Хаммамиз хам бир вақтлар Ўзбекистонда яшадик, ишладик. Каримов хукумати ва унинг амалдорлари билан баҳслашдик, тортишдик. У пайтлари мумкин эди улар билан полемикага бориш. Чунки, хали “Андижон 2005” содир бўлмаганди.
Амалдорларга Конституция ва бошқа қонунлар мажмуасидаги бандларни эслатардик, риоя қилишларини талаб қилардик.
Биз ортиқча нарса сўрадикми? Йўқ. Каримов хукумати эса бизни фитначига, хоинга, халқ душманига чиқарди. Устимизга ўзининг милициясини, фохиша, алкаш ва “қулоқлар”дан тузиб олган командаларини отди.
Охир оқибат нима бўлди???
Биз Ватандан чиқиб қетдик.
Ватан эса, бор қонунларга амал қилмасдан, халқни бир тийингаям олмайдиган, кучли армия, милиция ва хар қандай ишга тайёр МХХга эга тўданинг қўлида қолди.
Диктатор ўлди. Ўрнига унданда мушти залворли бўлган бошқаси келди.
Шунча йил баҳслашдик, инсофга чақирдик уларни. Қулоқ солдиларми? Ўзгардиларми?
Бу ёғига янги Диктатор ва уни янги командаси билан “тил топишиб, уларни хафа қилмасдан, аччиғини келтирмасдан, тортишиб, баҳслашиб” яшаб ўтиб кетаверамиз…
Улуғбек Ашур
Facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди