O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Динингизни қўринг, ўзбеклар

Динингизни қўринг, ўзбеклар
172 views
24 May 2013 - 7:07

Маълумотларга қараганда турли сабаблар билан ғайримуслим давлатларга хорижга чиқиб кетганларнинг 90%  аввал тилидан, кейин эса динидан ҳам ажралиб қолади. Шу билан бирга маҳаллий халқлар бу келгиндиларни ўзларидан ҳам ҳисоблашмайди. Ўзлигини, яъни миллийлиги ва мусулмонлигини қўриганлар эса Ислом динига маҳкам боғланиб, имони билан яшайдиганлар экан.DIN1

 

Юртдан қочиш бугун арз бўлди,

Кимга ҳавас, кимга қарз бўлди,

Динни қўриш сизга фарз бўлди,

Динингизни қўринг, ўзбеклар.

 

Бухорага тушган у қуёш,

Имондадир ҳақиқий бардош,

Қуримасин кўзингизда ёш,

Динингизни қўринг, ўзбеклар.

 

Имон кетса нима қолади,

Вужуд қурур, юрак толади,

Қиёматда ёмон бўлади,

Динингизни қўринг, ўзбеклар.

 

Фарзандингиз сизни тушунмас,

Номи ўзбек, ўзи маст аласт,

Имонсизнинг номи доим паст,

Динингизни қўринг, ўзбеклар.

 

Ҳамма бугун долларга ҳайрон,

Сотилмоқда вужуд ва имон,

Нархингизни қилмангиз арзон,

Динингизни қўринг, ўзбеклар.

 

Ўзбекистон энди бегона,

Қон йиғлайди ватанда она,

Ихлос билан туринг мардона,

Динингизни қўринг, ўзбеклар.

 

Пайғамбардан (сав) қолган насиҳат,

Имон учун қилинар ҳижрат,

Чет элларда топилмас роҳат,

Динингизни қўринг, ўзбеклар.

 

Мўминларни ёру дўст тутинг,

Яхшиликни имондан кутинг,

Ҳасратларни ботинга ютинг,

Динингизни қўринг, ўзбеклар.

 

Унутилар она тилингиз,

Ўксик қолар ярим дилингиз,

Диёнатда севинч билингиз,

Динингизни қўринг, ўзбеклар.

 

Намоз Нормўмин

24.05.2013