O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Диктатура”га қарши курашмоқ керак!

“Диктатура”га қарши курашмоқ керак!
173 views
21 March 2013 - 9:24

Мен мавзуга ўтишдан олдин, Сиз азиз биродарларимизга Амир Темурнинг бир сўзидан иҳтибос келтириб ўтмоқчиман: “Агар дуо билан ишлар амалга оширилганда эди, “БАДР” жангги бўлмас эди…”

Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳар бир инсонни яратаётган вақтда унга таффакур, онг, ақл берди. Шундай экан, ўша инсон аввало, ўз ақлини ишга солмоғи лозим. “Догма” бўлиб қолган фикрни ҳаракатга олиб келиши зарур. Бунинг исботи сифатида Аллоҳ “Сендан ҳаракат, Мендан баракат” деган. Бу дунё ҳаракатдан иборатдир.

Ҳаётда ҳарактсиз нарсанинг ўзи йўқ. Оддий Физика фанига эътибор беринг. Бу фанда шундай қонун ва “формула” бор: “Агар тинч турган жисмга, ҳаракатланувчи жисм келиб урилганда, ўшанда ўша жисм ҳаракатга келеади” дейилган. Фан ўзининг ҳаётий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда исботлаган. Журналист Тўлқин Қoраевнинг “Нима қилмоқ керак?” ва Баҳодир Мусаевнинг, “Қонунсизлик – ҳаётимизнинг қонунидир…” номли мақолаларини ўқиб, менда “диктатура”га қарши курашиш учун, яна-да фаолроқ бўлиш керак, деган фикр пайдо бўлди. Чунки, биз эркин ва демократик принциплар асосида ҳуқуқий давлат қурмоғимиз даркор экан, ҳеч кимса четдан келиб, бизнинг эркимизни ва ҳурриятимизни қайтариб бермайди. Бу йўлда фақат ва фақат ўзимиз “диктатура”га қарши курашмоғимиз лозим. Ўшандагина олдимизда турган мақсадга эриша оламиз…

Дарҳақиқат, “нима қилмоқ керак?” деган савол кишини қийнайди. Мен шу ўринда бир “воқеа” ҳусусида гапириб бермоқни Сиз муштарийларимизга лозим деб топдим. Мен беш маҳал намозни Аллоҳ Таолонинг уйи бўлмиш масжидда адо этардим. Кунлардан бир кун, Қуръони Каримни ўқиб ўтиргандим. Бир ёши улуғ отахон менинг ёнимга келиб, “Ўғлим, сиз бу китобни ўқишни тўхтатинг!” деди. “Нега?” дедим. У киши “Сиз бу ҳатти-ҳаракатларингиз билан ён-атрофдаги мусулмон биродарларимизга ўзгача таассурот қолдирмоқдасиз. Ундан кўра, сиз мана бу китоблар яъни, Ўзбекистоннинг уламолари томонидан босиб чиқарилаётган, газета ва журналларидаги мақoлаларини ўқисангиз, мақсадга мувофиқ бўларди деб ўйлайман”, деб қолди.

Шунда мен “Сиз ўша китобни ўзингиз ўқийверинг. Мен ўзим ҳоҳлаган китобни ўқийман. Ўша Сиз айтган ўша “уламолар”ингиз томонидан ёзилаётган китоблар, газета ва журналлар Аллоҳнинг каломидан ҳам, кучлими?!”, деб савол бeрсам, “Бу саволингизга жавоб беришга ожизлик қиламан”, деб жавоб бердилар. Шундай экан, Сизга нима сабаб бўлдики, Сиз Ўзбекистон диний уламоларнинг китобларини “реклама” қилмоқдасиз?

Мен ўшанда Аллоҳнинг уйида ўтириб намоз ва китоб ўқисам-да, барибир мен эркин инсон эмас эканлигимни ҳис этдим.

Шундан кейин, масжидга боришни тўхтатдим. Фақат жума кунидан бошқа кунлар масжидга бормасликка аҳд қилдим.

Бундан шундай хулоса қилиш мумкин: инсон ўз эрки ва ҳурлигига эришиш учун курашмас экан, ЭРК ва Бирлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Инсон аввалам бор шу муқаддас кунларга эришмас экан, инсоннинг намоз ўқиши ҳам, китоб ўқиши ҳам, мавҳум ҳолатда қолаверади. Тўғри, Аллоҳнинг уйида намоз ўқимоқ, яъни,“ якка ҳолатда ўқилган намоздан кўра, жамоат билан ўқилган намоз 27 баробар савоби кўпроқ” дегандилар пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Мен У кишининг хадисларида келтирилган: “Умматимнинг ҳар бири ўзининг ҳаётлик даврида диний илм билан бирга, дунёвий илим олишларини тарафдориман” деган сўзлари биз биродарларимизнинг қалбидан ўрин олишини ҳоҳлардим.

Аллоҳ Ўзининг каломида ҳам, “ИҚРА” сура ва оятлари асосида инсонни билим ва илм олишга чорлайди. Шундай экан биз ҳаётни Муҳаммад (с.а.в.)дан ўрганмоғимиз лозим. Чунки, у киши Ислом динини инсонлар орасида татбиқ қилиш учун, қанчадан-қанча қийинчиликка дуч келганлар. У кишининг бир ўзига, ичкаридан мушриклар, яҳудийлар, насронийлар, ташқаридан эса, мажусийлар таъқиб ва тайзиқларга олишган. Шунга ҳам қарамасдан, Пайғамбаримиз барибир ўзларининг улуғ мақсадлари сари инсонларни зулматдан ёруғ кунларга олиб чиқдилар. Ҳозирги кунга келиб, ер юзида мусулмонларимизнинг сони қарийб 2 миллиардга етди. Алҳамдулиллоҳ, Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

Бизга Ислом дини орқали разолат ва қабоҳатдан эзгулик ва саодатга эриштиришда ҳизмат қилган, бизларни поклик, иймон сари етаклаган, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га Аллоҳнинг ажри –мукофоти ёғилсин. Омин!

Мен яна ўша юқорида айтилган саволга бир неча марта мурожаат қилмоқчиман. “Нима қилмоқ керак?” Биз аввалом бор ўз эркимиз учун курашмоғимиз лозим. Бунинг учун, Конституция қонунларига амал қилган ҳолда, фуқароларимизга ҳуқуқий билимлар бермоғимиз даркор. Уларнинг онгини ва савиясини ўстирмоғимиз учун, ҳар куни интернет орқали бериб борилаётган хабарлар юзасидан фуқароларимизга маълум қилмоғимиз лозим. Улар мухолифат томонидан қилинаётган ишларидан хабардор этмоғимиз даркор. Бугун глобаллашув даврида ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Шундай экан, шу шароитда интернетнинг кучини омма орасида тарғибот қилмоқ зарур. Муxолифат қошида телевидениe ва радио ишларини ривожлантирмоқ шарт.

Биз ўз фикримиз ва амалга оширмоғимиз керак бўлган режаларимиз ҳақида, ҳалқимизга интернет ва бошқа йўллар орқали тарғибот ва ташвиқот қилмоғимиз даркор. Ҳозирги кунда И.Каримов, “Ўзбекистонда ҳеч қандай мухолифат йўқ” деган “идея”ни олдинга суриб келмоқда.

Ваҳоланки, Ўзбекистон ичида ва ташқарисида муҳолифат кучлар бор. Мен аминманки, бир кун эмас, бир кун албатта, ўша КУН келажак…

Фахриддин Тиллаев