Эсингиздами Каримовни мақтаган тошкентлик русийзабонлар¸наманганлик муллалар ва самарқандлик ўқитувчилар.
Жумабой деган каллаварам хоразмлик шоир¸ президент Каримовга бағишлаб шеър ҳам ëзган эди. Ҳивалик гиламчилар Каримов башарасини палос ва ғоли(гилам)ларда акс эттиришди.
16 феврал портлашларидан кейин “Сизга отилган ўқ менга тегсин” , деб дийдиë қилган хотиннинг ўғли энди “ваҳобий” дея айбланиб, қамоқда ëтибди.
Бир фоҳиша билан гаплашганимда, “ўғлим Каримов каби президент бўлсин”, деб орзу қилишини айтганди.
Илойим, бу орзу ушалмасин!
Миллат бошига бошқа мустабид келмасин!
Диктаторни тўда яратади, ХАЛҚ уни ағдаради.
Бу халқнинг сони 30 миллион эмас, балки қўлимиздаги бармоқларимиз каби саноқли бўлсада.
Миллионлаб оломон ҳашаротлар каби “нон” дея “нон” дея қўлларида турмуш занжирларини шалдиратиб, суринар экан, миллатнинг саноқли ойдинлари,мунавварлари диктаторни ағдаришни ўйламоқда.
Уларга шон ва шараф бўлсин!
Шуҳрат Бобожон