5 апрель куни ўтказилган “Қурултой” давра суҳбати Ўзбекистон Давлат xавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг Сенат ялпи мажлисида қилган чиқишининг айрим ўринларига бағишланди.
30 март куни Олий мажлис Сенати “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунни тасдиқлади.
Ушбу қонун муҳокама қилинган Сенат мажлисида ДХХ раиси Ихтиëр Абдуллаев сиëсий мухолифат ва диний экстремистик оқимларни “мамлакат барқарорлигига таҳдид” деб атади.
“Қурултой” қатнашчилари шу кунларда муҳокама этилаëтган Абдуллаев маърузаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Эшиттиришда қатнашган сиëсатшунос Рафаел Саттаров:
– Бизга эркинлик берилди¸ дея бошқалар эркинлигини дарҳол чеклашга чоғланган диндорларнинг тоқатсиз чиқишлари ортидан¸ бўшашган гайкалар яна буралмоқда, деди.
“Қурултой”нинг 5 апрель кунги сонида хориждаги журналистлар Анвар Усмонов¸ Улуғбек Ҳайдаров ва Ўзбекистонга қайтиб бориши ортидан “конституциявий тузумга тажовуз”да гумонланиб¸ терговга тортилган ëзувчи Нурулла Отахонов иштирок этди.
Манба: ozodlik



МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ