O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Диктаторни қандай “олиб қолишмоқчи” ёки даҳшатли миш-мишлар…

Диктаторни қандай “олиб қолишмоқчи” ёки даҳшатли миш-мишлар…
103 views
26 March 2013 - 16:45

Ўзбекистондай ёпиқ бир полиция мамлакатида, ҳаттоки ҳукуматдаги одамлар ҳам Президентнинг тирикми-ўликми, аниқ бир маълумотга эга бўла олмайдиган давлатда, миш-мишлар халқ учун ягона ахборот манбаига айланади…

Ўзбекистон Президентининг юрак хуружи ҳақидаги ахборот қоғозсиз, эфирсиз, тасвирсиз бўлса-да, турли “миш-миш”лар кўринишида аллақачон мамлакатнинг узоқ-яқинига ёйилиб бўлди.

Пойтахтда ҳам тўрт-беш кунки, ишониб-ишонилмаган, қўрқинчли ва ноаниқ бир шивир-шивир Россия ахборот тармоқларининг хабаридан кейин ниҳоят  ўз тасдиғини топди. (Росбалт)

Диктаторнинг қандай даволанаётганидан омма хабарсиз бўлса-да, шундай даҳшатли гаплар эшитилмоқдаки, у ҳақда айтишдан кўра ёзиш оғирроқдир.

Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди. “Диктаторга ёш болаларнинг қонини қуйишмоқда эмиш. Қандай қилиб, ким боласининг қонини беради? Ўзбекистон болалари ўзи камқонликда, экологик ва иқтисодий танг шароитда ўсаётган бўлса?!” дейди биров.

“Секинроқ гапиринг. “Болалар уйи”нинг болаларининг қонларини қуйишмоқда эмишлар… Даҳшат, ёвузликнинг тасдиғига бундан ортиқроқ мисол топилмаса керак, тарихда”, дейди ўрта ёшлардаги боғча опа шивирлаб гапирар экан, кўрсатгич бармоғини лабига босди.

“Сталин оғир ётганида ҳам шундай бўлган экан, одамлар, ҳатто ўз одамлари ҳам  гапиришга қўрқишган экан”, дейди яна биров.

Тошкентда шундай, ҳозирча ҳар хил “миш-миш”лар давом этмоқда.

Тошкентдаги мухбиримиз