2018 йил 24 апрел сешанба куни соат 1500да жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди биносида Аббос Ходжаев иши юзасидан бўлаётган суд махкамаси давом эттирилди. Ушбу суд мажлисида Аббос Ходжаевга нисбатан қўзғотилган жиноят иши буткул буюртма асосида сохталаштирилганлиги янада намоён бўлди. Фақат биргина савол очиқланмай қолди – бунинг буюртмачиси ким?! Деярли саккиз ойдан бери давом этиб келаётган суд масхарабозлиги (судебний фарс)дан мақсад нима?! Буларнинг ҳаммасининг орқасида ким турибди?
ЖАВОБИ ЙЎҚ САВОЛЛАР ЁКИ УШБУ ЖИНОЯТ ИШИДАН КИМЛАР МАНФААТДОР2018 йил 24 апрел сешанба куни соат 15.00да жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди биносида Аббос Ходжаев иши юзасидан бўлаётган суд махкамаси давом эттирилди. Ушбу суд мажлисида Аббос Ходжаевга нисбатан қўзғотилган жиноят иши буткул буюртма асосида сохталаштирилганлиги янада намоён бўлди. Фақат биргина савол очиқланмай қолди – бунинг буюртмачиси ким?! Деярли саккиз ойдан бери давом этиб келаётган суд масхарабозлиги (судебний фарс)дан мақсад нима?! Буларнинг ҳаммасининг орқасида ким турибди?Худди мана шу саволни судланувчи Аббос Ходжаев аввалги суд мажлисида судда раислик қилувчига бериб, шундай деган эди: “Мақсадинглар нима ўзи? Агар сизларга мени қамалишим керак бўлса, мана қамадиларинг. Саккиз ойдан бери мени турма-да ушлаб нимага эришмоқчи бўлаяпсизлар.Шу вақтгача судда сўралган бирорта гувоҳ менга қарши кўргазма бермади.Агар сизларга мени ўлимим керак бўлса, уни ҳам оласизлар. Лекин нима учун очиқдан – очиқ масхарабозлик қилаяпсизлар? Чўнтагимга наркотик моддаси солиб, гувоҳларни қўрқитиб, алдаб, иш хужжат-ларини қалбакилаштириб нимага эришмоқчи бўлаяпсизлар?” Бу саволларга проку-рор ҳам, судда раислик этувчи ҳам фақат сукут сақлаш билан жавоб қайтаришди.Дарҳақиқат, прокурор ва қалбакилаштирилган хужжатлар ҳақида. Тўғри, судда сўралган жабрланувчилар ҳам, гувоҳлар ҳам дастлабки терговда берган кўргазмаларини ўзгарти-риб, уларга терговчи ва оперлар томонидан тазийиқ ўтказилганлигини, кўргазмаларни терговчиларни диктовкаси билан ёзиб берганликларини баён қилганлар.Судда иштирок этаётган Олмазор туман прокурори ўринбосари Д.Абдуллаев қандай қилиб бўлмасин фақат айблов йўналишида топшириқ олган кўринади, жон-жахди билан гувохларга йўналтирувчи саволлар бериб, судни ҳам, бошқаларни ҳам чалғитмоқчи бўлаяпти. Мен китобларда ўқиганман, прокурор сўзи лотинчада “тарбиячи, куратор” деган маънони билдирса, французчада “ғамхўрлик қилувчи, меҳрибонлик қилувчи” деган маънони англатар экан. Лекин прокурор сўзи ўзбекчага “пораҳўрор” деб ўгирилса жуда тўғри бўлса керак, менимча. Аммо, юриспруденцияда, ҳусусан, жиноят судлов жараёнида прокурорнинг асосий вазифаси қонунларни тўғри ишлатилишини, қонун усти-ворлигини таъминлашдан иборат бўлсада, мазкур жиноят иши юзасидан иштирок этаёт-ган Олмазор туман прокурори ўринбосари Д.Абдуллаев қонунларни очиқдан-очиқ инкор қилиб, жабрланувчиларни ҳам, гувоҳларни ҳам ёлғон кўргазмалар беришга ундаганлик-даги ҳатти-ҳаракатлари судланувчиларни ҳам,адвокатларни ҳам сабр-косасини тўлдириб, эмоционал портлашга сабаб бўлди ва адвокатлар ҳамда судланувчилар прокурорга раддия беришга мажбур бўлдилар.Аввалги суд мажлисига чақиртирилган катта терговчи капитан Шаҳбоз Саттаров адвокатларнинг иш материаллари юзасидан берган саволларининг биронтасига ҳам қонунда белгиланган тартибда жавоб беролмади, фақатгина “билмайман, эсимда йўқ,” дейиш билан чекланиб қўя қолди. Эътиборли жихати шундаки, прокурор Д.Абдуллаев “терговчи томонидан қонун бузилиши бўлмаган, у фақат ўз вазифасини бажарган”, деган репликасидан сўнг терговчи Ш.Саттаров, “тўғри, доим мана шундай бўлиб келган”, деб қўшиб қўйган. Ҳаттоки, ўзи тайёрлаган жиноят иши материалларини қайта ва қайта варақлаб, берилган саволларга жавоб тополмади.Кеча бўлиб ўтган суд жараёни ҳам шуниси билан эътиборга моликки, суд мажлисида ҳаддан ташқари фаоллашиб кетган журналист Малоҳат Эшонқуловани судья Мирзиёд Абидов суд залидан чиқариб юборишга мажбур бўлди.Шунингдек, шу куни суд мажлисига 2017 йил 13 сентябр куни ўтказилган тадбирда гўёки Аббос Ходжаевнинг чўнтагидан олинган наркотик моддасини экспертиза қилган Тошкент шахар ИИББ ЭКБ бошлиғи Қосим Эргашев ва шу бўлим эксперти А.Абдукаримовлар чақиртирилган бўлиб, уларнинг кўргазмалари ҳам эшитилди.Эксперт Қ.Эргашев 2017 йил 13 сентябр куни тезкор ходимлар унга хат билан чиқиб, унга мухрланган конвертдаги моддани экспертизадан ўтказиб беришликни сўраганлигини баён қилди. Шунда адвокат Ёқут Худоёрованинг “сиз экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги ЖПКнинг 68-моддаси талабларини биласизми, агар билсангиз эспертиза ўтказишда қонун талабларига риоя қилдингизми” деган саволига, “мен қонунга хилоф иш қилмадим, ИИВнинг 108- буйруғига асосан ўз вазифамни бажардим”деб жавоб берди. Шунда адвокат, “унда нима учун қонун талабига кўра, фақат суриштирувчи, терговчининг қарори ёки суднинг ажрими асосида эмас, балки тезкор ходимнинг хатига кўра экспертиза ҳулосаси бердингиз” деган саволига аниқ ва асослантирилган ишончли жавоб беролмади.Шунингдек адвокатнинг, “2017 йил 15 сентябр куни терговчи қарори билан келган мухрланган конвертни иккинчи марта очдингиз, ахир мухрланган конверт икки марта очилиши мумкин эмаску” деган саволига эксперт,”конверт очилмаган, мен аввалги экспертизани ўзим ўтказганлигим учун конвертни очмадим, фақат икки кун аввалги экспертизани давом эттириб, тугатиб қўйдим ”, деб жавоб берди.Лекин, адвокатнинг “унда нима учун ҳулосага конвертни очдим деб ёзгансиз, агар аввалги экспертиза жараёни тугалланмаган бўлса, бирламчи ҳулосангиз қанчалик тўғри, проба учун олинган ва кейинчалик экспертизани давом эттириш учун олиб қолган наркотик моддасини қаерда ва қандай шароитда сақлагансиз, уни ҳисоботи қандай юритилган, экспертизага берилган моддадаги наркотик модда ёки аралашмаларнинг миқдори қандай аниқланади” деган ва шу каби иш юзасидан аниқлик киритиши мумкин бўлган кўплаб саволларга иккала эксперт ҳам тайинли жавоб беролмади.Ана шу экспертларнинг жавобларидан жиноят иши буюртма асосида сохталаштирилган-лигини кўрсатувчи икки муҳим жихат:1. Адвокатнинг “мана шу экспертиза ҳулосасини олиш учун қанча вақт кетади”, деган саволига эксперт Қ.Эргашев 4-5 соат деб жавоб берган бўлса, эксперт А.Абдукаримов “агар тезкор усулда ўтказилса 1,5 соат кетади” , деб жавоб берган. Лекин, адвокатнинг “унда соат 1700да тадбир бошланган бўлса, айтайлик 1730ларда тезкор ходимлар хат тайёрлашга ҳам улгуриб, сизга муҳрланган конвертни топширган бўлса, терговчи Ш.Саттаров 1730да,яъни экспертиза ҳулосаси чиқмасдан туриб, конверт ичидаги модда миқдори 0,34грамм бўлган героин эканлигини қаердан билган” деган саволига жавоб беролмаган.2. Шунингдек, адвокатнинг экспертизага йўлланган хатларнинг бири 896 чиқиш рақами билан, иккинчиси эса 4998 чиқиш рақами билан расмийлаштирилганлигини, бир кунда келган хатларнинг рақамлари орасидаги бундай катта тафовут қандай келиб чиққанлигини, нима учун тезкор ходимга берган ноқонуний маълумотига “жиноят ишига тикилмасин ”деб эслатма ёзиб қўйганлигини ҳар иккала эксперт ҳам тушунтириб бера олмадилар. Фақат, “биз раҳбарларнинг топшириғини бажардик, ҳолос” дейиш билан чекланиб қўя қолишди.Судларда қонунларни тўғри ишлатилишини назорат қилиш, қонун устиворлигин таъмин-лаш, шунингдек, фуқароларнинг конституциявий манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликлари-ни ҳимоя қилиш муқаддас вазифаси бўлган прокурор Д.Абдуллаев қонуннинг қўпол бузи-лишлари ҳолатини бартараф қилиш ўрнига, аксинча, уларни рағбатлантириш позицияси-да туриб “экспертларнинг ҳатти-ҳаракатларида қонунга хилоф ҳаракатлар бўлмаган, улар фақат ўз вазифасини бажарган” деб, экспертлар ҳаракатини ҳаспўшламоқчи бўлган. Ўтган саккиз ойлик дастлабки тергов ва суд жараёнлари шуни кўрсатиб турибдики, фуқаро Аббос Ходжаевни қамалиши кимларгадир жуда керак бўлган. Кимлардир ўз шахсий манфаати йўлида ўз мансаб вазифасини суиистеъмол қилганлиги ҳам аниқ. Бу яқин ўртада ўз ечимини топади, чунки масаланинг векторлари аниқлаб олинди, яъни йўналиш маълум. Бу ҳозирда жуда ҳам муҳим эмас. Муҳими, ҳаммамизга ҳам маълум, охирги 25 йилликда ўзбек халқи “принцесса Гугуша”- нинг ноғорасига ўйнаб келди. Қирол ўлди, яшасин қирол (Король умер, да здравствует король) деганларидек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидаги “раққоса” ларнинг қилпиллашига қараганда саҳнага янги “принц” чиққан кўринади. Бу ҳам жуда муҳим эмас.Муҳими Гулноралар, Гулямовлар, Қодировлар, генераллар, половник ва подполовниклар, хоким ва хокимчаларнинг ибтидоси қандай бошланган эдию, интиҳоси қандай тугаганлигига халқимиз шу кунларда шоҳид бўлиб турибди. Лекин гап бунда ҳам эмас.Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 8 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган маърузасида ҳамда 2017 йил 23 декабр куни Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида қонун устиворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устивор йўналишлари ҳақида гапириб Шундай деган эди:“…мен бир фикрни такрорлашдан чарчамайман: халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолатни ҳаётимизда том маънода қарор топтириш энг асосий вазифамизга айланиши шарт. Ўтган бир йил давомида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Бунинг учун биринчи навбатда, судьяларни одил судларга таъсир ўтказадиган омиллардан ҳимоя қилиш керак. Тергов ва суд ишига аралашиш ҳолатларини аниқлаш, бунинг учун жавобгарликни кучайтириш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш ғоят муҳимдир. Судларнинг асосий вазифаси адолатни қарор топтиришдан иборат.Бунинг учун суд ҳар бир иш юзасидан қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқариши лозим. Кўрилаётган чораларга қарамасдан, ички ишлар идоралариҳали ҳамон “Халқпарвар ички ишлар идораларига” айлангани йўқ. Прокуратура органларининг эса жамиятда қонун устиворлигини таъминлаш бораси-даги фаолияти етарли эмас.Суд идоралари ҳали-ҳамон ҳар қандай ҳолатда адолат қарор топадиган масканга айлангани йўқ. Шу мақсадда биз суд тизимини тубдан ислоҳ қилишга аҳамият бераёт-ганимиз бежизга эмас. Чунки, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга экан-лиги, жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг айби судда аниқ бўлмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги тўғрисидаги конституциявий нормаларни амалда таъминла-ниши айнан ана шу омилга боғлиқ. Аҳоли билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар шуни кўрсатмоқдаки, суд-тергов амалиётида далилларнитўплаш ва баҳолашда қонунийлик ва ҳолисликни таъминлашга тўсқинлик қиладиганҳолатлар тўлиқ бартараф қилинмаган. Шунинг учун “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга биноан ,бундан буён Ўзбекистонда ҳибсга олинган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга нисба-тан қийноққа солиш, руҳий ҳамда жисмоний босим ўтказиш, бошқа ғайриинсоний зўровон-ликка мутлоқо йўл қўйилмайди. Бундай ҳаракатларни содир этган ходим ёки кимнингдир “буюртмаси”ни бажарган ҳар қандай шахс, ким бўлишидан қатъий назар, муқаррар қонуний жазога тортилади.Жиноят ишлари доирасида ноқонуний усуллар билан олинган ҳар қадай маълумотлардан фойдаланиш қатъийян тақиқланади. Қийноққа солиш, ҳимояга бўлган ҳуқуқни бузиш, инсонни алдаш ва тергов жараёнида бошқа ноқонуний усулларни қўллаш ман этилади. Далилларни сохталаштирганлик учун алоҳида жиноий жорий қилинади. Эндиликда жиноят судлов тергови жараёнида адвокатлар ниг ва прокурорнинг ваколати тенглаштирилади ва адвокатлар жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу далиллар тергов ва суд идоралари томонидан мажбурий текширилиши ва баҳоланиши керак бўлади. Қийноққа солиш каби ноқонуний усулларни қўллашни қатъийян чеклаш мақсадида тергов ва вақтинча сақлаш ҳибсҳоналари видеокузатув воситалари билан жиҳозлана-ди. Энг муҳими, ноқонуний усуллар қўлланганлиги тўғрисидаги биронта ҳам хабар эътиборсиз қолмаслиги шарт.Прокуратура органлари ҳар бир ҳолат бўйича чуқур текширув ўтказиб, айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарлигини таъминлаши шарт. Қисқача айтганда, қонун адолатли бўлса, у инсон ҳуқуқларини амалда ҳимоя қилса, шундагина одамлар қонунни ҳурмат қилади ва унга итоат этади.” Бироқ, тан олиш керакки, мамлакат раҳбарининг бундай изчил, оқилона ва одилона сиёсат юритишига иштиёқи давқлат бошқарувидаги айрим ўрта ва қуйи бўғинлардаги маъсул мансабдор шахсларга ё тушунарсиз бўлмоқда ёки ҳамон бехабар қолмоқдалар ёҳуд бундай эзгу ишлар уларга малол келган кўринади. Аниқроғи, президентимизнинг бундай саҳоватли ташаббуси уларга кўпам ЁҚМАЯПТИ !!!Аббос Ходжаевнинг судида иштирок этаётган прокурор Д.Абдуллаевнинг, шунингдек, Бобомурод Абдуллаевнинг судида иштирок этаётган прокурорлар нинг ҳатти-ҳаракатлари, судга чақиртирилган терговчилар Ш.Саттаров, А.Веселов, Т.Якубов, Н.Муҳиддинов,М.Эргашев, экспертлар Қ.Эргашев, А.Абдукаримов, У.Зафаров, Тулягановаларнинг ҳеч бир нарсадан тап тортмасдан қалбаки хужжатлар билан иш материалларини сохталаштирганлиги, судда эса суцрбетларча ёлғон гувоҳлик бераётганлиги ҳали бу соҳани тубдан тозалаш зарурлигини кўрсатади.Аъзам Турғунов Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси25 апрел 2018 йил
Ozod Yurt paylaştı: 4 Mayıs 2018 Cuma
Худди мана шу саволни судланувчи Аббос Ходжаев аввалги суд мажлисида судда раислик қилувчига бериб, шундай деган эди: “Мақсадинглар нима ўзи? Агар сизларга мени қамалишим керак бўлса, мана қамадиларинг. Саккиз ойдан бери мени турмада ушлаб нимага эришмоқчи бўлаяпсизлар.Шу вақтгача судда сўралган бирорта гувоҳ менга қарши кўргазма бермади. Агар сизларга мени ўлимим керак бўлса, уни ҳам оласизлар. Лекин нима учун очиқдан – очиқ масхарабозлик қилаяпсизлар? Чўнтагимга наркотик моддаси солиб, гувоҳларни қўрқитиб, алдаб, иш хужжат-ларини қалбакилаштириб нимага эришмоқчи бўлаяпсизлар?” Бу саволларга прокурор ҳам, судда раислик этувчи ҳам фақат сукут сақлаш билан жавоб қайтаришди.
Дарҳақиқат, прокурор ва қалбакилаштирилган хужжатлар ҳақида. Тўғри, судда сўралган жабрланувчилар ҳам, гувоҳлар ҳам дастлабки терговда берган кўргазмаларини ўзгартириб, уларга терговчи ва оперлар томонидан тазийиқ ўтказилганлигини, кўргазмаларни терговчиларни диктовкаси билан ёзиб берганликларини баён қилганлар.
Судда иштирок этаётган Олмазор туман прокурори ўринбосари Д.Абдуллаев қандай қилиб бўлмасин фақат айблов йўналишида топшириқ олган кўринади, жон-жахди билан гувохларга йўналтирувчи саволлар бериб, судни ҳам, бошқаларни ҳам чалғитмоқчи бўлаяпти. Мен китобларда ўқиганман, прокурор сўзи лотинчада “тарбиячи, куратор” деган маънони билдирса, французчада “ғамхўрлик қилувчи, меҳрибонлик қилувчи” деган маънони англатар экан. Лекин прокурор сўзи ўзбекчага “пораҳўрор” деб ўгирилса жуда тўғри бўлса керак, менимча. Аммо, юриспруденцияда, ҳусусан, жиноят судлов жараёнида прокурорнинг асосий вазифаси қонунларни тўғри ишлатилишини, қонун устиворлигини таъминлашдан иборат бўлсада, мазкур жиноят иши юзасидан иштирок этаётган Олмазор туман прокурори ўринбосари Д.Абдуллаев қонунларни очиқдан-очиқ инкор қилиб, жабрланувчиларни ҳам, гувоҳларни ҳам ёлғон кўргазмалар беришга ундаганликдаги ҳатти-ҳаракатлари судланувчиларни ҳам,адвокатларни ҳам сабр косасини тўлдириб, эмоционал портлашга сабаб бўлди ва адвокатлар ҳамда судланувчилар прокурорга раддия беришга мажбур бўлдилар.
Аввалги суд мажлисига чақиртирилган катта терговчи капитан Шаҳбоз Саттаров адвокатларнинг иш материаллари юзасидан берган саволларининг биронтасига ҳам қонунда белгиланган тартибда жавоб беролмади, фақатгина “билмайман, эсимда йўқ,” дейиш билан чекланиб қўя қолди. Эътиборли жихати шундаки, прокурор Д.Абдуллаев “терговчи томонидан қонун бузилиши бўлмаган, у фақат ўз вазифасини бажарган”, деган репликасидан сўнг терговчи Ш.Саттаров, “тўғри, доим мана шундай бўлиб келган”, деб қўшиб қўйган. Ҳаттоки, ўзи тайёрлаган жиноят иши материалларини қайта ва қайта варақлаб, берилган саволларга жавоб тополмади.
Кеча бўлиб ўтган суд жараёни ҳам шуниси билан эътиборга моликки, суд мажлисида ҳаддан ташқари фаоллашиб кетган журналист Малоҳат Эшонқуловани судья Мирзиёд Абидов суд залидан чиқариб юборишга мажбур бўлди.
Шунингдек, шу куни суд мажлисига 2017 йил 13 сентябр куни ўтказилган тадбирда гўёки Аббос Ходжаевнинг чўнтагидан олинган наркотик моддасини экспертиза қилган Тошкент шахар ИИББ ЭКБ бошлиғи Қосим Эргашев ва шу бўлим эксперти А.Абдукаримовлар чақиртирилган бўлиб, уларнинг кўргазмалари ҳам эшитилди.
Эксперт Қ.Эргашев 2017 йил 13 сентябр куни тезкор ходимлар унга хат билан чиқиб, унга мухрланган конвертдаги моддани экспертизадан ўтказиб беришликни сўраганлигини баён қилди. Шунда адвокат Ёқут Худоёрованинг “сиз экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги ЖПКнинг 68-моддаси талабларини биласизми, агар билсангиз эспертиза ўтказишда қонун талабларига риоя қилдингизми” деган саволига, “мен қонунга хилоф иш қилмадим, ИИВнинг 108- буйруғига асосан ўз вазифамни бажардим”деб жавоб берди. Шунда адвокат, “унда нима учун қонун талабига кўра, фақат суриштирувчи, терговчининг қарори ёки суднинг ажрими асосида эмас, балки тезкор ходимнинг хатига кўра экспертиза ҳулосаси бердингиз” деган саволига аниқ ва асослантирилган ишончли жавоб беролмади.
Шунингдек адвокатнинг, “2017 йил 15 сентябр куни терговчи қарори билан келган мухрланган конвертни иккинчи марта очдингиз, ахир мухрланган конверт икки марта очилиши мумкин эмаску” деган саволига эксперт,”конверт очилмаган, мен аввалги экспертизани ўзим ўтказганлигим учун конвертни очмадим, фақат икки кун аввалги экспертизани давом эттириб, тугатиб қўйдим ”, деб жавоб берди.Лекин, адвокатнинг “унда нима учун ҳулосага конвертни очдим деб ёзгансиз, агар аввалги экспертиза жараёни тугалланмаган бўлса, бирламчи ҳулосангиз қанчалик тўғри, проба учун олинган ва кейинчалик экспертизани давом эттириш учун олиб қолган наркотик моддасини қаерда ва қандай шароитда сақлагансиз, уни ҳисоботи қандай юритилган, экспертизага берилган моддадаги наркотик модда ёки аралашмаларнинг миқдори қандай аниқланади” деган ва шу каби иш юзасидан аниқлик киритиши мумкин бўлган кўплаб саволларга иккала эксперт ҳам тайинли жавоб беролмади.
Ана шу экспертларнинг жавобларидан жиноят иши буюртма асосида сохталаштирилганлигини кўрсатувчи икки муҳим жихат:
1.Адвокатнинг “мана шу экспертиза ҳулосасини олиш учун қанча вақт кетади”, деган саволига эксперт Қ.Эргашев 4-5 соат деб жавоб берган бўлса, эксперт А.Абдукаримов “агар тезкор усулда ўтказилса 1,5 соат кетади” , деб жавоб берган. Лекин, адвокатнинг “унда соат 1700да тадбир бошланган бўлса, айтайлик 1730ларда тезкор ходимлар хат тайёрлашга ҳам улгуриб, сизга муҳрланган конвертни топширган бўлса, терговчи Ш.Саттаров 1730да,яъни экспертиза ҳулосаси чиқмасдан туриб, конверт ичидаги модда миқдори 0,34грамм бўлган героин эканлигини қаердан билган” деган саволига жавоб беролмаган.
2.Шунингдек, адвокатнинг экспертизага йўлланган хатларнинг бири 896 чиқиш рақами билан, иккинчиси эса 4998 чиқиш рақами билан расмийлаштирилганлигини, бир кунда келган хатларнинг рақамлари орасидаги бундай катта тафовут қандай келиб чиққанлигини, нима учун тезкор ходимга берган ноқонуний маълумотига “жиноят ишига тикилмасин ”деб эслатма ёзиб қўйганлигини ҳар иккала эксперт ҳам тушунтириб бера олмадилар. Фақат, “биз раҳбарларнинг топшириғини бажардик, ҳолос” дейиш билан чекланиб қўя қолишди.
Судларда қонунларни тўғри ишлатилишини назорат қилиш, қонун устиворлигин таъминлаш, шунингдек, фуқароларнинг конституциявий манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш муқаддас вазифаси бўлган прокурор Д.Абдуллаев қонуннинг қўпол бузилишлари ҳолатини бартараф қилиш ўрнига, аксинча, уларни рағбатлантириш позициясида туриб “экспертларнинг ҳатти-ҳаракатларида қонунга хилоф ҳаракатлар бўлмаган, улар фақат ўз вазифасини бажарган” деб, экспертлар ҳаракатини ҳаспўшламоқчи бўлган.
Ўтган саккиз ойлик дастлабки тергов ва суд жараёнлари шуни кўрсатиб турибдики, фуқаро Аббос Ходжаевни қамалиши кимларгадир жуда керак бўлган. Кимлардир ўз шахсий манфаати йўлида ўз мансаб вазифасини суиистеъмол қилганлиги ҳам аниқ. Бу яқин ўртада ўз ечимини топади, чунки масаланинг векторлари аниқлаб олинди, яъни йўналиш маълум. Бу ҳозирда жуда ҳам муҳим эмас.
Муҳими, ҳаммамизга ҳам маълум, охирги 25 йилликда ўзбек халқи “принцесса Гугуша”- нинг ноғорасига ўйнаб келди. Қирол ўлди, яшасин қирол (Король умер, да здравствует король) деганларидек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидаги “раққоса” ларнинг қилпиллашига қараганда саҳнага янги “принц” чиққан кўринади. Бу ҳам жуда муҳим эмас.Муҳими Гулноралар, Гулямовлар, Қодировлар, генераллар, половник ва подполовниклар, хоким ва хокимчаларнинг ибтидоси қандай бошланган эдию, интиҳоси қандай тугаганлигига халқимиз шу кунларда шоҳид бўлиб турибди. Лекин гап бунда ҳам эмас.
Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 8 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган маърузасида ҳамда 2017 йил 23 декабр куни Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида қонун устиворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устивор йўналишлари ҳақида гапириб Шундай деган эди:
“…мен бир фикрни такрорлашдан чарчамайман: халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолатни ҳаётимизда том маънода қарор топтириш энг асосий вазифамизга айланиши шарт. Ўтган бир йил давомида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Бунинг учун биринчи навбатда, судьяларни одил судларга таъсир ўтказадиган омиллардан ҳимоя қилиш керак. Тергов ва суд ишига аралашиш ҳолатларини аниқлаш, бунинг учун жавобгарликни кучайтириш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш ғоят муҳимдир. Судларнинг асосий вазифаси адолатни қарор топтиришдан иборат.Бунинг учун суд ҳар бир иш юзасидан қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқариши лозим. Кўрилаётган чораларга қарамасдан, ички ишлар идоралариҳали ҳамон “Халқпарвар ички ишлар идораларига” айлангани йўқ. Прокуратура органларининг эса жамиятда қонун устиворлигини таъминлаш борасидаги фаолияти етарли эмас.
Суд идоралари ҳали-ҳамон ҳар қандай ҳолатда адолат қарор топадиган масканга айлангани йўқ. Шу мақсадда биз суд тизимини тубдан ислоҳ қилишга аҳамият бераётганимиз бежизга эмас. Чунки, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги, жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг айби судда аниқ бўлмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги тўғрисидаги конституциявий нормаларни амалда таъминланиши айнан ана шу омилга боғлиқ. Аҳоли билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар шуни кўрсатмоқдаки, суд-тергов амалиётида далилларнитўплаш ва баҳолашда қонунийлик ва ҳолисликни таъминлашга тўсқинлик қиладиганҳолатлар тўлиқ бартараф қилинмаган. Шунинг учун “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга биноан ,бундан буён Ўзбекистонда ҳибсга олинган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан қийноққа солиш, руҳий ҳамда жисмоний босим ўтказиш, бошқа ғайриинсоний зўровонликка мутлоқо йўл қўйилмайди. Бундай ҳаракатларни содир этган ходим ёки кимнингдир “буюртмаси”ни бажарган ҳар қандай шахс, ким бўлишидан қатъий назар, муқаррар қонуний жазога тортилади.
Жиноят ишлари доирасида ноқонуний усуллар билан олинган ҳар қадай маълумотлардан фойдаланиш қатъийян тақиқланади. Қийноққа солиш, ҳимояга бўлган ҳуқуқни бузиш, инсонни алдаш ва тергов жараёнида бошқа ноқонуний усулларни қўллаш ман этилади.
Далилларни сохталаштирганлик учун алоҳида жиноий жорий қилинади. Эндиликда жиноят судлов тергови жараёнида адвокатлар ниг ва прокурорнинг ваколати тенглаштирилади ва адвокатлар жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу далиллар тергов ва суд идоралари томонидан мажбурий текширилиши ва баҳоланиши керак бўлади.
Қийноққа солиш каби ноқонуний усулларни қўллашни қатъийян чеклаш мақсадида тергов ва вақтинча сақлаш ҳибсҳоналари видеокузатув воситалари билан жиҳозланади. Энг муҳими, ноқонуний усуллар қўлланганлиги тўғрисидаги биронта ҳам хабар эътиборсиз қолмаслиги шарт.Прокуратура органлари ҳар бир ҳолат бўйича чуқур текширув ўтказиб, айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарлигини таъминлаши шарт. Қисқача айтганда, қонун адолатли бўлса, у инсон ҳуқуқларини амалда ҳимоя қилса, шундагина одамлар қонунни ҳурмат қилади ва унга итоат этади.”
Бироқ, тан олиш керакки, мамлакат раҳбарининг бундай изчил, оқилона ва одилона сиёсат юритишига иштиёқи давқлат бошқарувидаги айрим ўрта ва қуйи бўғинлардаги маъсул мансабдор шахсларга ё тушунарсиз бўлмоқда ёки ҳамон бехабар қолмоқдалар ёҳуд бундай эзгу ишлар уларга малол келган кўринади. Аниқроғи, президентимизнинг бундай саҳоватли ташаббуси уларга кўпам ЁҚМАЯПТИ !!!
Аббос Ходжаевнинг судида иштирок этаётган прокурор Д.Абдуллаевнинг, шунингдек, Бобомурод Абдуллаевнинг судида иштирок этаётган прокурорлар нинг ҳатти-ҳаракатлари, судга чақиртирилган терговчилар Ш.Саттаров, А.Веселов, Т.Якубов, Н.Муҳиддинов,М.Эргашев, экспертлар Қ.Эргашев, А.Абдукаримов, У.Зафаров, Тулягановаларнинг ҳеч бир нарсадан тап тортмасдан қалбаки хужжатлар билан иш материалларини сохталаштирганлиги, судда эса суцрбетларча ёлғон гувоҳлик бераётганлиги ҳали бу соҳани тубдан тозалаш зарурлигини кўрсатади.
Аъзам Турғунов
Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси
25 апрел 2018 йил