Путлернинг гумаштаси оғзига келганини вайсайверадими?
Аслида сиз ҳаммадан кейин эмас, халқдан аввал расмий жавоб беришингиз, миллат, Ватан шаънини ҳимоя қилингиз лозим эмасмиди?
“Катта акам нима дейди? Катта холам нима дейди? деб ўйлайдиган замонлар ўтиб кетмадими?
Рамзанга ҳадя юборишгандаку хали отда эмасдингиз. Бучада қирғинбарот қилган бандитга ялтоқланиш жуда қимматга тушиши, зўрға кун кўраётган Ўзбекистон иқтисоди босқинчини қўллаётган давлатларга қарши киритилажак халқаро чекловларга дош беролмаслигини билиб туриб кўзингизни юмдингиз.
Аслида бу масхарабозликка қарши чиқиш учун амал эмас, юрак, ор-номус, виждон ва иймоннинг ўзи етарли эди!!!
Мана, майдон сизники!
Миллат шаънига муносиб жавоб қайтаринг!
Ўзбекистон истаган қутурган ит туфлаб, с..б, ч..б ўтадиган гўнгтепа эмас, Мустақил давлатдир!
Муаззам Иброҳимова