O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Жаноб ИИВ! Қачон очиқ хатга “ёпиқ хат” юборасиз?

Жаноб ИИВ! Қачон очиқ хатга “ёпиқ хат” юборасиз?
133 views
15 February 2013 - 10:25

indir (1) “ОЗОД ФУҚАРО” мустақил нодавлат ва нотижорат ташкилоти томонидан, Ўзбекистон Республикаси Сенатига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, “Фуқаролиги бўлмаган шаҳслар” учун, Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролиги Паспорти” билан таъминлаш ва Ўзбекистон Республикасида, “виза”ни бекор қилиш тўғрисида қонун қабул қилишларини сўраб, 2012 йилнинг 30 декабрь куни “Очиқ хат” орқали мурожаат қилган эди. Сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг “Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари Қўмитаси” ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, “Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари Қўмитаси” томонидан 01.08.2013.й. 06/149-сон, 14.01.2013.й 06/1-10/1сонли жавоб хатлари орқали, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигига юборилган эди. Шундан буён, ИИВи томонидан бирорта жавоб хати келган эмас…

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг Мурожаатлари Тўғрисида”ги қонунига кўра, “фуқароларнинг мурожаатлари, ўн беш кун ичида кўриб чиқилиб, ўз вақтида фуқароларга жавоб хатлари юборилмоғи лозим…” Қонуннинг 26-моддасида эса, “мансабдор шахс фуқароларга жавоб хатларини қонунда кўрсатилган муддат ичида юбормаса, бундай мансабдор шаҳсга нисбатан, энг кам ойлик иш ҳаққининг  юз баробаригача жаримага тортилмоғи шарт. Ёҳуд мансабдор шаҳс  ўз иш фаолияти давомида қўйилган камчиликларга ўз вақтида батараф этмай, иккинчи бор шундай хатоликларга йўл қўйса, унда бундай мансабдор шаҳс ишдан озод этилмоғлари лозим…” деб кўрсатилган…

Бундан шундай хулоса қилиш мумкин-ки, бу қонун Ўзбекистон Республикасининг Ички Ишлар Вазирлигига,  “тегишли эмас” деган маънони англатади…

Жаноби ИИВи! Қачон очиқ хатга “ёпиқ хат”  юборасиз???

Фахриддин Тиллаев