O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Жанубий Қозоғистонда ўзбекларга нисбатан зулм давом этмоқда (фото)

Жанубий Қозоғистонда ўзбекларга нисбатан зулм давом этмоқда (фото)
215 views
21 September 2014 - 5:10

5Шу йилнинг 27 август куни Жанубий Козогистонда булиб ўтган воқеалари телевидения ва интернетда кенг тарқалди. Айниқса Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтида “Ўзбекни қатлиом қилиш навбати қозоқларга келдими?” деган сарлавҳада эълон қилинган ҳодиса баёни интернет бир нечта нашрлари орқали кўчириб босилди.

Энди эса дўстлик ва қардошликка раҳна солаётган Жанубий Қозоғистондаги маҳаллий ҳокимият ва мафия қилган хатоси ва дунёда қозоқларнинг обруйи тушганлиги аламини ўзбеклардан олишни бошлаган кўринади. Олинган хабарларга кўра шу тўполон сабабчилари сифатида Қорамуртлик учта ўзбек йигити қўлга олинган.

4Бундан ташқари, телефонлардаги whatsapp хабарчиси орқали “Ўзбекни қатлиом қилиш навбати қозоқларга келдими?” сарлавҳали мақолани бир бири юборган одамларнинг тагига етишга қарор қилинган.

Жанубий Қозоғистондаги манбамизнинг хабар беришича бундан ўн кун олдин Остона шаҳридан Қозоғистон Бош прокуратураси ходимлари Чимкентга юборилган. Улар Чимкент шаҳар ички ишлар Департаменти билан биргаликда иш олиб боришмоқда.

9

Ўтган ўн кун мобайнида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан юқоридаги мақолани ким юборилганини сўраб 200 дан ортиқ одам сўроқ қилинган ва 20 дан ортиқ ўзбек миллатига мансуб йигитлар қамаб қўйилган. Текширувлар ҳали ҳам давом этмоқда.

6Мақолани кимдир ўзаро бир-бирига юборгани аниқланса милиция ходимлари томонидан калтакланаётгани айтилади.

Шу сабабли ҳам бундай “тозалаш” тадбирининг миллий асосларга кўра ўтказилаётганлиги ва тўполонга сабабчи сифатида асосан ўзбек миллатига мансуб шахсларнинг шубҳа остига олиниб қамаб қўйилаётганлиги Жанубий Қозоғистонда яшовчи ўзбекларни жиддий ҳавотирга солиб қўйган.

ЎХҲ ахборот бўлими