Сал ўзини ақлли деб биладиган одам 37 йилда Чўлпон ва Қодирий китоблари тақиқланиб қатағон қилинганини айтишдан чарчамайди.
Бугун ўша “ақлли” одамлар КГБ ворисларининг битта имоси билан улуғ шоир Муҳаммад Солиҳ китобларини қоралаб “конторага” хулоса беришди.
Муҳаммад Солиҳ китобларини қоралаб хулоса берганлар: Солиева (Х.Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази), И.Эргашев, А.Муҳаммадиева, М.Артиков, Б.Тўйчиев, Н.Абдуллаева, К.Мирзааҳмедов, А.Мусаев (Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ). (Бу нусхаларни таниганлар бўлса расм-пасимини қўйинглар миллат ўз ботирларини таниб олсин)
Жаноблар бугун 1937 йил эмас. Цукерберг деган даҳо сизга ўхшаган ғилоф бандаларини ўз нури билан куйдириб ташлади. Сиз ўша репрессия даври каламушлари энди инингизда тинчгина ўлиб кетишга маҳкумсиз. Китобга баҳо беришни интернет даврида китобхоннинг ўзи ҳал қилади.
Мана бу эса шоир Муҳаммад Солиҳ асаридан парча
ЖАСОРАТНИНГ КЎЗИ
Менга уйқу бермас Жасоратнинг кўзи.
«Нега жимсан?» дейди у менга.
«Нега жимсан, қўлинг озод бўлиб, оёғинг соғ бўлиб, нега
жимсан?» дейди у менга тикилиб.
«Бу қўллар боғлиқ бўлиши мумкин эди», дейди менинг
қўлларимни кўрсатиб.
«Бу оёқларда кишан бўлиши мумкин эди-ку», дейди у менинг
оёқларимга имо қилиб.
«Тўғри, – дейман мен,- сенинг тажрибанг бор, сен боғлиқ
қўлларни ҳам кўргансан, кишанли оёқларни ҳам. Лекин мендан
нима истайсан, Жасоратнинг кўзи!»
Бақирганим кор қилмайди, тепамдан кетмайди, тонггача
қадалиб туради Жасоратнинг кўзи.
1982