Хўп, диктатор Каримов Қозоғистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилибди, лекин бу дегани “Диктатор соппа соғ!” дегани эмаску….
“Ана, ЎХХ яна ёлғон тарқатаяпти” деб дўппиларини (агар дўпписи бўлса) осмонга отаётганлар, Ислом Каримов – қудратли ва қўли узун шахс эканлигини ёддан чиқардиларми?
Ахир бу диктатор қабул қилаётган дори дармонлар, муолижалар оддий инсонларнинг хаёлига хам келмайдику?
Жахон медицинаси эришаётган энг илғор ютуқлар, бугунда дунёнинг қудратли шахслари учун хизмат қилмаптими?
Қолаверса, Ўзбек халқининг қонини ичаётган кучлар бугун Каримов ўлса, ўша захоти халққа буни ошкор қиладиларми? Йўқ. Улар оталарининг ўлигини токи қуртлаб кетгунча музхонада сақлайдилар! Керак бўлса, Ислом Каримов ролини вақтинча ўйнаб туриш учун қиёфадошни топиш улар учун хеч гап эмас.
Ўзбекистонда бугун вазият шундайки, диктатор ўлиб қолган тақдирда хам унинг қизлари Твиттер орқали Сизнинг “Хурматли Гулнарахон! Отангиз эсон омон юрибдиларми?” деган саволингизга, бемалол тиржайиб “Канешна!” деб жавоб беришаверади…
Каримовнинг оёқда туриши бугун биргина Гулнора ва унинг командасига эмас, АҚШ ва Исроилга, Хитой ва Россияга хам керак!
Ха, яна бир гап: Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида Каримов ва Идрисов ўртасида кечган учрашув хақида бир сатр хам ёзилмаган….
Расмий Тошкент ва Остона хар доим хам бир бири билан келишиб келган. Халқаро майдондаги обрўсидан хам воз кечиб, ўзбек қочқинларини пайдар пай Каримов исканжасига жўнатиб турган Назарбоев, бу сафар хам ўзбек хамкасбининг жонига оро кирганга ўхшайди…
Улуғбек Хайдаров