O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ДИКТАТУРАДАН ДЕМОКРАТИЯГА 10

ДИКТАТУРАДАН ДЕМОКРАТИЯГА 10
248 views
24 March 2012 - 18:22

Жин Шарп

10-боб. Узоқ муддатли демократия пойдевори

Диктатуранинг қулаши албатта,тантанали байрам қилиш учун сабаб бўлади. Узоқ вақт жабрланган ва ғалаба учун ўз жонини ҳам фидо қилган одамлар завқланиш,дам олиш ва ҳурматга сазовор бўлишга ҳақлидир. Улар ўзи ва сиѐсий озодлик ғалабаси учун ѐнма-ѐн туриб жанг қилганлар учун фахралиниши керак. Бироқ бу кунни ҳамма ҳам кўра олмайди. Тириклар ва қурбон бўлганларни ўз мамлакатининг озодлик тарихини яратишга ѐрдам берган қаҳрамонлар сифатида эслашади. Бироқ бу билан ҳушѐрликни йўқотмаслик керак.

Диктатура сиѐсий бўйсинмаслик ѐрдамида муваффқиятли қулатилган тақдирда ҳам эски тузум йўқ қилингандан кейинги пала-партишликлар даврида янги истибдод тузумининг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун барча чораларни кўриш лозим. Демократик кайфиятдаги кучлар етакчилари демократияга тартиб-интизомга риоя қилган ҳолда ўтишга олдиндан тайѐр бўлиши зарур. Диктаторлик тузилмаларига барҳам бериш керак. Бу борада конституциявий ва қонунчилик базасини,шунингдек,узоқ муддатли демократиянинг фаолияти юритиш мезонларини шакллантириш даркор.

Диктатура ағдарилгандан сўнг ҳар жиҳатдан мукаммал жамият тез ташкил этилмаслигини унутмаслик керак. Мустабид тузумнинг барбод бўлиши озодликни кенгайтириш шарти билан жамиятни такомиллаштириш ва одамлар эҳтиѐжларини тегишли равишда қондириш бўйича узоқ муддатли саъй-ҳаракатлар учун бошланғич туртки беради,холос. Жиддий сиѐсий,иқтисодий ва ижтимоий муаммолар кўплаб одамлар ҳамда гуруҳларнинг ҳамкорлигини талаб қилган ҳолда,йиллар давомида ҳал этилади. Янги сиѐсий тизим турли қараш ва ѐндашишга эга одамларга келакда амалий ишлашни давом эттириш ва муаммоларни ҳал қилиш сиѐсатини ишлаб чиқиш имконини бериши лозим.

Янги диктатура таҳдиди

Кўп йиллар муқаддам Арасту “золимона ҳукмронлик яна золимона ҳукмронликка айланаши мумкин”,деган эди (15). Бу борада Франция (якобчилар ва Наполеон),Россия (большевиклар),Эрон (Оятулло),Бирма (СЛОРС) ва бошқа мамлакатлар тарихини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бунинг боиси золимона тузумнинг қулаши айрим шахслар ѐки гуруҳлар томонидан янги ҳукмдорларга айланиш имконияти пайдо бўлгани сифатида қабул қилинади. Уларнинг сабаблари турли хил,аммо натижаси эса деярли ҳар доим бир хил бўлади. Янги диктатура аввалгисига қараганда янада шафқатсиз бўлиши мумкин.

Эски тузум ҳукумати аъзолари диктатура қулашидан олдин халқнинг қаршилик кўрсатиш натижасида эришган ғалабасини қўлга киритиш мақсадида муғомбирлик билан гўѐки,давлат тўнтариши бўлганини кўрсатиб,демократия учун курашдан олдин отни қамчилаб қолишга ҳаракат қилишлари мумкин. Улар диктатура барбод бўлганини эълон қилиши мумкин. Аслида эса,эски тузумнинг усти қопланган янги моделини зўрлаб қабул қилдиришга интилади. Тўнтаришларнинг олдини олиш Янги озод этилган жамиятга қаратилган тўнтаришларнинг олдини олишга ѐрдам берадиган кўплаб усуллар мавжуд.

Баъзида ҳимояланишнинг бундай имкониятини билиш тўнтаришга йўл қўймаслик учун етарлидир. Тайѐргарчилик бунинг олдини олади. Фитначилар тўнтаришни амалга оширгандан сўнг зудлик билан унинг қонунийлигини,яъни ўзларининг мамлакатни бошқариш бўйича маънавий ва сиѐсий ҳуқуқини тан олишни талаб этади. Шу сабабли тўнтаришдан ҳимояланишнинг биринчи асосий принципи – фитначилар ҳокимиятининг қонунийлигини рад этиш ҳисобланади. Шунингдек,фитначилар учун фуқаролар етакчилари ва аҳоли уларни қўллаб-қувватлаши,улар кучсиз ва тобелигича қолиши керак.

Фитначилар ожиз жамият устидан ўз назоратини мустаҳкамлаш учун мутахассислар,маслаҳатчилар,амалдорлар,давлат хизматчилари,маъмурлар ва судялардан ҳамкорлик қилишни талаб қилади. Улар яна сиѐсий тизим,фуқаролик институтлари,иқтисодиѐт,полиция ва қуролли кучларни бошқарадиган одамларнинг бўйсинишини,ўзларининг одатдаги вазифаларини фитначилар бўйруқлари ҳамда сиѐсатига мувофиқ бажаришини талаб этади.

Тўнтаришдан ҳимояланишнинг иккинчи муҳим принципи фитначиларга ҳамкорлик қилишдан бош тортиш ва бўйсинмаслик йўли билан қаршилик кўрсатиш ҳисобланади. Яъни,фитначилар талаб қилаѐтган ҳамкорлик қилишни ва ѐрдам кўрсатишни рад этиши керак. Диктатурага қаршилик кўрсатишда ишлатилган кураш воситаларидан янги таҳдидга ҳам қаршилик кўрсатиш учун фойдаланиш мумкин. Агарда тўнтаришнинг қонунийлиги тан олинмаса ва ҳамкорликдан воз кечилса,у сиѐсий жиҳатдан заифлашиши натижасида барбод бўлиши ва демократик жамиятни қуриш имконияти яна пайдо бўлиши мумкин.

Конституцияни ишлаб чиқиш

Янги демократик тизим демократик бошқарувнинг мақбул доираларини белгиловчи конституция ташкил этилишини талаб этади. Конституцияда ҳукумат мақсадлари,давлат ҳокимияти чегаралари,ҳукумат амалдорлари ва қонун чиқарувчилари сайланадиган сайлов кампанияларини ўтказиш услуби ва муддати,фуқароларнинг дахлсиз ҳуқуқлари ҳамда миллий ҳукуматнинг маҳаллий бошқарув органларига нисбат муносабати ифодаланиши лозим. Марказий ҳукумат агарда демократия асосида иш юритса,унинг доирасида ҳокимият қонунчилик,ижро ва суд жабҳалари ўртасида тўғри тақсимланиши белгиланиши керак.

Полиция,разведка хизматлари ва қуролли кучларнинг фаолиятига нисбатан қатъий чеклашлар белгиланиши,уларга сиѐсатга аралишиш ман этилиши даркор. Демократик тизимни сақлаш,диктаторлик йўналишлари ва чораларининг олдини олиш мақсадида конституция ҳудудий,туман ва маҳаллий бошқарув даражасида тартибга солинадиган муайян ҳуқуқларга эга федерал тизимни ўрнатиши лозим. Баъзи ҳолатларда эса Швейцариянинг кантонлар тизимидан фойдаланиш имконияти ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Ушбу тизимда унчалик катта бўлмаган ҳудудлар мамлакатнинг бир қисми сифатида асосий ваколатларга эга эканлиги қайд этилган. Агарда мана шу низомларнинг кўпчилигини ўз ичига олган конституция янги озод мамлакат тарихида аввал ҳам мавжуд бўлган бўлса,унга керакли ва исталган тузатишлар киритган ҳолда яна қайтадан жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

Фойдаси тегадиган эски конституция мавжуд бўлмаса,ўтиш даври конституциясидан фойдаланиш ѐки янги конституцияни ишлаб чиқиш ҳам мумкин. Янги конституцияни тайѐрлашда маълум вақт ва мулоҳаза юритиш талаб қилинади. Ушбу жараѐнда янги матн ѐки тузатишларни ратификация қилишда ҳалқнинг иштироки муҳим ҳисобланади. Бу борада конституцияга кейинчалик бажариш имкони бўлмайдиган мажбуриятларни ѐки бошқарувни юқори даражада марказлаштиришни талаб этадиган низомларни ўта эҳтиѐткорлик билан киритиш керак. Чунки уларнинг ҳар иккиси ҳам янги диктатуранинг пайдо бўлишига имкон яратиши мумкин. Конституция матни оддий ҳалқ учун тушунарли бўлиши,фақат ҳуқуқшунослар ва бошқа намояндалар тушуниши мумкин бўлган тарзда ўта мураккаб ѐки икки маъноли бўлмаслиги лозим.

Демократик мудофаа сиѐсати Озод этилган мамлакатга ташқи таҳдид хавф солиши мумкинлиги туфайли мудофаа қудрати талаб этилади. Чунки хорижий давлатлар ҳам иқтисодий,сиѐсий ѐки ҳарбий ҳукмронлигини ўтказишга уриниши мумкин. Ички демократияни сақлаш учун миллий мудофаа талабларига нисбатан сиѐсий бўйсинмасликнинг асосий тамойилларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш лозим.

Янги озод давлатлар қаршилик кўрсатиш қобилиятини бевосита фуқаролар қўлига топшириб,қудратли мудофаа кучларини ташкил этишга таянмаслиги мумкин. Чунки бу кучларнинг ўзи демократияга таҳдид солишга қодир ва бошқа эҳтиѐжлар учун керакли йирик иқтисодий ресурсларни талаб этади. Айрим гуруҳлар янги диктаторлар бўлишга интилиши боис конституциянинг ҳар қандай низомини рад этиши мумкинлигини унутмаслик зарур. Шу сабабли аҳоли бўлажак диктаторларга қарши ўз ролини бажаришга ва сиѐсий бўйсинмаслик ҳамда ҳамкорликдан бош тортишни қўллашга ҳар доим тайѐр туриши лозим. Бундай кураш тажрибаси аввал ѐрдамга муҳтож бўлган одамларда ўзини ўзи ҳурмат қилиш ҳиссини ва ишончни мустаҳкамлаган ҳолда,муҳим руҳий оқибатларни юзага келтириши мумкин. Меҳнат билан эришилган масъулият Нозўравон курашнинг самараси фақат диктаторларни заифлаштириб уларни қулатишда эмас,балким жабрланганларни кучайтиришдадир. Бу услуб олдиндан ўзларини қурбон деб ҳис этган шахсларга бор кучларини ишлатиб,ўзларининг ҳаракатлари орқали эркинлик ва адолатга эришишга имкон беради.

Шу кураш тажрибаси муҳим руҳий аҳамиятга эга,чунки у олдиндан заиф бўлган шахслар орасида ўзларини баҳолаш ва дадиллиги яхшиланишига ҳисса қўшади. Жамиятнинг жорий ва пайдо бўладиган муаммоларни ҳал қилишга қодирлиги ҳам демократик бошқарувни ўрнатиш учун зўравонликсиз курашни қўллашнинг узоқ муддатли муҳим ижобий натижаси ҳисобланади. Бу муаммолар ҳукуматда мансабдан фойдаланиш ва порахўрлик,ҳар қандай гуруҳга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш,иқтисодий ноҳақлик,сиѐсий тизимнинг демократик сифатига қўйиладиган чеклашларни ўз ичига олиши мумкин. Сиѐсий бўйсинмасликни қўллаш бўйича тажриба орттирган аҳоли бўлажак диктатуралардан ўзини ҳимоя қила олади. Озодликка эришгач,нозўравон курашни билиш демократия,фуқаролар эркинлиги,майда миллатлар ҳақ- ҳуқуқлари,ҳудудий,туман ва маҳаллий бошқарув институтлари ваколатларини ҳимоя қилиш услубларидан фойдаланиш имконини беради.

Бундай услублар ўз навбатида,айрим шахслар ѐки гуруҳларга алоҳида муаммолар бўйича ўта норозилигини тинч ифода этиш имконини берадиган воситаларни яратади. Мухолифат гуруҳлар эса ушбу муаммолар туфайли террорчилик ѐки партизанлар урушини ишга солади. Сиѐсий бўйсинмаслик ѐки нозўравон кураш масалаларини муҳокама қилишда фикр юритиш ўз халқини диктаторлик зулмидан озод қилиш ва инсон эркинлигини ҳурмат қиладиган ҳамда халққа жамиятни такомиллаштиришда иштирок этиш имконини берадиган узоқ муддатли демократик тизимни ўрнатишга интилаѐтган барча шахс ва гуруҳлар учун фойдали бўлиши мумкин. Мазкур ишда билдирилган ғоялар асосида қуйидаги хулосага келиш мумкин: • Диктатурадан озод бўлиш мумкин; • Озодликка эришиш учун ўта пухта таҳлил ва стратегик режалаштириш талаб этилади; • Огоҳлик,машаққатли меҳнат,интизомли кураш талаб этилади ва бу курашда ҳаттоки,кўплаб қурбонлар бўлиши ҳам мумкин; “Озодлик ҳеч қачон озод бўлмайди” деган ибора тўғри айтилган. Жабрланган халққа орзу қилинган озодликни берадиган ташқи куч йўқ. Одамлар унга эришишни ўзлари ўрганиши лозим.

Бу эса осон иш эмас. Агарда одамлар озодликка эришиш учун улардан нима талаб этилаѐтгани тушунса,машаққатли йўллар билан бўлса ҳам,охир-оқибат озодликка эришиш имконини берадиган ўз ҳаракатини ишлаб чиқишга қодир. Ана шунда улар ғайрат билан янги демократик тартибни ўрнатиши ва уни ҳимоя қилишга тайѐрланиши мумкин. Бундай кураш натижасида қўлга киритилган озодлик узоқ яшайди,уни сақлаш ва янада мустаҳкамлаш тарафдори бўлган кучли одамлар ѐрдамида қўллаб-қувватлаш мумкин.

Диктатурадан демократияга Озод этишнинг концептуал асослари

Мени диктатуранинг олдини қандай олиш ѐки уни қандай йўқ қилиш мумкинлиги тўғрисидаги масалалар кўп йиллар давомида ташвишга солиб келди. Бундай қизиқишни қисман одамзод бу каби тузумлар томонидан эзилиши ѐки қириб ташланиши мумкин эмаслиги ҳақидаги қатъий ишонч билан тушунтириш мумкин. Ишонч эса инсон ҳуқуқларига риоя қилиш муҳимлиги,диктатура хусусиятлари (Арасту ва тоталитаризм таҳлилчилари) ва диктатуралар тарихи (айниқса,фашистлар ва Сталин тузуми) тўғрисидаги мақолалар билан мустаҳкамланди. Мен қатор йиллар мобайнида фашистлар бошқаруви даврида яшаган ва азоб-уқубат чеккан,концентрацион,яъни махсус лагерларда бўлган кўплаб одамлар билан танишдим.

Норвегияда фашистларга қарши жанг қилган ва тирик қолганлар билан танишдим,кимлар ҳалок бўлгани ҳақида билиб олдим. Нацистлар чангалидан қутулиб қолган яҳудийлар ҳамда уларни қутқаришга ѐрдам берган одамлар билан гаплашдим. Турли мамлакатларда коммунистик бошқарув давридаги террор ҳақидаги маълумотлар асосан адабиѐтдан ва маълум даражада шахсий манбалардан олинди. Менга ушбу тузумлар даҳшати диктатура истибдод ва эксплуатациядан қутқариш учун ўрнатилгани аѐн бўлгач,янада қўрқинчли туюлди. Кейинги ўн йилда Панама,Польша,Чили,Тибет ва Бирма каби мамлакатларда замонавий диктатуранинг ҳақиқатдагн мавжуд эканлиги ушбу давлатлардан келган одамлар билан бўлиб ўтган учрашувлар туфайли янада яққол намоѐн бўлди.

Хитойнинг коммунистик тажовузкорлигига қарши курашган Тибет аҳолиси,1991 йилнинг августида эски тузум тарафдорлари тўнтаришини енгган россияликлар ва тинч йўл билан ҳарбий бошқарувга қайтишнинг олдини олган тайликлардан диктатуранинг асл башараси тўғрисида тез-тез маълумотлар олиб турдик. Норьеги бошқаруви даврида Панамага,совет қатағони давом этган даврларда Вильнюсга,Пекиндаги байрамона озодлик намойиши бўлиб ўтган ва ўша мудҳиш тунда пиѐдаларнинг зирхланган машиналари илк бор киритилган Тяньаньминь майдони,шунингдек,Мейнерплау чангалзорларидаги «озод Бирма» демократик мухолифат штабига борганимизда шафқатсизликларга қарши жўшқинлик ва ғазаб,мард эркак ва аѐлларнинг қаҳрамонлигидан ҳайратланиш ҳисси янада кучайди. Баъзида мен одамлар қурбон бўлган жойларни бориб,ўз кўзим билан кўрдим.

Масалан,Вильнюсдаги телеминора ва қабристон,Ригада одамлар отиб ўлдирилган сайилгоҳ,Шимолий Италиядаги фашистлар қаршилик кўрсатиш ҳаракати аъзоларини отиб ташлаган Феррара маркази,Мейнерплаудаги бевақт ўлиб кетган одамлар жасади билан тўлган оддий қабр шундай жойлар сирасига киради. Ҳар қандай диктатура ўзидан кейин кўплаб қурбонлар ва вайронгарчилик қолдиришини ўйласанг,хафа бўлиб кетасан киши. Бу борада ташвишланиш ва орттирилган тажриба золимона ҳукмронликнинг бошланишининг олдини олиш,диктатурага қарши оммавий қирғин-баротларсиз муваффақиятли курашиш,диктатурани енгиш ва янги истибдод тузуми пайдо бўлишига йўл қўймаслик мумкинлиги ҳақида қатъий ишонч туғдиради.

Диктатурани кам йўқотишлар билан муваффақиятли ағдаришнинг самарали услубларини атрофлича ўйлаб топишга ҳаракат қилдик. Бунда диктатурани,қаршилик кўрсатиш ҳаракатлари,инқилоблар,сиѐсий ғоялар,ҳукумат тизимлари ва айниқса амалий зўравонликсиз курашни кўп йиллик ўрганиш натижаларидан фойдаландик. Бунинг натижасида ушбу нашр пайдо бўлди. Гарчи бу иш мукаммал бўлмасада,кучли ва самарали озодлик ҳаракатини ташкил этиш ва режалаштириш ҳамда унинг янада самарали амалга оширилишида ѐрдам бериши мумкин,деган фикрдамиз. Бунда асосий эътибор заруратга қараб ва атайлаб диктатурани йўқ қилиш ва янгисининг пайдо бўлишига йўл қўймаслик бўйича умумий муаммога қаратилмоқда. Муаллиф бирон-бир муайян мамлакатнинг ҳаракати учун таҳлил ва маслаҳатлар тавсия қилмоқчи эмас. Бироқ ушбу умумий таҳлил диктаторлик тузуми воқеликлари билан рўбарў турган кўплаб мамлакатлардаги одамлар учун фойдали бўлади,деб умид қиламиз.

Улар ушбу таҳлилни ўз мамлакатларида юз бераѐтган вазиятга нисбатан қўлланиш даражасини ва ундаги асосий тавсиялар уларнинг озодлик курашида фойдали ҳисобланиши ѐки фойда келтириши мумкинлигини баҳолаши лозим. Ушбу ишнинг тайѐрланишида иштирок этган кишиларга миннатдорлик билдирамиз. Муаллифнинг махсус ѐрдамчиси Брюс Женкинс ушбу нашрнинг моҳияти ва тақдимоти муаммоларини аниқлаш,қийин жиҳатларни (айниқса стратегияга нисбатан) аниқ тасаввур этишга доир муҳим тавсиялари,таркибий тузилишини қайтадан тайѐрлаш ва муҳаррир тузатишларини киртишдаги ѐрдами билан катта ҳисса қўшди. Стивен Коудидан ҳам муҳаррарлик тузатишлари учун миннатдормиз. Доктор Кристофер Круглер ва Роберт Хелви муҳим танқидий мулоҳазалар ва маслаҳатлар берди. Доктор Хейзел Макферсон ва Патриция Паркмен Африка ва Лотин Америкасидаги кураш хусусида ахборот тақдим этди. Ушбу ишда бошқаларнинг ѐрдамидан фойдаланилган бўлсада,муаллиф ўтказилган таҳлил ва хулоса учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Таҳлил давомида диктатурага қарши кураш осон ва қурбонлар талаб қилинмайдиган иш экани қайд этилмаган. Ҳар қандай кураш шакли қийинчиликлар ва йўқотишларсиз бўлмайди. Табиийки,диктаторларга қаршилик кўрсатишда қурбонлар талаб этилади. Бироқ муаллифнинг мазкур таҳлил қаршилик кўрсатиш етакчилари учун ҳаракатнинг кучини оширадиган ва йўқотишларнинг қиѐсий даражасини камайтирадиган стратегияни ишлаб чиқишда кучли омил бўлишига ишончи комил. Шунингдек,ушбу таҳлилни маълум бир диктатурани қулатиш билан бир қаторда қолган бошқа барча муаммоларнинг ҳам барҳам топишига ѐрдам беради,деб тушунмаслик керак. Тузумнинг қулаши хаѐлпарастликка олиб келмайди. Аксинча,у ўта ҳаққоний ижтимоий,иқтисодий ва сиѐсий муносабатларни ўрнатишда,адолатсизлик ва тазйиқ ўтказишнинг бошқа барча шаклларини бартараф этиш борасида астойдил ишлаш ҳамда узоқ муддатли саъй-ҳаракатлар учун имкониятлар очиб беради.

Муаллиф диктатурани ағдариш йўллари билан қисқача танишиш ҳалқ тазйиққа учраѐтган ва озодликка эришиш истаги кучли бўлган ҳамма жойда фойда келтиришига умид қилади.
Жин Шарп 1993 йил 6 октябрь, Альберт Эйнштейн номидаги институт
1430 Massachusetts Avenue, Cambrige,Massachusetts 02138,USA

Илова

Куч ишлатилмайдиган ҳаракатлар услублари

Нозўравон норозилик ва ишонтириш услублари

Оммавий чиқишлар
Норозилик ѐки қўллаб-қувватлаш хатлари.
Ташкилотлар ва муассасалар декларациялари
Таниқли одамлар томонидан имзоланган оммавий баѐнотлар
Айблаш ва мақсадлар декларациялари
Гуруҳ ѐки оммавий аризалар
Кенг омма билан мулоқот қилиш
Лозунглар,ҳажвий расмлар ва рамзлар
Байроқлар,плакатлар ва кўргазмали воситалар
Варақалар,памфлетлар ва китоблар
Газета ва журналлар
Магнитофон ѐзувлари,пластиканлар,радио,ТВ
Ҳаводаги ва ердаги ѐзувлар Гуруҳ тадбирлари
Депутациялар
Ҳажвий мукофотлаш
Гуруҳ-гуруҳ бўлиб ўзига жалб қилиш
Намойишлар уюштириш
Сохта сайловлар Жамоатчиликнинг рамзий тадбирлари
Байроқларни осиш,рамзий рангдаги буюмлардан фойдаланиш
Рамзларни кўтариб юриш
Ибодат қилиш
Рамзий объектларни топшириш
Норозилик юзасидан кийимларни ечиш
Ўз мулкини йўқ қилиш
Рамзий оловларни ѐқиш (машъала,фонус,шамлар)
Портретлар кўргазмаси
Норозилик сифатида расм чизиш
Янги кўча белгилари ва номларни қўйиш
Рамзий овозлар
Ерларни «рамзий» ўзлаштириш
Қўпол имо-ишоралар Айрим одамларга босим ўтказиш
Айрим шахсларни «изма-из таъқиб қилиш»
Расмий шахслар устидан кулиш
Аскарлар билан дўстлашиш
Бедорлик Театр ва мусиқа
Кулгили тақлид
Пьеса ва мусиқали асарларни намойиш этиш
Қўшиқ айтиш Маросимлар
Саф тортиб юришлар
Парадлар
Диний маросимлар
Зиѐрат қилиш
Автоколонналар
Ўлганларни хотирлаш
Сиѐсий мотам
Рамзий дафнлар
Намойишкорона дафнлар
Мозорларни зиёрат қилиш Жамоат йиғинлари
Норозилик ѐки қўллаб-қувватлаш йиғинлари
Норозилик митинглари
Маскировкланган норозилик митинглари
Семинарлар Кетиш ва рад этиш
Намойишкорона кетиш
Сукут сақлаш
Ҳурматдан воз кечиш
Орқаси билан ўгирилиш Ижтимоий ҳамкорликдан бош тортиш услублари Айрим одамларнинг қувғин қилиниши
Ижтимоий бойкот
Сайланадиган ижтимоий бойкотлар
Эр-хотинлик бурчини бажаришдан бош тортиш («Лисистрат бўйича»)
Гаплашишдан бош тортиш
Ибодат қилишни тўхтатиш Ижтимоий воқеалар,урф-одатлар ва ишда иштирок этишни рад этиш
Ижтимоий ва спортдаги фаолиятни тўхтатиш
Ижтимоий воқеалар бойкоти
Талабаларнинг иш ташлашлари
Жамоатчилик томонидан бўйсинмаслик
Жамоат ташкилотларида аъзоликни тўхтатиш Ижтимоий тизимдан четлашиш
Уйдан чиқишдан бош тортиш
Ҳамкорлик қилишни шахсан тўлиқ рад этиш
Ишчиларнинг қочиб кетиши
Пана жойда яшириниш
Яшаш жойидан жамоа бўлиб кетиш
Норозилик юзасидан бошқа мамлакатга кўчиб кетиш («ҳижрат») Иқтисодий ҳамкорликдан воз кечиш услублари
Иқтисодий бойкотлар Истеъмолчилар тадбирлари
Истеъмолчилар бойкоти
Воз кечилган товарлардан фойдаланмаслик
Таркидунѐчилик сиѐсати
Ижара ҳақини тўлашдан бош тортиш
Ижарага олишни рад этиш
Умуммиллий истеъмолчилик бойкоти
Халқаро истеъмолчилик бойкоти Ишчилар ва ишлаб чиқарувчилар тадбирлари Ишчилар бойкоти
Ишлаб чиқарувчилар бойкоти Воситачилар тадбирлари
Таъминотчи ва воситачилар бойкотлари Хўжайинлар ва бошқарувчилар тадбирлари
Савдогарлар бойкоти
Мулкни ижрага бериш ѐки сотишдан бош тортиш
Локаут (хўжайин томонидан ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши)
Саноат ѐрдамини кўрсатишдан воз кечиш
Савдогарларнинг умумий иш ташлашлари Молиявий ресурслар эгаларининг тадбирлари
Банкдаги омонатларни олиш
Гонорар,тўловлар,қўйилган маблағларни тўлашдан бош тортиш
Қарз ѐки фоизларни тўлашни рад этиш
Жамғармалар ва кредитларга нисбатан талабчанликни ошириш
Даромад келтиришдан бош тортиш
Давлат пулини рад этиш Ҳукумат ҳаракатлари
Ички эмбарго эълон қилиш
Савдогарларнинг «қора рўйхати»
Етказиб берувчиларнинг халқаро эмбарго эълон қилиши
Сотиб олувчиларнинг халқаро эмбарго эълон қилиши
Халқаро савдо эмбаргоси Рамзий ҳамкорлик қилишдан воз кечиш услублари
Иш ташлашлар Рамзий иш ташлашлар
Норозилик юзасидан иш ташлаш
Тез тарқаш («яшин тезлигидаги иш ташлаш») Қишлоқ хўжалигидаги иш ташлашлар
Деҳқонларнинг иш ташлашлари
Қишлоқ хўжалиги ишчиларининг иш ташлашлари Айрим гуруҳларнинг иш ташлашлари
Мажбурий меҳнатдан бўйин товлаш
Маҳбусларнинг норозилик чиқишлари
Ҳунармандларнинг иш ташлашлари
Профессионал иш ташлашлар Саноатда оддий иш ташлашлар
Истаблишмент иш ташлашлари
Саноатда иш ташлашлар
Бирдамлик учун иш ташлашлар Чекланган иш ташлашлар
Қисман иш ташлашлар
«Бампер» (танланадиган,навбатма-навбат) иш ташлаш
Иш суръатини пасайтириш
«Кўрсатмага мувофиқ қатъий» ишлаш
«Касаллик туфайли» ишга чиқмаслик
Ишдан бўшаш йўли билан иш ташлаш
Чекланган иш ташлаш
Сайланадиган иш ташлаш Кўп тармоқли иш ташлашлар
Кенг тарқаладиган иш ташлашлар
Умумий иш ташлашлар Иш ташлашларнинг корхоналарни иқтисодий ѐпиш билан қўшилиши
Ишлаш ва савдо қилишни тўхтатиш («хартал»)
Бутун иқтисодий фаолиятни тўхтатиш Сиёсий ҳамкорликдан бош тортиш Ҳокимиятларни қўллаб-қувватлашни рад этиш
Ҳокимиятларга содиқ бўлишдан бош тортиш
Жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлашдан воз кечиш
Қаршилик кўрсатишга чорловчи адабиѐт ва маърузалар Фуқароларнинг ҳукумат билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиши
Қонунчилик органларини бойкоти қилиш
Бойкот эълон қилиб,сайловларда иштирок этмаслик
Давлат муассасаларида ишлаш ва лавозимларини эгаллаш бойкоти
Давлат муассасалари,агентликлари ва бошқа органларига бойкот эълон қилиш
Давлат таълим муассасаларидан ишдан кетиш
Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланадиган ташкилотларнинг бойкоти
Кучларга тартибни сақлашда ѐрдам беришдан бош тортиш
Шахсий мулк ва кўча белгиларини олиб ташлаш
Расмий шахслар тайинланишини рад этиш
Мавжуд институтларни тарқатиб юборишдан воз кечиш Фуқаролар бўйсинишининг муқобили
Истар-истамас ва секинлик билан бўйсиниш
Бевосита назорат бўлмаганида итоат этмаслик
Халқнинг бўйсинмаслиги
Яширин итоатсизлик
Йиғин ѐки митинг пайтида тарқалиш тўғрисидаги буйруқни бажармаслик
Ўтирган ҳолда иш ташлаш
Армияга хизматдан қилиш ва депортациядан бош тортиш
Яширинишлар,қочиш ва сохта ҳужжатлар тайѐрлаш
«Адолатсиз» қонунларга фуқароларнинг бўйсинмаслиги Ҳукумат ходимларининг тадбирлари
Ҳукумат вакилларига ѐрдам кўрсатишдан бош тортиш
Буйруқлар ва ахборот беришни тўсиб қўйиш
Муассасаларнинг ишлашини кечиктириш ва тўсқинлик қилиш
Маъмурий ҳамкорликдан умумий воз кечиш
Судлар билан ҳамкорликдан воз кечиш
Ижроия органларининг атайлаб самарасиз ишлаши ва уларнинг ҳамкорлик қилишдан бўйин товлаши
Қўзғолон Ҳукумат ичидаги тадбирлари
Сохта-қонуний найранглар ва кечиктиришлар
Майда ҳукумат органлари билан ҳамкорлик қилишни рад этиш Ҳукуматнинг халқаро тадбирлари
Дипломатик ва бошқа ваколатхоналардаги ўзгаришлар
Дипломатик тадбирларни кечиктириш ва бекор қилиш
Дипломатик эътироф этишда бетараф бўлиш
Дипломатик алоқаларни ѐмонлаштириш
Халқаро ташкилотлар таркибидан чиқиш
Халқаро ташкилотларга аъзо бўлишнини рад этиш
Халқаро ташкилотлар таркибидан ўчириш Куч ишлатмасдан аралашиш услублари Руҳий аралашув
Офатларга ўзини гирифтор қилиш (ўзини ўзи ѐқиш,чўктириш ва ҳоказолар)
Очлик эълон қилиш а) маънавий тазйиқ туфайли очлик эълон қилиш б) оч қоринга иш ташлаш в) «сатьяграх» руҳида очлик эълон қилиш
«Тескари» суд (судланувчи томонидан қораловчини айблаш учун суддан фойдаланиш)
Мухолифни нозўравон руҳий ҳолдан тойдириш Жисмоний аралашув
Ўтириш
Тик туриш
Транспортдан тушмаслик
Ирқий камситишда тақиқланган пляжлардан фойдаланиш
Турган жойида юриш
Тақиқланган черковларда сиғиниш
Мулкни бериш талаби билан нозўравон юриш қилиш
Мухолиф назорат қилмайдиган ҳудудда куч ишлатмасдан ҳавода парвоз қилиш
Тақиқланган ҳудудга куч ишлатмасдан кириш (чегарадан чиқиш)
Мухолифатнинг зўравонлиги ѐки бошқа хатти-ҳаракатларига ўз танаси билан куч ишлатмасдан тўсқинлик қилиш (руҳий таъсир ўтказиш)
Ўз танаси билан куч ишлатмасдан тўсиш (жисмоний таъсир кўрсатиш)
Нозўравон босиб олиш Ижтимоий аралашув
Янги ижтимоий тартибларни ўрнатиш
Иншоотларни тўлдириб ташлаш
Йўлларни тўсиб қўйиш
Тўхтовсиз маъруза қилиш
Кўчада ҳаваскорлик томошаларини уюштириш
Муқобил ижтимоий институтлар
Муқобил коммуникация тизимлари Иқтисодий аралашув
Қарши иш ташлаш
Иш тугагандан сўнг ишхонадан чиқмаслик
Ерни куч ишлатмасдан эгаллаб олиш
Қуршаб олишни бажаришни рад этиш
Сохта пул тайѐрлашни сиѐсий асослаш
Стратегик муҳим товарларни эҳтиѐтдан оммавий сотиб олиш
Бойликларни эгаллаб олиш
Демпинг
Фирмалар ва муассасаларга шафелик қилиш
Муқобил бозорлар
Муқобил транспорт тизимлари
Муқобил иқтисодиѐт институтлари Сиёсий аралашув
Маъмурий тизимга ҳаддан зиѐд иш юклаш
Махфий агентларни фош қилиш
Қамоққа тиқишга интилиш
Фуқароларнинг «холис қонунларга» бўйсинмаслиги
Ҳамкорликсиз ишлаш
Икки марта суверинитетга эришиш ва параллель ҳукуматни ташкил этиш