O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Дунё бехабар

Дунё бехабар
188 views
04 August 2014 - 19:58

3Рамазон ойининг охирларида Ўзбекистон Диний Идорасига сим қоқдим. Мақсадим Исроилнинг Ғазодаги амалиётига муфтият раҳбарлари муносабатини билиш эди. Гўшакни кўтарган идора раҳбарларидан бирига “дардим”ни айтдим. Орага оғир сукунат чўкди.

Радио суҳбатга рози бўлмадиёв, дедим ичимда. Аммо жавоб мени довдиратиб қўйди.

“Шу таровеҳ намозлари билан бўлиб, нима бўлаётганидан хабарим ҳам йўқ. Тинчликмикан ўзи?” – саволимга савол билан жавоб берди мулозим (исмини айтмай яна гап урчимасин).

Ўзбек расмийлари жавобдан қандай қочишни яхши билишади. Буни қарийб 20 йиллик меҳнат тажрибамдан биламан. “Ҳа, Исроил бир-икки ҳафтадан буён Ғазони бомбалаяпти. Ўлганлар сониям мингтадан ошиб кетди. Хабарингиз йўқми?” – дедим, яна мулозимни саволга тутиб.

“Йўға, хабарим йўқ экан. Таровеҳ намозларига бориб, телевизор кўрганиям вақтим бўлмаяпти. Айбга буюрмайсиз энди”.

Мулзам бўлиб, телефон гўшагини қўйдим.
“Ёлғон гапирди-ми ёки ростанам хабари йўқми?..

Сирожиддин Толиб