“Нажот”га Хазорасп туманидан олинаётган навбатдаги хабарларда, турли кўринишда баён қилинган шикоятларда ёзилишча, фуқароларга қонуний тартибда ажратиб берилган ер участкалари, уларнинг эгалари қурилиш ишларини бажришга киришган пайтларида қўшнилари, уларга бегона бўлган инсонлар томонидан ўзбошимчалик ва зўрлик билан эгаллаб олинмоқда. Фуқароларни ўлдириш билан қўрқитиш, куч ишлатиш ҳоллари содир бўлмодқ. Бу хақда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига қилинаётган шикоятлар турли сансоларликларга солинмоқда. Қонун бузилишга муқим чора кўрилмасдан арзнома ва шикоятллар мазмунан ноқонуний шарҳланиши ҳоллари учрамоқда.
Жумладан: фуқаро И.Қуронбаев “Нажот”га ўзига тегишли турар жой учун қонуний ажратилган ер участкасини қўшниси Д. Жуманазаров ноқонуний равишда тортиб олганлиги, қурилиш ишларини бажармоқчи бўлганида уни ҳар хил гаплар билан ҳақорат қилиб, ўлдириш билан қўрқитганлиги тўғрисида мурожаат қилган. Ўзининг эътироф этишича, И. Қурбонбоев бундан олдин маҳаллий ҳуқуқ тартибот идораларига мурожаат қилган. Аммо улар шикоят қилувчига эмас, қандайдир сабабларга кўра, зўравонга ён босишмоқда.
Ушбу масала юзасидан Хазорасп тумани ҳокими маҳкамаси туман ҳокимлиги канцелярия бўлими мудри О.Болтаевнинг фукаролик ишлари бўйича Боғот туманлароро суди раиси У.Отажановга йўллаган хати фуқаро И.Қуронбаевнинг 3 йил давомида югуриб-елишига қарамасдан, ўзига қонуний берилган ер участкасидан ажралиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Қуйида мазкур хатни келтириб ўтамиз:
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги канцелярия бўлими мудири О. Болтаевнинг 2013 йил 22 январь 1-62-рақамли хати:
“Ҳазорасп тумани Овшар қишлоғи, сбоиқ Коммунизм колхози вакиллари йиғилишининг 1990 йил 13 майдаги №2-сонли қарори туман ҳокими қарори билан тасдиқланмаган.
Хазорасп туман Овшар қишлоғи, собиқ Коммунизм колхози вакилари йиғилишининг 1990 йил 13 майдаги №2-сонли қарори ҳозир ҳам кучда.”
Кўриниб турибдки, мазкур хат икки хил маъно бериб турибди. Биринчиси қими қарорни гўёки инкор қилади, иккинчи қисми эса унинг ўз кучида қолганлигини тасдиқлайди. Бу эса суд жараёнини чалғитиб, мутасадди ташкилотлар ходимларининг сансоларлигини юзага келтирмоқда.
Аслида Хазорасп тумани Овшар қишлоги, собиқ Коммунизм колхози вакиллари йигилишининг 1990 йил майдаги № 2-сонли қарори фақат И. Қуронбоевга эмас, қишлоқдаги 60 та хонадон фуқаросига чиқарилган. Қолган 59 фуқарониннг ер участкасига ҳеч бир бегона зот қўл урмаса-ю, айнан И. Қуронбоевга тегишли қарор ҳокимликда тасдиқланмагани учун ҳужжатида етишмовчилик бор деб қўшнисига берилса, адолат ғалабаси қаерда қолади?
Карор қисмида, колхоз аъзоларининг посёлкада жой ўрни сўраб ёзилган аризаларига кўра шу қарорга илова қилинган рўйхатга асосан фақат \ген план посёлкадан жой ўрни бериш мақулланган, карорга илова қилинган рўйхатга асосан Қурбонов Искандарга тур жой қуриш учун 0,13 га ер участкаси ажратиб берилган. Асос:Фонд№238рўйхат, жилд №113-118бетлар.
И. Қуранбоевга доир масала “Нажот” томонида ҳар томонлама ўрганилиб, Ҳазорасп тумани Овшар қишлоғи ер ҳаритасидан кўчирмада*”Тилла ўғли Радж” адвокатлик бюросининг сўраб турган ер участкасини ўрни белгилангани, қўшнилар берган далолатномалар, И. Қурбоновга тегишли ер участкасини тасдиқловчи қўшнилар томонидан имзоланган тушунтириш хатлари, ер майдонининг Хазорасп тумани “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадстри ҳизмати” бошлиғи О. Юсупов имзоси остидаги махсус ўлчами мавжудлиги аниқланди.
Хазоасп тумандиа яшовчи фуқаро Санобар Худойбергановага тегишли қонуний берилган ер участкаси ҳам амалдорлар томонидан зўравонлик билан эгаллаб олинган. “Нажот” ушбу аёлга ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиши учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатди. Шунингдек, Питнак шаҳрида яшовчи Ойдин опага (тел:+998914248091) ҳам шундай ёрдам кўрсатилди.
Хазорасп тумани ва Питнак шаҳрида ўзбошимчалик ва зўравонлик билан бировларнинг кўчмас мулкини тортиб олиб, ноқонуний иморат қурилиши ҳолатлари кўпаймоқда. “Нажот” бу юзадан маҳаллий ҳокимлик ва ҳуқуқ-тартибот идораларидан жабрланувчиларга қонуний ёрдам беришини, қонунбузарларга нисбатан чора кўришни талаб қилади.
Х. ЯҚУБОВ,
Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси