O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ДУНЁДА ЭРК БОРДИР ШЕЪРИЯТ ДЕГАН

ДУНЁДА ЭРК БОРДИР ШЕЪРИЯТ ДЕГАН
348 views
26 April 2022 - 13:42

Яқинда бир хушхабар келди. Қозоғистон Республикасининг Олма – ота шаҳрида Турк дунёсининг атоқли намояндаси, Юрт мустақиллиги учун курашган ва халқимиз онгида ҳурлик зеҳниятини шаклланишига катта ҳисса қўшган улкан шоир, публицист ва таржимон Муҳаммад Солиҳнинг “Вал-фажр” номли шеърий тўплами қозоқ тилида чоп этилибди.
Шоир шеърларини шонли Туркистонимизнинг ажралмас бўлаги бўлган Қозоғистоннинг азамати, ёш ва истеъдодли шоир Файзулла Тўлтай таржима қилган. У Тароз Давлат Университети ва Туркия Республикаси Помукқаъла Университетида таҳсил олган. Олдинроқ Файзулла мендан бир шеърини таржима қилишимни илтимос қилган эди. Ўшанда замонавий услубда битилган шеър билан танишар эканман, ўзим учун истеъдодли шоирни кашф қилган эдим.
Кеча Файзулладан “Вал- фажр”нинг қозоқ тилидаги таржима китобини электрон нусхасини сўраб олдим ва ўқишга тутиндим.
Бунда менинг 1986-1991 йилларда Қозоғистон Республикасининг собиқ пойтахти Олма – Ота шаҳрида таҳсил олган чоғимда қозоқ қардошларимизнинг маданияти ва тилини ўрганганим асқотиб қолди.
Мазкур тўплам таржимоннинг «Эрта уйғонганлар аполегияси”номли сӯзбошиси билан бошланган ҳамда устоз Муҳаммад Солиҳнинг ижодий ва сиёсий ҳаётига доир маълумотлар келтирилган. Шунингдек, ундан рус тилида ижод қилувчи Шарқ зиёлиси Ўлжас Сулаймонов, Туркиянинг собиқ бош вазири Буланд Эжевит ва ўзбек адиби Ҳамид Исмоилнинг Муҳаммад Солиҳ ҳақидаги фикрлари ҳам келтирилган. Халқимизнинг атоқли шоири Муҳаммад Солиҳнинг 70-80 йилларда ёзилган жуда кўплаб шеърлари бизнинг авлодга ёд бўлиб кетган десам муболаға бўлмайди.
Масалан, шоирнинг халқ орасида машҳур “Шундай Ватанинг бўлатуриб”, “Сўнгги имкон”, “Дехқоннинг қўллари”, “Тараққиёт ва мақол”, “Тилчининг дегани”, “Бадиий ёлғон”, “Унутма, фақат сен ҳурсан”, “МСнинг тунги тилаги”, “Айтгандай”, “Қаршиман”, “Кечикканлар”, “Меҳр”, “Сен кетсанг”, “Дарахт шоир бўлса”, “Афсун”, “Орзу фуқароси” каби дурдона шеърлари, афоризмга айланиб кетган “Замон сенга боқмаса, сен ҳам боқма замонга, Майли яхши номинг чиқса бир лаҳзада ёмонга”, “Одам жамлаб олса ўзини, ўзини катта бир майдонга йиғса – у улкан лашкардир”, “Мардни номард деган мард эмас”, “Йиқилганни тепма” каби шоирнинг ҳаётий шиорига айланиб улгурган ўтли мисраларини ёддан билмаган ижодкор бўлмаса керак. Мен бу ерда ўсмирлик чоғимдан ёд олганим ва руҳиятимга катта таъсир кўрсатган шеърларни мисол келтирдим.
Умумтурк адабиётида катта ҳодиса бўлган Муҳаммад Солиҳдек шоирнинг шеърларини таржима қилишга ҳар ким ҳам журъат қила олмайди. Бунинг учун ижодкорда катта истеъдод билан бирга чуқур билим, шижоат ва жасорат бўлиши керак.
Мен улкан шоирнинг шеърларини таржимада ўқиш давомида Файзулланинг истеъдодига, унинг нозик дидига ва адабий маҳоратига қойил қолдим. Шеърлар улуғ Турк тилимизнинг таркибий қисми қозоқ тилида жарангласа ҳам барча Турк миллатига мансуб шеърият ихлосмандлари бемалол тушунишлари мумкин. Тўпламни қозоқ тилида ўқиш жараёнида Амир Алишер Навоий бобомиз таъкидлаб ўтганлари каби турк тилимизнинг бой ва гўзаллигини яна бир марта ҳис қилдим. Таржимон умумтуркий тил сандиғимизда мавжуд бўлган соф туркий сўзларни ва синонимларни унумли ва ўринли ишлатган.
Сўзимнинг исботи учун бир нечта мисоллар келтираман.
Муаллифнинг “Ҳаё” шеърининг номи “Уялиш” ( ҰЯЛУ) тарзида, “Дарахт шоир бўлса” сатри “Оғоч оқин бўлса” (АҒАШ АҚЫН БОЛСА) шаклида, “Йиқилганни тепма” шеърининг сарлавҳаси “Қулаганни урма” ( ҚҰЛАҒАНДЫ ҰРМА), “Уларга айт севгилим” сатри “Уларга айт, суюклим” (ОЛАРҒА АЙТ, СҮЙІКТІМ) тарзида, “Турк тилида сўзлашув” сатри “Турк тилида сўйлашув” (ТҮРІК ТІЛІНДЕ СӨЙЛЕСУ) шаклида ўгирилган бўлиб, “Бадиий ёлғон” эса яна ҳам чиройли шаклда – “Кўркам ўтирик” (КӨРКЕМ ӨТІРІК) тарзида жаранглайдики, бу сўзларни бошқа қардошларимиз каби биз ўзбек турклари бугунги кунда ҳам муомалада қўллаймиз.

Маълумки, устоз Муҳаммад Солиҳ сўнгги йилларда ҳам оз шеър ёзган бўлсалар – да, соз шеърлар ёздилар. Биз мухлислар мазкур шеърлар орқали миллат эрки учун курашган, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзининг ҳаётий принципларига содиқ қолган қувғиндаги дарвеш шоирнинг, комилликка интилаётган имонли инсоннинг , Туркий дунёнинг таниқли вакилига айланган жамоат арбоби ва фаол сиёсатчининг орзу армонлари, ўкинчу изтироблари билан ошно бўлдик.
Таржима китобидан жой олган шоир қаламига мансуб “На гўзал”, “Ғариб оғоч”, “Маҳшар кунида”, “Умуртқа” ва “Ҳаё” каби шеърлар эрксевар шоир шахсининг аччиқ ва шарафли қисматидан ҳикоя қилади. Тӯпламдан ӯрин олган шеърлар орасида жӯмард шоирнинг ӯз рафиқаси доктор Ойдин Солиҳ ҳазратларига атаб ёзган гӯзал ва ҳаяжонли шеърлари ҳам ӯрин олган. Турк миллати мусулмон ӯлароқ қадим – қадимдан ӯз аёлларини қадрини буюк тутган. Ӯз умри, илми ва истеъдодини элимизнинг маърифати ва манфаати учун сарф этган устоз Муҳаммад Солиҳ ва доктор Ойдин Солиҳ ҳаёти ва фаолияти барчамиз учун ибрат бӯлгуликдир.
Файзулла таржима жараёнида шеър ғояси, мазмуни ва шаклини сақлаб қолишга интилган ва бунинг уддасидан чиққан. Бу эса албатта таржимоннинг моҳирлигидан, унинг адабий маҳорати кундан кунга ошиб бораётганидан дарак беради.
26.04.2022
Hasan Xolmirza Goyib
P.S
Қуйида шеърият ихлосмандлари ҳам янги чоп этилган тўпламдан баҳраманд бўлсин деган ниятда устоз шоирнинг бир нечта шеърларини ўзбек ва қозоқ тилларида келтирмоқчиман.
НА ГЎЗАЛ
Бир ёнда ожизу, бир ёнда кучли,
кураш бошланаркан тарафма-тараф
ожизнинг ёнини олганинг учун
“Хоин” деб ном олмоқ нақадар шараф!
На шараф, халқини қул этган подшоҳ
“менинг душманим” деб сени атаса,
жазавага тушса исминг эшитган чог
китобингни ўқиб, йиртса, топтаса!
На шараф-ки зулмга “зулм” деёлсанг,
бошингда ҳар куни синса-да тўқмоқ,
шайтондан қўрқмаслик нақадар гўзал,
на гўзал ягона Аллохдан қўрқмоқ!
1994
ҚАНДАЙ БАҚЫТ
Мықты болып бір жағы,
әлсіз болып бір жағы
кебін киер қан майдан басталса егер мұндағы –
әлсіздердің жағына өткен үшін,
бір-бірлеп
«сатқын» десе атыңды,
ұлы құрмет – бұл құрмет!
Елін езген хан сені өлтіруге шақ қалып,
«Дұшпаным» деп тістенсе –
бұдан асқан жоқ бақыт!
Сосын келіп атыңды естігенде абдырап,
кітабыңды жыртса егер,
өкінішті,
бақ, бірақ!
Қандай бақыт!
Қауіптің тұрсаң-дағы шыңында,
шімірікпей айта алсаң зұлымсың деп зұлымға!
Шайтаннан да қорықпау қандай бақыт, мұңайман.
Қандай бақыт қорқу да жалғыз ғана құдайдан!
1994 жыл
МАҲШАР КУНИДА
Орзу этмакдаман: ҳисоб кунида
Раббим кӯрар экан менинг ишимни,
менга “қулим Солиҳ” дейиш ӯрнига
“солиҳ қулим” дея сасланишини.
2003
МАҚШАР КҮНІНДЕ
Дұға етемін. Менің дұғам – жан дұға:
Есеп күні маған қарап лайым –
«құлым Салих» дегенінің орнына,
«салих құлым» деп айтса екен Құдайым!
2003 жыл
ҲАЁ
Оллоҳим, авлиёлар жаннатни сендан
ҳаё этгани ғчун сӯрамадилар.
Мен эса сӯрадим, сӯрамасликдан
Ҳаё этганим ғ чун сӯрадим, ё Раб.
2003
ҰЯЛУ
Құдайым, әулиелер жаннатты сенен
сұрамады ұялғандары үшін.
Мен болсам сұрадым я, Раббым,
сенен сұрамауға ұялғаным үшін.
2003 жыл
УМУРТҚА
Ёш экан, бу одам тӯғрийди ғоят,
Кексайиб тӯғрироқ бӯлди яна.
Чунки умиртқаси бӯлган Шеърият,
Умрининг сӯнгида Шариат бӯлди.
2010
ОМЫРТҚА
Жас кезінде тіп-тіке кешіп өтті майданды.
Жасы келіп тік бола түсті тағы жайқалды.
Себебі оны бүкпеген омыртқасы – Шеърият1,
Өмірінің соңында Шариғатқа айналды.

АЛҲАМДУЛИЛЛОҲ
Кеча нафсимга қараган эдим: Кибр бор эди.
Умид бор эди. Сабр бор эди.
Бугун яна боқдим нафсимга:
Ҳеч нарса қолмабди сабрдан бошқа. Алҳамдулиллоҳ.
2020
ҚҰДАЙҒА ШҮКІР
Кеше нәпсіме қарағанымда:
Тәкәппарлық бар еді,
Үміт бар еді,
Сабыр бар еді.
Ал бүгін қарасам:
Ештеңе қалмапты сабырдан басқа.
Құдайға шүкір…
2020 жыл

Манба: Facebook.com