Душманларим мендан аминдир ҳар дам,
Кутишмайди мендан хиёнат асло
Улар ишонади, қутурсалар-да
Солиҳ улар сирин этмайди ифшо!
Билишар, ризқига тикмас кўзини
Елка оша боқмас улар хатига
Тутади уларга берган сўзини
Хиёнат этмайди омонатига!
Шу боис, разолатини ҳар он
Сочарлар атрофга қушиқлар айтиб,
Чунки улар амин, Солиҳ ҳеч қачон
Улар каби пасткаш бўла олмайди!
Май 2021
Бодрум



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Муҳаммад Солиҳ: Табрик
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ