“Жамият ўз ҳаëтидан ëлғонни ҳайдаб чиқариши лозим!”
Ўзбекистон Ëзувчилар союзининг собиқ раиси¸ Халқ шоири¸ таржимон Жамол Камол¸ бугун Ўзбекистон ўз олдида қўйиши лозим биринчи рақамли шиор жамиятни ëлғонлардан тозалаш эканини айтади ва Солиҳнинг ватанига қайтиши ана шу жараëн учун муҳимлигини таъкидлайди:
– Мен Муҳаммад Солиҳнинг ватанга қайтишини жуда истайман. Нима учун? У¸ биринчидан¸ юртига¸ халқига дўст инсон. Ундан бизнинг миллатимиз¸ халқимизга ҳеч қандай хавф-хатар йўқ. Ислом Карим тузумига хатари бўлган бўлиши мумкин¸ лекин Шавкат Мирзиëев ҳукумати¸ у қураëтган тузумга фақат фойда бўлади. Агар Солиҳнинг Ўзбекистонга қайтишига рухсат берилса¸ Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўси юксалиб кетади. Биз ҳозир мухолифми¸ мухолиф эмасмизми¸ бутун халқимиз фарзандлари қўлни қўлга бериб¸ Ўзбекистонни ботган ботқоғидан¸ тушган ўпқонидан олиб чиқишда президентимизга ëрдам беришимиз керак. Президентимизга кўз тегмасин – мен ишонаманки бу одам Муҳаммад Солиҳни юртига¸ ватанига қайтаради ва бу адолатли иш бўлади¸ деди Озодлик 9 февраль куни суҳбатлашган Жамол Камол.
Манба: Youtube.com



Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
ТАЪЗИЯ