O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Дубай Гугушанинг охирги бекатими?

Дубай Гугушанинг охирги бекатими?
28 views
05 May 2013 - 12:55

Интернет тармоқларида тарқалган хабарларга қараганда, шу йил апрель ойнинг бошларида Тошкент халқаро аэропортида чемодонларга яхшилаб жойланган 20 миллион доллар пул тасодифан божхона ходимларининг қўлига тушган. Аммо расмийлар бу пулни давлат ҳисобига ўтказишга улгурмасдан, долларнинг зотан “давлат”га, яъни Гугуша номи билан машҳур Гулнора Каримовага тегишли эканлиги маълум бўлган. Ажабо, Гугуша 20 миллион далларни нега Дубайга жўнатмоқчи бўлган?DUBAI

Ўзбекистонда диктатор отасига ўхшаб халқимизга зулм қилиш билан энг кўп нафрат қилинадиган, Европа ва Америкада ўзининг пул махинациялари билан жиноятчига айланиб улгурган Гулнора Каримова, “падарибузруквори” Ислом Каримов тахтидан кетиши билан жуфтакни ростлаб қолиш учун ўзига жой излаётгани маълумдир. Афтидан Гулнора бу мақсадда Дубайга кўз тикканга ўхшайди. Айтишларича, у бу шаҳарда ўзига миллионларча долларлик икки “сарой” сотиб олишга ҳам улгурибди…

Шунинг учун бўлса керак, Гугуша ўзига ўхшаган “артист” Юлдуз Усмонаванинг Дубайдаги концертига фахрий меҳмон сифатида қатнашган. Аслида эса бу жамоатчиликнинг кўзини чалғитиш учун қилинган иш бўлган. Чунки Гугуша Дубайга уй сотиб олиш учун боришини халқга очиқ  айта олмайдику! Бунинг ўрнига у Юлдузнинг концертига “фахрий” меҳмон бўлиб борганлигини ҳаммага кўз кўз қилган…

Гулноранинг Дубайга бўлган муҳаббати худди Ўзбекистон, Америка ва Европага бўлган муҳаббатига ўхшаб натижаланишини олдиндан айтишимиз мумкин. Чунки Гугуша араб чўлларининг “Парижига” ошиқ бўлар экан, яқин вақтда у ерларга “араб баҳори” келиб қолишини ҳисобга олмаганга ўхшайди. Қолаверса, жиноятчилар ҳаётларини умрбод адолатдан қочиб ўтказа олмайдилар ҳам. Шундай экан, Дубай Гугуша учун охирги “бекат” бўлса, ажаб эмас?!

Фурқатбек

05.05.2013