O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ДУНЁВИЙ ДАВЛАТ НИМА?

ДУНЁВИЙ ДАВЛАТ НИМА?
129 views
02 January 2022 - 21:55

Дарвин эволюция назарияси илмий тарафдан исботланмаган фараз.
Илмий усул деган нарса бор. Бирор бир нарса илмий факт деб қабул қилинишдан олдин ана шу илмий усул чиғириғидан ўтган ва илмий усул ёрдамида исботланган бўлиши керак.
Илмий усулнинг энг асосий талабларидан бири – “исботланаётган феномен бевосите кузатилиш керак” деб белгиланган.
Дарвининг назарияси микро-эволюция ёки адаптацияни жуда яхши исботлай олади, яъни қушларнинг тумшуғининг шакли ва айиқларнинг ранги ва шу кабилар.
Лекин макро-эволюцияни (турлар алмашинуви – мисол учун – маймун одамга айланиши) илмий усул ёрдамида исботлаш мумкин эмас. Чунчи эволюция миллионлаб йиллар давом этади деб тахмин қилинади. Миллионлаб йиллар давом этадиган феноменни “бевосита кузатиш” мумкин эмас булса (илмий усулнинг талаби) демак унинг илмий исботи ҳам бўлиши мумкин эмас.
Шундай экан эволюция бу оддий фараз. Бу ишонч. Бу атеистик ишонч.
Конституция ва қонунларимизга асосан атеизм ва унинг догмалари диний карашлардан устун турмайди балки бир хил қаралади.
Шундай экан дунёвий мактаб дастурига креационизмни қўшиш мумкин булмаса, унда илмий исботга эга бўлмаган ва атеистик догманинг бир қисми бўлган эволюцияни ҳам олиб ташлаш керак.
Давлат мактабида фақат илм ва фан ўкитилиши керак. Диний ёки атеистик қарашларни фарзандларига ўзи хоҳлагандай ўргатиш фақат ота-она зиммасида бўлиши керак.
Дунёвий давлатнинг маъноси шу.
Azizbek Adham
Манба: Facebook