Алихонтўра Соғуний
ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 183
(давоми)
ЕТТИНЧИ МЎЖИЗА
Ҳазрати Яъло ибн Мурра шундоқ ривоят қилур:
«Расулуллоҳ билан бирга сафарга чиқдик. Бир мўлжал йўл юргандан сўнгра манзилга келиб тушдик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётиб ухладилар, мен эрсам шул ерда қараб ўлтирган эдим.
Шунда бу жойдаги ўсган дарахтларнинг бири қўзғолиб, ерни ёрганича Расулуллоҳ томонига юрди. Тўғри келиб, Расулуллоҳ бошларида бир айлангач, қайтиб бориб яна ўз жойида турди.
Муни кўргач, ҳайронликда туриб эрдим, шу орада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғондилар эрса, бу воқеани баён қилдим.
Анда Расулуллоҳ айтдилар:
— Бу дарахт мени зиёрат қилмоққа Аллоҳдан рухсат сўради. Унга рухсат берилгач, менга келиб салом қилиб қайтди».



ИИВ Мубашшир Аҳмадга қидирув эълон қилингани хақидаги ахборотни жойлашда техник хатога йўл қўйилганини билдирди
НЕГА ЮСУФ ХОС ҲОЖИБ ЎЗ АСАРИДА “АЛЛОҲ” ИСМИНИ ҚЎЛЛАМАГАН?
Ўзбекистондаги “диний маҳкумлар” кимлар?
Иймон ва симуляция
Диний эркинликлар: “Ҳафсалани пир қилган” янги қонун