ЖАБР КЎП БЎЛДИ
Эй ёронлар, мусулмонлар,
Даврондан жабр кўп бўлди.
Неча жафо чеккан жонлар,
Баттарини кўрар бўлди.
Жаҳон кенгдир, маломат кон,
Орада куйди ширин жон,
Устимизда бераҳим хон,
Бошга қамчи урар бўлди.
Озибдир кўклан хонлари,
Кўп кўрар бизга ҳолларни,
Қўймасдан ҳайдаб молларни,
Кўзин тикиб турар бўлди.
Махдумқули, аяма жон,
Қурту қушга топилар дон,
Ҳаддан ошди бу золим хон,
Ўзига тўр қурар бўлди.
МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди



ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Гулнор (аудиокитоб)
Нейзен Тевфиқ ҳақида
Gulnor (8-qism)