СССР тарқалиб кетгандан кейин Ўзбекистон ва Россия халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоларига айландилар. Ушбу ҳақиқатнинг натижаси ўлароқ давлатларимиз орасида ўзаро ҳурматга ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган муносабатларнинг таъсис этилиши зарурий эди. Фақат асосан Ўзбекистонда И. Каримов диктатурасининг ўрнатилиши давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар даражасига салбий таъсир қилибгина қолмай, Ўзбекистоннинг миллионларча фуқароларининг бутун дунёда, шу жумладан Россияда ҳам ноқонуний қочоқларга айланишига олиб келди. Шуни эътиборга олиб, ЎХҲ Муассислар Мажлиси қуйидаги баёнотни ўзбек ва дунё жамоатчилига билдиради:
1. Ўзбекистондаги Ислом Каримов хукумати қонуний эмас, бу ҳукумат ўзбек халқининг миллий иродасини ифодаламайди. Россия ҳукуматини ушбу диктатурани ҳеч бир шаклда қўллаб қувватламасликка, аксинча халқаро сиёсатдаги таъсиридан фойдаланиб, ушбу диктатуранинг тугатилишига ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз.
2. Диктатор Каримов билан музокаралар давомида Россия томонидан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари қўпол поймол қилинаётгани, айниқса ватанимиз қамоқхонларида бегуноҳ қамалган инсонлар шафқатсиз қийноқларга солинаётгани мавзусини кун тартибига келтириши ва Ўзбекистон томонидан бундай ғайриинсоний сиёсатга барҳам беришни талаб қилишини сўраймиз.
3. Каримов диктатураси туфайли Россияга қочоқ сифатида иш излаб борган ҳамюртларимизнинг ҳуқуқларининг қонун билан ҳимояланишини талаб қиламиз.
ЎХҲ Муассислар Мажлиси
14 апрель 2013 йил