O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Жамшид Мухторов ким?

Жамшид Мухторов ким?
27 views
02 February 2012 - 7:42


(Америкада терроризмда айбланиб,ҳибсга олинган Ўзбекистонлик қочқин Жамшид Мухторов хақдаги қуйидаги билгиларнинг хаққонийлигидан бу билгиларни берган инсонлар масъулдир)

МХХнинг Жамшид Мухторовнинг қўли билан қилган айрим жиноятлари
Менга Жамшид Мухторовни Ўшда, “Эрк”нинг Андижон вилоят раиси Исроилжон Холдоров билан бирга қочқинликда юрганида, телефон орқали, Исроилжон ака таништирган эди. Кейинчалик Исроилжон Холдоров Ўшдан ўғирлаб кетилди(2006 йили ёзда) ва уч ойдан сўнг Андижон СНБсида эканлиги маълум бўлди. Хозирда 6 йилга қамалган Исроилжон Холдоров ҳали ҳам қамоқхонада. Исроилжон Холдоровни ўғирлаб кетилишида бир неча одамлар Жамшид Мухторовнинг қўли борлигини менга айтишганди.

Кейинчалик, Бишкекка келганида Жамшид Мухторов билан учрашиб, Исроилжон Холдоровни ўғирлаб кетилишида қўли борлигини одамлар гапираётганини айтсам, у кўзларини четга олиб, “бу нотўғри миш-мишлар”, деган, юзимга тик қарай олмаганди. Аниқ исбот бўлмагани учун мен ҳам ўшанда бирор нарса дея олмаган эдим.

Кўпчилик билмайдиган яна бир хабар: Қирғизистоннинг Қорасув масжиди имоми, раҳматли Рафиқ қорини отиб юборилишида ҳам Жамшид Мухторовни қўли борлигини ишончли бир манба менга айтганди. Маълум бўлишича, Рафиқ қори отилишидан олдинроқ унинг уйига Жамшид Мухторов уч киши билан кириб, “қочқинлармиз” деб гаплашиб, чой ичиб ўтиришган. Шунда раҳматли Рафиқ қори: “Тохир Йўлдошевни одамлариман деб, мени олдимга келишди, Ўзбекистонга қурол олиб ўтсак бўладими дейишди, бироқ мен уларнинг ростдан ҳам Тохирнинг одамларими-йўқлигини билмадим…” деганга ўхшаш гапларни айтган ва ўша учрашувдан ҳеч қанча ўтмай, Рафиқ қори махсус хизмат ходимлари томонидан отиб юборилган.
Бишкекда қочқинликда юрганимизда, (2006 йили) Жамшид Мухторов электрон почтадан ёзган хатларни менга кўрсатишган эди.

Жамшид Мухторов Ўзбекистонда бир махаллар ўйнаши бўлган аёлга Турсуной Азизовага юборган хатлардан нусхалар хозир ҳам менинг архивимда сақланаяпти. Улардан нусҳа кўчириб, эътиборингизга хавола этаяпман. Жамшид Мухторовнинг хатларини ўта уят гаплари бор жойлар тахрир қилинди. Қолган жойлари бор холида. Менинг фикримча, булар айнан Жамшид Мухторовнинг хатлари, чунки Жамшиднинг чаласавод эканлигини қочқинликда юрганимизда кузатган эдим.
Ғафур Йўлдошев

Жамшид Мухторов ҳақида кўрган-билганларим

Жамшид Мухторовни ЎИХ га қўшилишига мен шахсан ишонмайман.У 2005 йили Ўшга қочиб келган пайтда мен УВКБ ОНН да ишлар эдим.Адашмасам у Жиззахдан келган эди.Биз уларга қўлимиздан келган максимум шароит яратиб берган эдик.Уларга сармоя топиб Ўш шаҳрида Водопроводное кўчасида Лимон номли кафени арендага олиб бердик. У ерда А.Рустамов НОПЧУ дан Исроил Холдоров, ЭРК партиясини Андижон бўлимини раҳбари ва яна икки қочқин бирга ишлаб ўзларини боқиб юришди.

Шунда улар ФСППЭР номли НПОни оргтехникалирдан ва интернетидан фойдаланишар эди.Шунда бир куни Исроил Холдоровни Ўзбекистон МХХ лари ўғирлаб кетишди. Бу воқеа ўша пайтда Озодлик ва бошқа ОАВ ларида ёритилган.Энг қизиқарлиси Жамшид юқорида номи келган НПО.да Электрон почтадан фойдаланиб ундан чиқишни унутган экан.Мен бехосдан шу компюьтерни очиб қолдим.

У ерда Жамшидни Жиззах СНБси билан ёзишган хатлари бор эди.Уни хатларини ўқиб кўриб ёқамни ушлаб қолдим, ўшанда уни синглиси Жиззах СНБси қамоғида экан.У синглисини озод қилиш учун, КР.да жон сақлаб юрган қочқинларни рўйхати,УВКБ ОНН нинг ходимлари ҳақида маълумотлар юборган ва Исроил Холдоровни қайси куни ва қаердан олиб кетишлари ҳақида тавсиялар ёзган экан.

Мен бу ҳақида ўз раҳбаримга доклад қилдим ва уларни Бишкекка зудлик билан кўчирдик, Бишкекдаги қочқинларга ҳам зиён етказмаслиги учун. Мен Жамшидни МХХ билан ёзишган хатларини ўша пайтда қочқин бўлиб юрган Озодлик радиосини собиқ мухбири Ғофуржонга юбориб қолган қочқинларни огоҳ қилишини сўрадим.

Ҳозир эсимда бори, Жамшид ўша кунлари кўплаб ўзбек қочқинларини бошини еган, улардан Содиқов Баҳодир, Фаёз Мирзахалилов,Сайдулло Шокиров ва бошқалар.
Ўзбекистон МХХ ларини оғирини енгил килиб келган,малъунни ЎИҲига қўшилишига ишонмайман. У МХХни махсус топшириғини бажаришга кетаётган жойда ушланди деса тўғрирок бўлса керак. Ўзим Ўшликман , мени Жамшидга нисбатан ҳеч адоватим йўк,фақат ҳақиқатни ёздим.
Мен ёзганларни Тоғбой Абураззоқов ва Ғофуржон тасдиқлаши мумкин.

Ўшлик Тошмат