзбекистон иқтисодининг бу давр давомида инқирозга юз тутгани ва миллионларча ўзбекларнинг нон ва пул излаб, хорижий давлатларда сарсону саргордан бўлганлигидир.

Русияда чиқадиган “Независимая газета” (http://www.ng.ru/cis/2013-02-14/6_uzbekistan.html) бугунги сонида Ўзбекистон ҳукуматининг валюта алмаштириш ва чет эл товарларини мамлакатга киритиш масаласида янги қоидалар жорий қилгани ҳақида бир маъқола эълон қилди. Унда айтилишича, ҳозир Ўзбекистонда қора бозорда валюта (асосан америка доллари) олди сотдиси билан шуғулланадиганларни қўлга олиш ва қамаш амалиётлари кенг кўламда олиб бораётган экан. Айтиш керакки, ўтган чорак аср давомида диктатор Каримовнинг ўзи бундай “қора доллар” бозорининг ҳомийси эди. Яъни, диктатор ва мулозимлари бу бозордан ўз чўнтакларини қаппайтириб келаётган эдилар.

Энди эса бу бозорни тугатиш орқали Ўзбекистонда пул дейилган барча нарсани бевосита ҳукуматнинг ўз назоратига олиши назарда тутилганга ўхшайди. Бу иш, яъни валютанинг айланиши фақат банкларнинг VISA ёки MasterCard орқали амалга оширилиши назарда тутилган. Бунинг учун эса бундай карт эгаларининг ҳисобида энг камида икки минг доллари бўлиши керак. Бу ҳолда ҳам бир киши кунига 100 долларгина ишлата олиши мумкин…

Бир қараганда бу жуда осон ва тараққий этган давлатлардаги каби замонавий пул аламаштириш усулига ўхшаб кўринади. Ҳамма ўз ёнида бакнкартини олиб юради ва истаган жойидан пулини картлар ёрдамида олиб ишлатаверади. Аммо бу иш Ўзбекистон каби тоталитар давлатларда қулайлик эмас, катта қийинчиликларни келтириб чиқаради. Чунки иқтисодий соҳа эркин бўлмагани, банклар тамоман давлатнинг назоратида бўлгани ва энг асосий инсонлар иқтисодий эркинликлар ва ҳуқуқларга эга бўлмагани учун ҳам бу иш “кимнинг тоғаси давлат раҳбарларидан ёки банк катталаридан бўлса, доллар оладиган карт ҳам уники бўлади” қоидасига айланиб қолади.

Бунинг устига давлат иқтисодни тамоман ўз назоратида тутиб турар экан, унга мухолиф бўлган эркин бозорни тамоман таъқиқлашнинг имкони бўлмайди. Айниқса бугунги итқисодий, тижорий соҳаларда ва коммуникацияда (алоқада) глобаллашиш (инсонлар ва давлатларнинг бутун соҳаларада ўзаро яқинлашиши ва норасмий бирлашиб кетиши) даврида Ўзбекистондаги диктатура ҳукуматининг ҳамма нарса менинг назоратимда амалга ошиши керак қабилидаги зўровон сиёсати ҳеч қандай натижа бермайди. Бундай сиёсатнинг маъноси аслида Ўзбекистоннинг бутун бойликлари диктатор Каримов ва оиласига оид бўлиши, Ўзбекистон халқи эса бу оиланинг қули бўлиши керак дегани ҳамдир.

Шў ўринда хўп бу танқид тўғри экан, ундай бўлса бунга қарши қандай амалий таклифингиз бор, деган савол туғилиши табиийдир. Иқтисодий соҳада амалга ошираладиган сиёсат аввало инсонларни иқтисодий эркинликлар (мол мулкка эга бўлиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, эркин тижорат, тижорий саёҳат, пул алмаштириш, пулини ўзи истаган шаклда ва миқдорда тасарруф қилиш каби эркинликлар) билан таъминлашдир.

Шундан кейин иқтисодий соҳани тамоман хусусий корхоналар (кичик тадбиркорлик, эркин тижоратчилар, деҳқон ва фермерлар ва ҳк), давлат билан ҳамкорликда (ижара ва шартнома асосида) ишлайдиган корхоналар (аввалдан давлатнинг, яъни халқнинг умумий мулки ҳисобланиб келган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган корхоналар) ва стратегик аҳамиятга эга бўлган, шунинг учун ҳам тамоман давлат назоратида фаолият олиб борадиган корхоналар (олтин, нефть, табиий газ ишлаб чиқарувчи, ҳарбий саноат ва ҳк) шаклида гуруҳлантириб, уларнинг эркин бозор шароитида фаолият олиб боришини таъминлайдиган қонуний ва ҳуқуқий шарт шароитларни ишлаб чиқишдир.

Мана шундай иқтисодий эркинликлар (албатта қонунлар ва ҳуқуқларга асосланган) шароитида Ўзбекистон иқтисодининг тараққий қилиши учун ҳеч қандай тўсиқ қолмайди. Хўш, Ўзбекистон ҳукумати нега бундай иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмайди?. Бунинг ягона сабаби бордир: агар бундай ижобий иқтисодий ислоҳотлар амалга ошириладиган бўлса, иқтисодий эркинликка эришган инсонлар сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий, маданий ва маърифий эркинликлар берилишини ҳам талаб қила бошлайдилар.

Бу эса ҳеч шубҳасиз Ўзбекистонда Каримов диктатурасининг тугатилиши маъносини билдиради.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ислом Каримов диктатураси Ўзбекистон халқининг бутун соҳаларда тараққий қилиши учун ягона тўсиқдир. Шунинг учун ҳам бу “тупой” тўсиқ мумкин бўлгани қадар эртароқ халқимиз йўлидан олиб ташланиши керак.

Абдурраҳмон Муҳаммад
14 февраль 2013 йил