O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Жадидларга атаб алоҳида музей очиш ва Туркистон мухториятини умуммиллий байрам сифатида нишонлаш тўғрисида таклиф ва мулоҳазалар

Жадидларга атаб алоҳида музей очиш ва Туркистон мухториятини умуммиллий байрам сифатида нишонлаш тўғрисида таклиф ва мулоҳазалар
195 views
12 July 2019 - 8:31

ЖАДИДЛАРГА АТАБ АЛОҲИДА МУЗЕЙ ОЧИШ ВА ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИНИ УМУММИЛЛИЙ БАЙРАМ СИФАТИДА НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА ТАКЛИФ ВА МУЛОҲАЗАЛАРИМИЗ

XIX аср охири ва ХХ аср бошларида турк дунёси тарихида катта туб бурилишилар бўлди. Хусусан, Озарбайжон ва Туркистонда ҳам миллий-озодлик ва истиқлолчилик тарихий-фалсафий оқими пайдо бўлди.

Озарбайжон нефти ва ипаги, Туркистон пахтаси мустамлакачиларнинг асосий мақсадини яхши билгани, бу ҳолат ўз юртларини фақат қулликка маҳкум этилишидан бошқа нарса бермаслигини билган, бу ўлкаларда ажнабийлардан халос бўлиш, жилла қурса мухторият давлатини барпо этиш ҳақида қайғурувчи фидокор ва зиёлилар авлоди майдонга чиқди.

Жадидларнинг қаттиқ саъйи-ҳаракатлари ва фидокорликлари туфайли айни параллел ҳолатда Озарбайжонда ҳам мустақил давлат тузилди.

2018 йили Озарбайжон Республикасида Озарбайжон демократик республикаси ташкил топганининг 100 йиллиги кенг нишонланди. Бизда эса худди ўша даврларда, балки ундан ҳам олдинроқ жадид боболаримиз Туркистон мухторияти давлатини ташкил этдилар.

Бу давлат демократик йўлни танлаган бўлиб, раҳбарият томонидан Туркистонни дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири бўлиб қолиши учун катта келажак дастурларини белгилаб олинди ва давлат муассасалари барпо этилди, дипломатик алоқалар йўлга қўйила бошланди.

Ушбу давлат тарихи хали-ҳанузгача чуқур ва атрофлича ўрганилмаган.

Лекин В.И.Ленин бошчилигидаги совет ҳукумати Муваққат ҳукуматга мухолиф сифатида ўз сиёсатини юритдилар ва ташқи кучлар ёрдамида ҳокимиятни қўлга олдилар.

Советлар албатта Туркистоннинг мустақиллигини тан олмас эдилар, уларнинг мақсади ўзбошимчалик билан Туркистон халқларининг асрий миллий-ҳудудий, диний, иқтисодий-ижтимоий анъаналарини бузиб ташлаш, халқларини бўлиб ташлаш, пораканда қилиш ва ягона совет давлатини барпо этиш йўлидан боришлари керак эди.

Туркистон мухторияти ўша даврнинг барча демкоратик талабларига жавоб берадиган илғор давлати эди.

Бу давлат раҳбарлари бугун биз ўз олдимизга қўйган мақсадларни амалга ошириш учун ҳаракат қилган ва афсуски, давр уларга имкон бермади, советлар уларнинг кулини кўкка совуриб ташлади. Вагонларда келган арман дашноқлари қўли ва қурол кучи билан Ленин Қўқон мухториятини йўқ қилди, атроф-қишлоқларда халқнинг қони дарёдек оқди.

Туркистон мухторияти миллий тарихимизнинг фожеали қисмати ва нурли тарихидир.

Жадид боболаримиз елиб-югуриб, ҳамма жонкуярларнинг бошини қовуштириб тузган намунали давлат эди.

Улар ҳатто Туркистоннинг биринчи дорилфунуни-бугунги Ўзбекистон Миллий университетини ҳам ташкил этган эдилар.

Жадидлар мана шу юрт учун хизмат қиладиган иқтидорли- оддий халқ вакилларининг фарзандларини бой-тадбиркорларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида хорижга ўқиш учун юборган ва уларга катта умид боғлаган эдилар. Ана шу ёшлар ўқишни битириб келиб Туркистон мухториятининг барча жабҳаларига жойлашишлари ва ўз соҳаларини ривожлантиришга кўмак беришлари керак эди.

Афсуски, жадид боболаримизнинг мақсадлари амалга оширилмади, улар шафқатсизларча отиб ташландилар, сургун ва бадарға қилиндилар.

Ана шу тарихий жараёнларни кузатиб ушбу жадид боболаримизга атаб алоҳида музей очиш ва Туркистон мухторияти санасини умумиллий байрамлар қаторига киритиш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлаймиз.

Шоҳиста Ўлжаева