Россиядаги қамоқхоналарда 618 490 маҳбус бор экан, бу сон Тюмен, Владивосток, Махачкала ва ё Ульяновск шаҳарларининг аҳолиси билан тенг.
Ўзбекистондаги қамоқхоналарда қанча маҳбус сақланиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, аммо 2010 йил марҳум президент Ислом Каримов ўз чиқишларидан бирида мамлакатда ҳар 100 минг кишига 166 аристон тўғри келишини айтган эди.
Россия қамоқхоналардаги “аҳолиси” бўйича Европа давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллайди.
Аммо 2000 йилдан бери Россияда собиқ Шўро давлатларида бўлгани каби қамоқхонадаги маҳбуслар сони қисқариб бораётган экан.
Европа қамоқхоналари “аҳолиси”
Қамоқхоналар тизимини ислоҳ қилиш энг мушкул амаллардан саналади ва ҳатто тараққий топган давлатлар ҳам айни масалада ягона дастурамалга эга эмас.

Масалан, Финляндияда 1971 йилда ўғрилик қилганларларнинг 38 фоизига қамоқ жазоси берилган бўлса, маст ҳолда машина ҳайдаганларнинг 70 фоизи озодликдан маҳрум қилинган.
Москвадаги Стратегик Тадқиқотлар Маркази Германия, Англия ва Уэлсдаги тизимларни ўрганиб чиққан.
Тадқиқот хулосалари:
1.Озодликдан маҳрум қилиш жиноятчини “тузатмайди”. Қамоқдан чиққанларнинг катта қисми такроран жиноят содир этади ва қамоқхонага қайтади.
2.Қамоқхонадан чиққанлар жамиятга яна қайта мослашиши қийин бўлади
3.Ана шу икки хулосадан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, 1960 йиллардан бери Буюк Британия ва АҚШ собиқ маҳбусларни жамиятдан узоқ ушлаб туриш маъқул деган хулосага келишган. Уларни қайта тарбиялаш фикридан деярли воз кечишган.
4.Финландия ҳукумати қамоқхоналар жиноятчилик етказадиган зарарни озайтирмайди дея жиноятчиларни озроқ қамоққа жазосига ҳукм қилганлар.Қонунбузарларга қарши кўпроқ жарима ва шартли қамоқ жазоларини беришган.
5.Жазо турларини юмшатиш жиноятчиликнинг ошишига олиб келмагани аниқланган
Қамоқхоналар “аҳолиси” катта бўлган давлатлар
(Ҳар 100 минг кишига)
МамлакатҚамоқхона “аҳолиси” (100 кишига нисбатан) *
АҚШ 666
Россия 428
Буюк Британия 363 (146)
Белоруссия 314
ЖАР 291
Исроил 265
Туркия 254
Гуржистон 254
Озарбайжон 239
Латвия 221
Қозоғистон 202
Польша 195
Венгрия 185
Украина**167
Аргентина 167
Португалия 135
Испания 130
Канада 114
Франция***101
Юнонистон 89
Швейцария 82
Германия 76
Норвегия 74
Нидерландия 61
Финляндия 57
* 2017 йил маълумотлари (Россия, Буюк Британия, Қозоғистон,Туркия, Латвия, Гуржистон, Польша, Испания, Франция, Португалия, Юнонистон, Финландия), 2016 й. (ЖАР, Озарбайжон, Украина, Венгрия, Швейцария, Германия, Норвегия), 2015 й.(АҚШ, Исроил, Аргентина, Нидерландия), 2014 й. ( Белорусия)
**Қрим борасида маълумотлар йўқ, Украина бу яриморолни ортиқ назорат қилмайди
*** Франция қамоқхоналарига доир статистик маълумотларга Монако ҳам киритган, икки давлат ўртасида бу масалада шартнома бор.
Манба: Би-би-си Ўзбек



Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
Gulnor (8-qism)
Gulnor (7-qism)
Gulnor (6-qism)