O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ДИКТАТУРАДАН ДЕМОКРАТИЯГА (2)

ДИКТАТУРАДАН ДЕМОКРАТИЯГА (2)
169 views
19 March 2012 - 16:28


Жин Шарп

2-боб. Музокаралар хавфлилиги

Айрим одамлар диктатурага қарши курашишнинг кескин муаммолари олдида (1-бобда баѐн этилган) пассив тобе бўлиш ҳолатига тушиб қолади. Бошқалар эса демократияга эришиш ишончини йўқотган ҳолда,ижобий элементларни сақлаб қолиш ва шафқатсизликларга чек қўйиш илинжида уларнинг назарида гўѐки,абадий бўлиб қоладиган диктатура билан “ярашиш”,“муросага келиш” ва “музокаралар” орқали келишиб олиш зарур,деган хулосага келиши мумкин. Бир қарашда аниқ йўлни танлаш имкони бўлмаганда бундай ѐндошув ўзига жалб қиладигандек кўринади. Шафқатсиз диктатурага қарши жиддий кураш ѐмон натижаларга олиб келиши мумкин. Нима учун айнан ушбу йўлни танлаш керак?

Наҳотки,ўзини ақлли тутиш ва музокаралар учун йўл излаш,диктатурани аста-секин тугатиш имкониятларини топиш мумкин эмас? Наҳотки,демократлар диктаторларни инсонийликка даъват этиб, уларни ўзининг мутлақ ҳукмронлигини босқичма-босқич қисқартиришга ишонтиролмайди ва балким,алал-оқибат демократик ҳукуматни ўрнатиш имконини беришга чақира олмайди? Баъзида ҳақиқат ҳар доим ҳам бир томонда бўлмайди,дейишади. Эҳтимол,демократлар қийин вазиятларда яхши ниятлар билан ҳаракат қилган диктаторларни тушунмаѐтгандир? Бошқалар эса,диктаторлар мамлакатнинг бошига тушган қийин вазият юзага келганда агарда диктаторлар рағбатлантириб кўндирилса,уларнинг ўзи тахтдан воз кечади,деб ҳисоблайди.

Шунигдек,ҳамма томон ўйинда иштирок этса,диктаторлар “дуранг”га рози бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас,дейиш мумкин. Бундан ташқари,агар демократик мухолифат зиддиятни тинч музокаралар йўли билан (балким тажрибали шахслар ѐки бошқа мамлакатлар ҳукуматлари воситачилигида) ҳал қилишга тайѐр бўлса,бундан кейин келгуси курашда таваккал қилиш ва жабр кўриш зарурати бўлмаслиги ҳақида ҳам гапириш мумкин. Бундай ҳолат зўравонликлариз ва ҳарбий ҳаракатларсиз ҳам олиб борилаѐтган қийин курашга нисбатан афзал эмасми?

Музокаралар афзаллиги ва камчиликлари

Музокаралар қарама-қаршиликларда муайян турдаги муаммоларни ҳал қилишда жуда фойдали восита ҳисобланади. Уларни агарда ўринли бўлса,менсимаслик ѐки рад этиб бўлмайди. Жиддий аҳамиятга эга бўлмаган масалалар ҳал қилинаѐтган айрим ҳолларда музокаралар зиддиятни ҳал қилишнинг муҳим услубига айланиши мумкин. Ишчиларнинг меҳнат ҳақини ошириш бўйича иш ташлаши қарама- қаршиликларда музокара ролининг катта аҳамиятга эга эканига яхши мисол бўла олади:эришилган келишув маошни даставвал,келишган томонларнинг ҳар бири таклиф этган миқдор оралиғидаги ўртача суммагача оширилишига олиб келиши мумкин. Бироқ расмий касаба уюшмалар иштирокидаги меҳнат зиддиятлари шафқатсиз диктатуранинг давом этиши ѐки сиѐсий эркинликни ўрнатиш муаммолари ҳал қилинадиган қарама- қаршиликлардан мутлақо фарқ қилади.

Дин тамойилларига,инсон ҳуқуқлари ѐки жамиятни келажакда ривожлантириш муаммоларига тааллуқли жиддий хусусиятга эга масалалар кўтарилганда,музокаралар муаммони ўзаро маъқул тарзда ҳал қилиш услуби ҳисобланмайди. Айрим жиддий масалалар бўйича муросага келиб бўлмайди. Фақат ҳокимиятни демократлар фойдасига тақсимлашдаги ўзгартишлар ушбу масаланинг бир хил ҳал қилинишини таъминлайди. Бундай ўзгартишларга музокараларда эмас,фақат курашда эришиш мумкин. Бу музокараларга ҳеч қачон таянмасликни англатмайди. Гап шундаки,музокаралар қудратли демократик мухолифат бўлмаганда кучли диктатурани йўқ қилишнинг амалий услуби ҳисобланмайди. Албатта,музокара ўтказиш имконияти юзага келмаслиги ҳам мумкин. Мустаҳкам ўрнашиб олган ва ўзига ишонган диктаторлар демократик мухолифатлар билан музокара олиб боришдан бош тортиши мумкин. Ҳки музокаралар бошлангандан сўнг демократия тарафдорлари изсиз йўқолиши мумкин.

Музокаралар чоғида ўринларни топшириш

Диктатурага қарши мухолифат таркибидаги ва музокаралар олиб бориш тарафдори бўлган айрим шахслар ҳамда гуруҳлар кўпинча хайрли мақсадларга эга бўлади. Айниқса,шафқатсиз тузум билан қуролли тўқнашувлар ҳал қилувчи ғалаба қўлга киритилмай йиллаб давом этганда,ҳар қандай сиѐсий йўналишдаги одамлар тинчликни хоҳлаѐтгани ўз-ўзидан аѐн бўлади. Диктаторлар ҳарбий устунликка эга бўлиб,ўз халқи орасида қурбонлар сони кўпайганда ва чидаб бўлмас даражада вайронгарчиликлар содир этилганда музокаралар демократлар учун жуда керак бўлади. Бундай вазиятда демократларда ўзларининг айрим мақсадларига эришиш ва зўравонлик ҳамда унга куч ишлаштиш йўли билан қарши чоралар кўришга нуқта қўйишда ѐрдам берадиган ҳар қандай бошқа имкониятлардан фойдаланиш кераклиги тўғрисидаги фикрлар пайдо бўлади. Диктатура томонидан демократик мухолифат билан музокаралар ўтказиш орқали “тинчлик” ўрнатиш бўйича билдирилган таклифлар табиийки,носамимий ҳисобланмайди.

Диктаторлар ўз халқига қарши урушни тўхтатсагина,зўравонликни истаган пайтида ўзлари тугатиши мумкин. Улар ҳеч қандай музокараларсиз ва ўз ташаббуси билан инсон ҳурмати,қадр-қиммати ва ҳуқуқларини қайта тиклаши,сиѐсий маҳбусларни озод этиши,қийноқларга чек қўйиши,ҳарбий операцияларни тўхтатиши,ҳукумат таркибидан чиқиб,халқдан кечирим сўраши мумкин. Якка ҳокимлик кучли бўлиб,жаҳлни чиқарадиган қаршиликлар мавжуд бўлганда диктаторлар мухолифатни “тинчлик” тузиш баҳонасида таслим бўлишга мажбурлаш учун улар билан музокара ўтказишга қарор қилиши мумкин. Музокараларга чақириш жозибадор кўриниши мумкин,лекин музокаралар чоғида жиддий хавфлар ҳам туғилиши мумкин.

Иккинчи томондан,агар мухолифат жуда кучли бўлса ва диктатура учун ҳақиқий хавф туғдирса,диктаторлар ҳокимият ва бойликнинг катта қисмини иложи борича ўз қўлида сақлаб қолиш мақсадида музокара ўтказишни таклиф этиши мумкин. Демократлар ушбу ҳар икки ҳолатда ҳам диктаторларга ўз мақсадларига эришишида ѐрдам бермасликлари лозим. Демократлар музокаралар чоғида диктаторлар томонидан қўйилган тузоқдан эҳтиѐт бўлишлари керак. Гап сиѐсий эркинлик масаласи ҳақида борганда диктаторларнинг музокара ўтказишдан кўзлаган мақсади демократларни ўз ўрнини тинч йўл билан бўшатиб беришга мажбурлаш ва зўравонликни ўз томонида сақлаб қолишга уриниши бўлиши ҳам мумкин.
Музокаралар бундай қарама-қаршиликлардаги ҳал қилувчи кураш охирида асосий роль ўйнаши мумкин. Бу курашда диктаторлар ҳокимияти йўқ қилингач,улар мамлакатдан қочиб кетишга йўл излайди.

Музокараларда ҳокимият ва одиллик масалалари

Агар ушбу тезис музокаралар мавзусини муҳокама қилиш учун ниҳоятда кескин туюлса,бу ҳақидаги хайѐлий таассуротга чек қўйиш лозим. Бу борада музокаралар қай йўсинда ўтказилаѐтгани тўғрисида аниқ тушунча талаб этилади. “Музокара” икки томон стол атрофида ўтириб,тенглик асосида улар ўртасидаги низони юзага келтирган зиддиятни муҳокама қилиш ва ҳал қилишни англатмайди. Бунда икки жиҳатни эсдан чиқармаслик лозим.

Биринчидан,музокаралар давомида эришилиши мумкин бўлган келишув моҳияти бир-бири билан таққослаб бўлмайдиган низоли қарашлар ва мақсадларнинг қиѐсий адолатлилиги билан белгиланмайди. Иккинчидан,музокаралар давомида эришилиши мумкин бўлган келишув моҳияти кўпинча ҳар бир томоннинг мавжуд кучи билан аниқланади. Бу борада бир қанча мураккаб масалаларни эътиборга олиш лозим. Иккинчи томон музокара столида келишишни хоҳламаса,томонларнинг ҳар бири ўз мақсадига эришиш учун нима қилиши мумкин? Битим тузилгандан сўнг иккинчи томон битим тузилганига қарамай ўз мақсадига эришиш учун сўзида турмасдан мавжуд кучлардан фойдаланса,томонларнинг ҳар бири қандай йўл тутади?

Муаммони музокара йўли билан ҳал қилиш муҳокама қилинаѐтган масалалар одиллигини баҳолаш орқали эришилмайди. Гарчи бу қизғин муҳокамалар воситаси бўлиб хизмат қилсада,музокараларнинг аниқ натижалари томонларнинг ушбу жараѐндаги мутлақ ва қиѐсий кучини баҳолаш туфайли пайдо бўлади. Демократлар ўзларининг энг кам талаблари рад этилмаслиги учун нима қилиши мумкин? Диктаторлар ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш ва демократларни йўқ қилиш учун қандай ишларни амалга ошириши мумкин? Бошқача айтганда,битим томонларнинг ҳар бири ўз имкониятини қарши томон имкониятлари билан таққослаш ва ошкора кураш нималарга олиб келиши мумкин деган фикрлашлар натижасида тузилади. Шу билан бирга,томонларнинг ҳар бири келишувга эришиш учун нималардан воз кечишига ҳам эътибор қаратиш лозим.

Муваффақиятли музокараларда бир-бирига ѐн бериш,ўзаро розилик мавжуд бўлади. Томонларнинг ҳар бири талабларининг бир қисмидан воз кечиб,ўз мақсадининг бир қисмига эга бўлади. Демократик кайфиятдаги кучлар экстремал якка ҳокимлик вазиятларида диктаторларга нималарни бериши мумкин? Демократик кайфиятдаги кучлар диктаторларни қандай мақсадлар билан кўндириши мумкин? Демократлар диктаторларга бўлғуси ҳукуматдаги конституция билан мустаҳкамланган барқарор ўрнини бўшатиб бериши керакми? Бунда демократиянинг моҳияти нимадан иборат? Музокаралар муваффақиятли ўтаѐтгани тахмин қилинсада,бундан кейин ҳаѐт қандай бўлади,деган савол туғилади? Ҳаѐт демократлар курашни бошлаганда ѐки давом эттиргандаги ҳолатга қараганда яхши бўладими ѐхуд ѐмон?

“Кўнгилчан” диктаторлар

Диктаторлар ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун турли сабаб ва мақсадларни кўзлайди:ҳокимият,амал,бойлик,жамиятни қайта қуриш ва ҳоказо. Улар ўзининг ҳукмронлигидан айриладиган бўлса,бу мақсадларнинг бирортаси ҳам амалга ошмаслигини эсдан чиқармаслик лозим. Модомики,музокаралар ўтказиладиган бўлса, диктаторлар ўз мақсадларини сақлаб қолишга интилади. Диктаторлар битим доирасида демократик мухолифат томонидан ѐн берилишига эришиш мақсадида хоҳлаган ваъдасини беришини ва сўнгра бу битимни қуполлик билан бузишини ҳеч қачон эсдан чиқармаслик лозим.

Агар демократлар қатағонни тугатишга жавоб тариқасида қаршиликни тўхтатишга розилик берадиган бўлса,уларнинг хафсаласи пир бўлиши мумкин. Қаршиликнинг тўхтатилиши камдан-кам ҳолларда қатағоннинг камайишига олиб келади. Диктаторлар ички ва халқаро мухолифат таъсири батараф этилгач,аввалгидан ҳам шафқатсиз жабр-зулм қилиши мумкин. Халқ қаршилигининг инқирозга юз тутиши кўпинча диктаторлик ҳокимияти ва шафқатсизлигини чегаралаб турадиган бараварлаштирувчи кучнинг йўққа чиқишига сабаб бўлади. Бундай ҳолларда мустабид ҳокимлар хоҳлаган ишини қилиши мумкин. “Бизга золимга қаршилик кўрсатиш учун етмаѐтган куч қанча бўлса,унинг ҳокимияти ҳам шунчалик кучга эга”,–деб ѐзган эди Кришналал Шридхарани (5).

Низода вазиятни ўзгартириш учун жиддий муаммолар бўйича масала юзага келганда музокаралар эмас,балки қаршилик кўрсатиш муҳимдир. Деярли барча ҳолларда диктаторларни ҳокимиятдан маҳрум этиш учун қаршилик кўрсатиш давом этиши даркор. Кўпчилик ҳолатларда муваффақият битим тўғрисидаги музокаралар билан эмас,балки қаршилик кўрсатишнинг барча энг қулай ва кучли воситаларидан етарли даражада фойдаланиш орқали белгиланади. Бизнингча,озодлик курашчилари учун мавжуд энг кучли восита – бу қуйида батафсил қайд этилганидек,сиѐсий бўйсинмаслик ѐки жанжалларсиз кураш ҳисобланади.

Сулҳнинг қандай тури?Диктаторлар ва демократлар сулҳ тўғрисида музокара олиб борадиган бўлса,бу қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини жуда чуқур ўйлаб кўриш лозим. “Тинчлик” сўзини ишлатаѐтганларнинг ҳаммаси ҳам озодлик ва одилликни кўзда тутувчи тинчликка эришаѐтгани йўқ. Шафқатсиз истибдодга тобе бўлиш ва минглаб одамларга йиртқичларча муносабатда бўлган диктаторларга ѐн бериш ҳақиқий тинчлик ҳисобланмайди. Гитлер бир неча марта тинчликка даъват қилган эди.

Лекин у буни ўз измига бўйсиндириш деб тушунган. Диктаторлар учун тинчлик кўпинча қамоқхона ѐки қабр тинчлигидан бўлак ҳеч нарсани англатмайди. Бу борада бошқа хавфлар ҳам мавжуд. Музокараларда баъзида хайрли ниятларни музокаралар мақсади ѐки уни ўтказиш жараѐни билан чалкаштиришади. Бундан ташқари музокараларнинг демократик иштирокчилари ѐки бу борада музокаралар бўйича ѐрдам бериш учун таклиф этилган хорижий экспертлар диктаторларни бир зумда давлат ҳокимиятини эгаллаб олгани,инсон ҳуқуқларини бузгани ва шафқатсизлиги туфайли рад этиб келинган маҳаллий ва халқаро даражадаги қонунийлик билан таъминлаши мумкин. Чунки диктаторлар қонуний мақомсиз ҳукуматни узоқ вақт бошқара олмайди. Тинчлик тарафдорлари эса уларга бундай мақомни бермасликлари лозим.

Умид манбалари

Юқорида қайд этилганидек,мухолифат етакчилари демократия учун курашдан умид йўқлиги туфайлимузокараларга киришишга мажбур бўлиши мумкин. Бироқ бу вазиятни ўзгартириш ҳам мумкин. Диктатура абадий эмас. Диктатура зулми остида яшаѐтган одамлар заифлашиб қолмайди. Диктаторларга ҳокимият тепасида абадий қолишга йўл қўймаслик керак. “Олигархия ва золимона ҳукмронликнинг умри бошқа давлат тузумига қараганда анча қисқа.. Золимона ҳукмронлик ҳеч қаерда узоқ вақт мавжуд бўлмаган”,деган эди Арасту.

Замонавий диктатурлар ҳам жуда нозик. Уларнинг заифлигини оғирлаштириб,шу тариқа диктаторларнинг ҳокимиятига путур етказиш мумкин. (Бундай ожизлик 4-бобда батафсил кўриб чиқилган). Замонавий тарих диктатураларнинг заифлигини аниқламоқда ва улар қисқа вақт ичида қулаши мумкинлигини кўрсатмоқда. Польшада коммунистик диктатурани ағдариш учун ўн йил (1980-1990 йиллар) талаб этилган бўлса,1989 йил Шарқий Германияда ва Чехословакияда бу тузум саноқли ҳафталар ичида тугатилди. 1944 йилда Сальвадор ва Гватемалада мустаҳкам ўрнашиб олган шафқатсиз ҳарбий диктаторларни қулатиш учун тахминан икки ҳафта кураш олиб борилди. Эрон шоҳининг ҳарбийлаштирилган қудратли тузуми бир неча ой ичида ағдарилди. 1986 йилда Филиппин диктатори Маркос халқ ҳокимияти томонидан бир неча ҳафтада тахтдан ағдарилди. АҚШ ҳукумати эса президент Маркосни мухолифат кучи аѐн бўлганидан сўнг қўллаб-қувватламай қўйди. 1991 йилнинг августида Совет Иттифоқида эски тузум тарафдорлари томонидан сиѐсий бўйсинмаслик ѐрдамида уюштирилган тўнтариш бир неча кун ичида бартараф этилди.

Натижада узоқ йиллар мобайнида унинг ҳукмронлиги остида бўлган кўп халқлар кунлар,ҳафталар ва ойлар ичида ўз мустақиллигини қўлга киритди. Куч ишлатилмайдиган воситалар муайян вақт талаб этадиган бир пайтда,куч ишлатиладиган ҳаракатлар ҳар доим тез иш бериши ҳақидаги эски тушунча ноҳақлиги аниқ бўлиб қолди. Гарчи,чуқурлашиб кетган вазиятни ва жамиятни ўзгартириш учун кўп вақт талаб этилсада,диктатурага қарши куч ишлатилмайдиган услублар ѐрдамида курашиш баъзида жуда тез кечиши мумкин. Музокаралар бир томондан,давомли қирғин-барот урушнинг,иккинчи томондан капитуляцияниг ягона муқобили ҳисобланмайди. Бу ерда,шунингдек,1-бобда келтирилган мисоллар шуни кўрсатадики,тинчлик ва озодликка эришаѐтган учун яна бир имконият – сиѐсий бўйсинмаслик мавжуд.

давоми бор.