Британия ва G7 давлатлари Хитойни коронавирус учун судга тортиши мумкин. Лондонда эълон қилинган ҳисоботда (Ташқи сиёсатга ихтисослашган ”Генри Жексон Жамияти” тайёрлаган) айтилишича, Хитой пандемиянинг ҳақиқий кўламини яшириш билан Британияга 351 млрд фунт-стерлинг ($431 млрд), саноати ривожланган еттита давлат иқтисодига эса қарийб 4 триллион доллар (дунё давлатларига жаъми 6,5 трлн) зарар етказган.
Суд даъвоси БМТ ёки Халқаро Адолат Маҳкамасига киритилиши мумкин. 2005 йилда қабул қилинган Халқаро санитария қоидалари (2003 Хитойдаги SARSдан кейин ишлаб чиқилган) га мувофиқ, давлатлар эпидемиялар ҳақида ҳаққоний маълумотларни тақдим қилиш мажбуриятини зиммасига олган.
Депутатлар ҳукуматни Хитой билан алоқаларни қайта кўриб чиқишга чақиряпти. Инглиз вазирлардан бири “Хитойнинг ёввойи ҳайвон бозорлари пандемия ўчоғига айланганини яхши биламиз”, деб айтган.
Британия махсус хизматлари Ухандаги лабораториянинг вирусга алоқаси бўлиши мумкин, деган (аввал воз кечилган) назарияни қайтадан текшираётгани ҳам айтиляпти. Жанжалнинг каттаси энди бошланади…
Паҳлавон Содиқ



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?